Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди


Download 495.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana17.02.2023
Hajmi495.34 Kb.
#1208485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Презитент таълим ҳақида

https://t.me/kquvonchbek
  
қўйди. Шу асосда, Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул 
қилиниши белгиланди. 
Йиғилишда вазирлар ва ҳокимлар, юртимизнинг барча 
ҳудудларидан муаллимлар ва мактаб директорлари ўз таклифларини 
билдирди. 
https://president.uz/uz/lists/view/4945
  


https://t.me/kquvonchbek
  
Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар 
белгиланди 
(
www.uza.uz
 сайтидаги мақола) 
 
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январ куни 
мактаб 
таълимини 
ривожлантириш 
масалалари 
бўйича 
видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 
Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти 
билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис охирги тўрт йилда таълим 
сифатини яхшилаш, ўқитувчилар мавқеини юксалтириш бўйича кўп 
ишлар қилинди. Энди мамлакатимиз янги даврга қадам қўймоқда. 
Ўзбекистоннинг 
2022-2026 
йилларга 
мўлжалланган 
тараққиёт 
стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, 
инсон капиталини ривожлантиришга 
қаратилган.
 
Давлатимиз 
раҳбари 
бу 
ҳаёт-мамот 
масаласи 
эканини 
таъкидлади. 
– Бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Мактаб 
таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Бунга 
барча эътиборимиз ва ресурсларимизни сафарбар қиламиз. Қийин 
йўлни танлаяпмиз, лекин шу йўл муаммоларни ечади, – деди Шавкат 
Мирзиёев. 
Мактабларни яхшилаш фақат Халқ таълими вазирлигининг эмас, 
балки барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, илмий ташкилотлар, 
зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклиги 
таъкидланди. 
Хусусан, мамлакатимиз бўйича 10 минг 130 та мактабни ислоҳ 
қилиш зарур. Бу 6 миллиондан зиёд ўқувчилар, 500 мингдан ортиқ 
муаллимлар, умуман, жамиятимизнинг барча қатламлари, ҳар бир 
оиланинг келажагига дахлдор. 
Йиғилишда, аввало, соҳадаги муаммо ва долзарб масалалар 
кўрсатиб ўтилди. 
Бугунги кунда 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтож. 
Афсуски, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб бор. 3 мингдан 



Download 495.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling