Prime finance edu


Download 24.54 Kb.
bet2/3
Sana02.11.2023
Hajmi24.54 Kb.
#1739394
1   2   3
Bog'liq
биогумус

5.1. «ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ» томонидан шартномада белгиланган муддатларда ва шартларда етказилган махсулотни «ХАРИДОР» кабул килишга мажбур.
6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.
6.1. «ХАРИДОР» томонидан тулов кечиктирилган такдирда, «ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ» хар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тулов сўммасининг 0,4% микдорида пеня белгилайди, лекин бу микдор кечиктирилган тулов сўммасининг 50% дан ошмаслиги керак.
7. НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ.


7.1. Томонлар уртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиккан такдирда, тарафлар уларни судгача музокара йули билан хал этиш юзасидан мустакил чораларини курадилар.
7.2. Тарафлар уртасидаги келишмовчиликлар ва низолар узаро музокара йули билан хал этилмаса, ушбу келишмовчиликлар белгиланган тартибда Иқтисодий суди оркали хал этилади.


8. ЯКУНИЙ КОИДАЛАР.
8.1. Шартнома тарафларнинг келишувига кура Узб. Рес. №670-1 конунига асосан ёки бошка тараф шартнома шартларини жиддий равишда бузган такдирда, тарафлардан бирининг езма талаби буйича бир тарафлама бекор килиниши мумкин эмас.
8.2. Мазкур шартномага киритилган хар кандай узгартириш ва кушимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва тарафларнинг вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан хакикий хисобланади.
8.3 Ушбу шартномада кўрсатилган махсулотлар нархларининг Ўзбекистон Ресупбликаси миқёсида ўзгаришига қараб қўшимча келишув амалга ошириш йўли билан ўзгартирилади.
8.4. Ушбу шартнома шартларида назарда тутилмаган барча холатларда тарафлар Узбекистон Республикаси Фукаролик Кодекси, «Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хукукий базаси тугрисида»ги Конун, шунингдек Узбекистон Республикаси худудида амал киладиган бошка конун ва норматив хужжатларга асосланадилар.
8.5. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга булган икки нусхада тузилиб, биринчи нусхаси «ХАРИДОР» да, иккинчи нусхаси «ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ» да сакланади.
8.6. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб ва Молия Вазирлиги газначилиги (еки унинг худудий булинмалари) руйхатидан утган конуний кучга кириб, унинг амал килиш муддати «31» декабрь 2023 йилга кадар белгиланади.


9. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР.
9.1. Тарафлар шартнома тузишда, шартноманинг амал қилиш муддатида ва ушбу муддат тугаганидан сўнг, шартнома билан боғлиқ коррупциявий ҳаракатлар содир қилмасликка келишиб оладилар.
9.2. Тарафлар шартномадаги коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган коррупциянинг олдини олиш чораларини тан олади ва уларга риоя этилиши бўйича ҳамкорликни таъминлайдилар.
9.3. Ҳар бир тараф шартнома тузилган пайтда бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан боғлиқ муносабатлар юзасидан қонунга хилоф равишда пул, моддий қийматликлар берилмаганлигини, шартнома тузилиши эвазига норасмий пул ёки бошқа моддий қийматликлар олинишига йўл қўйилмаганлигини, таклиф этилмаганлигини, уларни беришга ваъда қилинмаганлигини, шунингдек моддий ёки ҳар қандай турдааги имтиёз, устунликлар олинмаганлигини (келажакда бу турдаги ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида таассурот қолдирилмаганлигини) кафолатлайди. Тарафлар, улар томонидан шартнома доирасида жалб қилинган шахсларнинг (ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, агентлар ва тарафлар назорати остидаги бошқа шахсларнинг) юқоридаги ҳаракатларни содир этмаслиги юзасидан оқилона чоралар кўради.
9.4. Тарафлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган мажбуриятлар бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар берилганлиги учун уларга тазйиқ ўтказилмаслигини кафолатлайдилар.
9.5. Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларнинг белгиланган мажбуриятларни бузилишига йўл қўйилганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши ва ушбу тарафдан оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилишини ва амалга оширилган ишлар юзасидан унга хабардор қилишини талаб қилиши шарт. Тарафнинг талаби бўйича иккинчи тараф томонидан қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилмаган ёки кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабардор қилмаган тақдирда, ушбу тараф зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.

Download 24.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling