2.4.Талабанинг мустақил ишини ташкил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар.
Фан бўйича талабанинг мустақил ишига жами 58 соат ажратилган.
Талабага маъруза конспектини такрор ўқиб бориш, назарий материалларни асосий ва қўшимча адабиётлар, виртуал дарслик ва компютер дастурларидан, интернет манзилларидан олиб, ўрганиб бориш тавсия этилади. Талабанинг маъруза материаллари бўйича мустақил шуғулланиши учун 14, амалий машғулотлар бўйича топшириқларни бажариши учун 20, лаборатория ишларига олдиндан тайёрланиши ва ҳисоботни расмийлаштириши учун 24 соат режалаштирилган.
Қолдирилган маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини қайта топшириши учун талаба назарий материалларни мустақил равишда ўрганиши, ёзма материаллар ёки топшириқларни тайёрлаши ҳамда белгиланган муддатда фан ўқитувчисига тақдим қилиши зарур. Ўқитувчининг мавзуга оид саволларига жавоб берган талаба маъруза (ёки амалий) машғулотни қайта ўзлаштирган ҳисобланади (лаборатория ишини бажаришга қўйилади). Талаба лаборатория ишини лаборант назоратида бажариб, ҳисоботни расмийлаштириб фан ўқитувчисига топширади.
Иқтидорли талабалар учун интилишига қараб мустақил таълимни жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Бунда талаба фанга оид баъзи машғулотлар ўрнига замонавий ахборот манбаларидан янги маълумотларни ўзлаштириб реферат тайёрлаши, илмий анжуманларга мақола тайёрлаши, фан олимпиадаларига тайёрланиши ва бошқа ижодий фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин. Талабанинг бу фаолияти тегишли машғулотларга ажратилган рейтинг баллари билан баҳоланади.
3.информацион-услубий таъминот 3.1.Асосий адабиётлар.
Рахимова Х., Агзамов А, Турсунов Т. Меҳнатни муҳофаза қилиш. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон, 2003.
Макаров Г.В. и др. Охрана труда в химической промышленности. М., Химия,1989.
Бобков А.С. Охрана труда в резиновой промышленности.М.,1988.
Кушелев В.Г. и др. Охрана труда в нефтеперерабатывающей нефтехимической промышленности. М.,1988.
Никитин В.С., Бурашников Ю.М. Охрана труда на предприятиях пищевой промышленности. М.,1991.
Do'stlaringiz bilan baham: |