8-боб. Президент мактаблари фаолиятини молиялаштириш ва моддий таъминлаш тартиби
73. Қуйидагилар Президент мактабларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Президент мактабларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан ва бошқа фаолият турларидан тушган маблағлар.
74. Президент мактаблари белгиланган тартибда тасдиқланган ва вазирликда рўйхатдан ўтган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
75. Президент мактаблари вазирликка тақдим этиш учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботини юритади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
76. Президент мактаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
77. Президент мактабларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан келишилган ҳолда, уларни бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.
78. Молиявий-иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ҳисоб ва ҳисобот, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда мажбурий тўловларни тўлаш масъулияти Президент мактабларининг Ижрочи директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.
Президент мактаблари тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Президент мактабларининг лавозимлар ва штат бирликларининг
НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Do'stlaringiz bilan baham: |