Президентликка номзодлар, улуғланган Сталин ва нашида учун қамалишлар серияси — ҳафта дайжести


ИИБ ходимлари ва қонунлар тўқнашуви


Download 1.91 Mb.
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1497985
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Yangi

ИИБ ходимлари ва қонунлар тўқнашуви
Ички ишлар органлари охирги кунларда бошқа салбий воқеаларнинг ҳам марказида турибди. Қашқадарёнинг Қамаши туманидаги бозорда Ўзбекистон байроғи тасвиридаги, “Битирувчи” ёзувли лентани тақиб юрган йигит қўлга олиниб, жаримага тортилди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасликда айбланди. Ходимлар “Сўнгги қўнғироқ” кунидаги ленталар одатий ҳол эканини била туриб, негадир шу топда байроқ ҳақидаги қонун талабларини эслаб қолган.
Бу ўринда қонунда ҳам хато борлиги аниқ. Қонун билан, давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Лекин бундай нормалар аллақачон эскирганини депутатлар ҳам тан олган. Ўтган йили ЎзЛиДеП аъзолари байроқдан фойдаланиш бўйича айрим чекловларни олиб ташлаш ташаббуси билан чиққанди, лекин бу ташаббус унутилиб кетганга ўхшайди.
Қашқадарёдаги ҳолатга қайтсак. “Битирувчи” ёзувли лента воқеасига Бош прокуратура аралашиб, очилган маъмурий ишни ноқонуний деб топди ва қарорни бекор қилди. Лекин бу натижадан жамоатчилик қониқмади, чунки ҳикоя шу ерда тугаса, эртага бошқа ички ишлар ходимлари ҳам фуқарони ноқонуний жаримага тортишнинг оқибати жиддий бўлмайди, деган сигнални оларди. Бу борадаги танқидлардан бир кун ўтиб, Қамаши тумани прокуратураси ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича вилоят ИИБга тақдимнома киритгани маълум қилинди.
Ички ишлар ходимлари билан боғлиқ бошқа воқеалар бундан-да нохушроқ. 11 май куни ички ишлар ходими қўллари боғлиқ ҳолда ётган кишига куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода ойналари панжарали хонада оёқ ва қўллари боғланган кишига ички ишлар ходими бир неча марта куч ишлатганини кўриш мумкин. Ходим дастлаб шапалоқ ва мушт билан фуқаронинг бош қисмига урган, кейин бошини эзган ва оғзини латта билан боғлаб қўйган.
Сурхондарё вилояти ИИБга кўра, воқеа Музработ тумани тиббиёт бирлашмасида, мастлик ҳолатидаги шахслар пунктида рўй берган. Эркак маст аҳволда бўлган, у ерга “102”га тушган мурожаат асосида олиб келинган. Расмийларнинг изоҳлашича, ходимнинг фуқарога куч ишлатиш орқали уни тинчлантирмоқчи бўлган, чунки маст эркак беморларнинг тинчини бузиб, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган. Ички ишлар ходимининг бу ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви ўтказиляпти. Прокуратура ҳам терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди.
Ички ишлар ходимлари устидан терговга қадар текширувни Тошкентда Миробод туман прокуратураси ҳам ўтказяпти. Бу ерда, ўтган ҳафта хабар берганимиздек, тергов бўлимида гумонланувчига қийноқ қўлланган бўлиши мумкин. Қийноққа учрагани айтилаётган фуқаролардан бири – наманганлик йирик тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев. Ички ишлар вазирлиги инвесторнинг тергов бўлимида калтакланганини инкор қилиб, суратдаги жароҳатлар эски эканини айтганди. Тадбиркорнинг адвокати эса, буни рад этиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, мижози ички ишлар органига соғ-саломат борган, қаршилик кўрсатмаган, танасидаги жароҳатлар айнан тергов бўлимида пайдо бўлган. Тадбиркорнинг ўзи ҳам омбудсман билан суҳбатда қийноқларни тасдиқлаган. Омбудсманнинг назорат хати ва адвокатнинг аризасини прокуратура ўрганяпти.
Прокуратурадаги коррупция ҳақидаги хабар билан ҳуқуқ органлари мавзусига якун ясаймиз. Маълум бўлишича, 6 май куни Бош прокуратура катта прокурори Э.А. ва Тошкентнинг Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д. ҳибсга олинган. Улар фирибгарлик ва пора бериш жиноятларида гумонланяпти. Жиноят тафсилотлари маълум эмас.

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling