Потенциометрик титрлаш ишнинг мақсади


-расм. Потенциометр асбобининг ташқи кўриниши. Ишнинг бажарилиши


Download 103 Kb.
bet2/3
Sana09.04.2023
Hajmi103 Kb.
#1347359
1   2   3
Bog'liq
9-mavzu Potensiometr asbobi bilan ishlashni o

1-расм. Потенциометр асбобининг ташқи кўриниши.


Ишнинг бажарилиши: Индикатор (хингидрон) ва солиштириш (каломель) электродларидан иборат гальваник элемент йиғилади. Ячейкага 5-10 мл титрланиши керак бўлган кислота ёки кислоталар аралашмаси қуйилади. Титрланаётган эритма ва титрантнинг концентрациялари яқин бўлиши керак (0,25 Н). Аввало титрант катта миқдорларда қўшилади (0,5-1,0 мл) ва ҳар бир қуйилган улушдан кейин эритма 2-4 минут давомида аралаштириб турилади. Занжир ЭЮК нинг ўзгариши сезиларли бўлиб қолганда титрантнинг қуйилаётган улушлари камайтирилади, эквивалент нуқта яқинида эса, титрлаш томчиларда амалга оширилади. ЭЮК нинг катта ўзгаришлари кузатилган нуқтадан ўтгандан сўнг, иккинчи эквивалент нуқтага яқинлашгунча титрантнинг улушлари яна оширилади.
Титрлаш натижаларидан қуйидаги боғлиқликлар тузилади:

  • солиштириш электродига нисбатан ўлчанган индикатор электроди потенциалининг қуйилган титрантнинг ҳажмидан боғлиқлик Е=ф (ВМОҲ) графиги тузилади ва титрлашнинг интеграл эгриси топилади;

  • электрод потенциали ўзгариши Е нинг қўшилган титрант ҳажми ўзгариши В га нисбатининг қўшилган титрантнинг ҳажми ВМОҲ дан боғлиқлик Е/В=ф (ВМОҲ) графиги тузилади ва титрлашнинг дифференциал эгриси топилади;

  • титрантнинг ҳар бир қўшилган улушидан кейинги ЭЮК нинг тажрибавий Етаж қийматидан (3) тенглама бўйича рН ҳисобланади, рН=ф (ВМОҲ) графиги тузилади ва эквивалент нуқта аниқланади.

Кучли ва кучсиз кислоталар аралашмасини титрлаётганда рК2 –рК1 4 бўлган тақдирдагина потенциалларнинг иккита сакраши аниқ намоён бўлади. Шу сабабли кучли кислоталар сифатида ҲCл, Ҳ2СО4 ва кучсиз кислоталар сифатида СН3СООН, НСООН, Н3РО4 ва бошқалар олинади. рКа8 да нейтралланиш нуқтасини аниқлаб бўлмай қолади.










2-Расм. Кучли кислотани кучли асос билан потенциометрик титрлаш эгрилари: а-интеграл; б-дифференциал.




Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling