Президентликка номзодлар, улуғланган Сталин ва нашида учун қамалишлар серияси — ҳафта дайжести


Download 1.91 Mb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1497985
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Yangi

Нашида учун қамалишлар серияси
Telegram'даги гуруҳга диний қўшиқ юборганлик айблови билан бир неча йилларга қамаб юборилаётган ёш-ёш йигитлар сони ошиб боряпти. Жамоатчиликка маълум бўлиб қолган навбатдаги ҳолат Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Жаҳонгир Улуғмуродов билан рўй берди. У YouTube'даги нашида ҳаволасини синфдошларининг Telegram-гуруҳига юборгани учун суд томонидан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Яқинларининг айтишича, 21 ёшли Жаҳонгир университетга грант асосида ўқишга кирган, қўлга олинмасидан олдин 2-босқичда ўқиётган бўлган. Шу йил бошида участкавой уни ўғирликда гумонлаб, қўлга олган, шундан кейин телефони ўрганиб чиқилганида, 2022 йили синфдошларининг Telegram-гуруҳига Youtube'даги диний қўшиқ – нашида учун ҳавола юборгани аниқланган. Бу нашида Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига асосан “ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган” деб топилган. Бунинг учун Тошкент вилояти Оққўрғон тумани суди уни жамоат тартибига таҳдид соладиган материал тарқатишда айблаб, унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Жаҳонгир Улуғмуродов тергов ва судда берган кўрсатмасида нашиднинг маъносини яхши тушунмай-билмай тарқатганини айтган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси эса ёш йигитни Суриядаги жиҳодчи ташкилотни қўллаб-қувватлашда, унинг тарафдорлари сонини кўпайтиришни мақсад қилганликда айблаб чиқди. Ваҳоланки, Kun.uz ихтиёридаги айблов хулосасида ҳам, суд ҳукмида ҳам бунақа маълумот йўқ. Бу эса бошқарма йигитга туҳмат қилаётган бўлиши мумкин, деган гумонни ўртага чиқаради.
3 йиллик қамоқ ҳукмидан кейин, судланувчининг онаси президентга ва Олий судга видеомурожаат билан чиқиб, улардан ёрдам сўради.
“Соат 12 ларга яқин ўртоғининг онаси келди-да, “ўғлингиз нима қилиб қўйганини биласизми?” деб анча жанжал қилди. Ичкарига олиб кирдим, нима эканини ҳатто тушунмай қолдим. Улар “нашида, нашида” деб айтишади. Мен ҳатто нашида нима эканини билмайман, у нашида дегани қўшиқ, шеър дегани экан. Ўзим умуман диндан хабарим йўқ, кейин Жаҳонгир бир соатларда келиб қолди. Мен у нима эди деб сўрадим. Жаҳонгир: “Ая, мен ҳам билмайман нималигини, мен уни қўшиқ деб эшитганман, қўшиқ, қўшиқ” деб айтаверди”, – деди Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси.
Ҳуқуқ фаоллари охирги пайтларда бунақа ҳолатлар кўпайиб кетганини айтиб, давлат расмийларидан бу масалага жиддий эътибор қаратишни сўраяпти. Ёдингизда бўлса, бир неча ой олдин Сардор Раҳмонқулов исмли 21 яшар йигит ҳам худди шундай айблов билан аввалига 5 йилга қамалган, жамоатчилик эътирозлари фонида ҳукм шартлига ўзгартирилиб, у суд залида озодликка чиқарилганди.
Ундан аввалроқ эса, Тошкент туманида 20 ёшли дўкон сотувчиси тақиқланган эканини билмаган ҳолда интернетдан диний материал юклаб олиб, ўртоғига юборгани учун 6 йилга қамалганди. Кейинроқ вилоят суди ҳукмни ўзгартириб, озодликдан маҳрум қилиш муддатини 3,5 йилга қисқартирганди.
Бу ҳолатларда ҳукми жуда катта ўзгаришга учраган судялар ёки уларга эҳтимолий босим ўтказганлар бўйича бирор суриштирув бўлган ёки бўлмагани номаълум. Шу ўринда кўпдан кўп мақтовлар билан қабул қилинган янги конституциядаги янги нормалардан бирини эслатиб ўтишни истардик. Демак, 20-модда: “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак”.
Оддий тилда тушунтирганда, мутаносиблик принципи ишлаган жойда ёш йигит айбдор деб топилса ҳам, шартли жазо билан суд залидан озод қилиниши мумкин. Бу принцип ишламаган жойда эса худди шу йигит 5 йилга қамаб юборилади.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling