Порядок разработки и утверждения типовых программ по учебным дисциплинам бакалавриата


Мазкур фаннинг намунавий ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Download 89 Kb.
bet3/6
Sana17.11.2023
Hajmi89 Kb.
#1782754
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3.04-Хаётий фаолият хавфсизлиги

1.3.Мазкур фаннинг намунавий ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги.


Мазкур фан социал ҳуқуқий масалалар билан боғлиқ ва олдига қўйган вазифаларни ечишда қуйидаги фанларнинг билимларига ёндошади: физика, кимё, математика, саноат токсикологияси, меҳнат қилиш психологияси, экология, эргономика, саноат эстетикаси ва ҳ.к.

1.4.Фанни ўқитиш семестрлари ва ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича услубий кўрсатмалар.


Ушбу фан 7 семестрда ўқитилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини мукаммал ўрганиши учун талабаларнинг малакавий битирув ишига меҳнат муҳофазаси бўлимини киритиш мақсадга мувофиқдир.

1.5.Ўқув соатлари тақсимоти.


Меҳнатни муҳофаза қилиш фани жами 142 соатга мўлжалланган. Шундан 28 соати маърузаларга, ­­28 соати амалий машғулотларга, 28 соат лаборатория машғулотларига ва 58 соати мустақил иш учун ажратилган.


2.Ўқув материаллари мазмуни

2.1.Фан мавзулари мазмуни.


Меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий масалалари.
Кириш. Фаннинг таркиби ва вазифаси. Фаннинг илмий ривожланиши ҳақида маълумот. Меҳнатни муҳофаза қилишда техника тараққиёти, меҳнат унумдорлиги, иқтисод, психология, эстетиканинг алоқаси. Ҳавфсизлик ва муҳофазани таъминлашда ва ўргатишда касбий фанларнинг аҳамияти.
Ҳавфсизлик, муҳофаза саволларининг давлат соғлиқни сақлаш, меҳнат қонунчилиги асосларида, Республика Конституциясида ифодаланиши. Муҳофаза бўйича мавжуд бўлган асосий хужжатлар,низомлар. Аёллар ва ўсмирлар меҳнатини ҳимоялаш қоида ва нормалари, қонун талаблари бузилишида жавобгарлик турлари.
Саноат корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш тартиби. Ҳавфсизлик бўлими хизмати вазифалари, ҳавфсизлик, муҳофаза бўйича қоида норма, стандарт, йўлланмалар. Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашда мухандис техника хизматчиларининг вазифалари. Ҳавфсиз меҳнатга ўргатиш, ўқитиш усуллари.
Инсон меҳнати фаолиятида ҳавфсизликни таъминлашда эргономиканинг аҳамияти. Меҳнат шароитининг талабга мос ташкил этиш усуллари ҳавфсизлик, муҳофаза миқёсида давлат назорат органлари ва жамоат текшириши. Меҳнат шароитини соғломлаштиришда қўлланиладиган тадбир, чоралар, режаларни амалга ошириш ва молиявий таъминот.
Ишлаб чиқаришда, ҳавфли зарарли ҳолатлар. Шикастланиш ва бахтсиз ҳодиса, касаллик, захарланиш ҳақида тушунча. Ҳодисаларни текшириш, хисобга олиш. Ҳодиса сабабларини текшириш турлари, корхона фаолиятини ҳавфсизлигини баҳолаш.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг санитария нормасига асосан синфланиши. Санитария ҳимоя зонаси; унга бўлган талаблар. Санитария-маиший хоналар. Корхонада сақланадиган хом-ашё, маҳсулотлар омборига бўлган ҳавфсизлик талаблари.
Моддаларнинг захарлилигига боғлиқ хусусияти ва хоссалари. Уларнинг инсон организимига таъсири. Зарарли моддаларнинг тури ва синфланиши. Корхона ҳаво муҳитининг ифлосланиш сабаблари. Моддаларнинг рухсат этиладиган чегара миқдори (РЭЧМ) ҳақида тушунча. Ҳаво таркибидаги газ, чангларни аниқлаш усуллари ва ўлчаш асбоблари. Тозалаш усуллари.
Микроклимат параметрлари ҳақида тушунча. Уларнинг инсон саломатлигига, иш қобилиятига таъсири. Параметрларни нормаллаш, қўлланиладиган тадбир-чоралар. Текшириш асбоблари. Микроклимат шароитларини текшириш ва назорат килиш. Шамоллатиш, унга бўлган талаблар. Шамоллатиш усуллари. Ҳаво алмаштиришни хисоблаш турлари. Хоналарни иситиш.
Радиоактив моддалар, ионловчи нурлар ҳақида тушунча. Уларнинг инсон организмига таъсири. Нурланиш бирликлари. Нормалар. Нурлар ва моддалар билан ишлашда ҳавфсизлик чоралари. Ҳимоя усуллари. Нурларни ўлчаш, аниқлаш асбоблари.
Ишлаб чиқариш бинолари майдонларида ёритишнинг ахамияти. Ёритиш турлари ва унга бўлган талаблар. Ёритишни хисоблаш ва нормалаш. Ёритгичларни танлаш. Ёругликни ўлчаш усуллари ва асбоблари.
Шовқиннинг физик, физиологик хусусиятлари, турлари. Унинг инсон организмига таъсири. Шовқинни камайтириш чоралари. Ўлчов асбоблари. Тебраниш-силкинишнинг тавсияномаси. Унинг инсон организмига таъсири, нормалаш. Таъсирини камайтиришда қўлланиладиган чоралар. Ўлчов асбоблари. Ультратовушнинг инсон организмига таъсири. Уни нормалаш, камайтириш ва ҳимоя воситалари.
Корхоналарда электромагнит,элетростатик майдонларнинг ҳосил бўлиши манбалари.Уларнинг инсон организмида бўладиган таъсири ва ундан ҳимояланиш усуллари.Қўлланиладиган техникавий ҳимоя тадбир чоралари ва уларни нозорат қилиш.
Лаборатория хоналарига бўлган ҳавфсизлик талаблари. Реактивларни сақлаш, қўллашни ташкил этиш. Шиша жихозлар, захарли, ёнғинга ҳавфли ва радиоактив моддалар билан ишлаш ҳавфсизлиги.
Корхоналарда техника ҳавфсизлигини таъминлаш асослари.
Технологик ускуна қурилмаларнинг умумий ҳавфсизлик талаблари, улардан фойдаланишда шикастланишга олиб келадиган омиллар. Ҳавфли вазиятни чеклаш учун қўлланиладиган техникавий усуллар, воситалар.
Технологик жараён бажарилишига бўлган талаб ва техникавий чоралар. Ишни ҳавфсиз бажариш усуллари. Жараён ҳавфсизлигини таъминловчи воситалар. Жараённи бажарилишида назорат.
Инсон организмига электр токининг таъсири. Ундан шикастланиш турлари. Шикастланишга олиб келадиган сабаб ва омиллар. Электр ҳавфсизлигини таъминлашда муҳим бўлган ва қўлланиладиган техниавий чоралар ва ҳимоя воситалари.
Саноат корхоналарида автоматизациянинг қўллашнинг аҳамияти. Автоматик назорат ҳимоя, тусиқлаш турлари, тизимларини қўллаш талаблари.
Босим остида ишлатиладиган сиғим, қурилма, қозон, қувур ва бошқа трубаларнинг синфланиши. Уларнинг ишдан чиқиш сабаблари. Уларни тайёрлашга тузилишига қўлланишига бўлган талаблар. Ҳавфсиз фойдаланишда давлат назорати. Балонлар, махсус сиғимлардан фойдаланишда ҳавфсизлик чора тадбирлари.
Юк кўтарувчи, ташувчи транспорт воситаларининг турлари ва уларга қўйиладиган ҳавфсизлик талаблари. Ҳавсизликни таъминлашда қўлланиладиган тадбир чоралар. Тўкиладиган, суюқ ҳолатидаги юкларни ташиш ва ишлаш ҳавфсизлиги. Транспорт воситаларининг иш қобилиятини текшириш, назорат олиб бориш.
Тузатиш ишлари турлари вазифалари. Ишларни бажариш тартибии ва нормаси. Баланд жойларда сиғим, идиш ичида бажариладиган ишлар ҳавфсизлиги. Тузатиш, тозалашдан сўнг воситаларни текшириш ва қўллашга топшириш тартиби.
Ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш асослари.
Давлат ёнғин назорати ҳақида тушунча. Корхонада ёнғин муҳофазасини уюштириш. Ёнғинга қарши асосий ташкилий тадбир чоралар.
Модда ва материалларни ёниши ҳақида тушунча. Ёниш турлари ва шартлари. Ёниш жараёни турлари ва сабаблари . Моддаларни ёниши
Технологик жараёнларнинг ёнғинга ҳавфсизлигини баҳолаш. Жараёнларнинг портлаш ҳавфсизлигини чегаралаш усуллари ва ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш. Корхоналарнинг ёниш, портлаш ҳавфсизлиги жиҳатидан категорияларга –синфларга бўлиниши.
Қурилиш материаллари ва қурилмаларнинг ўтга чидамлилик кўрсатгичлари. Ўтга чидамлигини нормалаш. Ёнғинга қарши тўсиқлар. Оралик масофа, ҳавфсиз жойга чиқиш йўллари ва уларга бўлган талаблар.
Ёнғинни ўчириш воситаларининг турлари.
Ўчириш воситаларини танлаш. Ёнғинни кимёвий ва ҳаво-механик кўпигидан фойдаланиб ўчириш. Ёнғинни ўчиришда сувдан фойдаланиш шартлари. Сув манбалари турлари. Кукунсимон:, инерт моддаларидан ёнғинни ўчиришда фойдаланиш. Корхоналарда ёнғин ҳақида алоқа, хабар бериш воситалари.



Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling