Problems and prospects of innovative technique and technology in agri-food chain
МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ АСОСИДА УГЛЕГРАФИТЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ОЛИШ
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Маҳаллий хомашё асосида ТДТУ compressed (1)
МАҲАЛЛИЙ ХОМАШЁ АСОСИДА УГЛЕГРАФИТЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ОЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ PhD. М.М.Убайдуллаев, т.ф.н., доц. К.Ҳ.Абдуллаев, магистрант А.Д.Боратов, Наманган муҳандислик қурилиш институти Ҳозирги кунда ривожланиб бораётган Ўзбекистоннинг бир қатор тармоқларида айниқса металлургия, машинасозлик, қишлок хўжалиги, кимёвий, кимёвий машинасозлик, нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш, автомобиль ва темир йўл транспорти, электр жиҳозларини ишлаб чиқариш ва яна кўплаб бошқа тармоқларида углеграфит асосли материалларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Чунки углеграфит материаллар шу соҳаларда қўлланиладиган материалларга қўйилган физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга [1]. Ҳозирги пайтда Республикамиздаги “Ўзметкомбинат” АЖ, “НКМК” ДК, “ТТЗ” СП корхоналаридаги металларни суюқлантирувчи электр ёй печларида графитланган электрод маҳсулотлари ишлатилиб келинмоқда. Биргина “Ўзметкомбинат” АЖ корхонасида 2019 йил 202 холатига кўра йиллик 1755 тн эхтиёж бўлиб, хозирги кунда чет элдан валюта хисобида сотиб олинмоқда [2]. Электр ёй печларида металларни суюқлантиришда 1 тн пўлат ишлаб чиқариш учун 4-8 кг углеграфит электроди сарф бўлади[3]. Бундан кўриниб турибдики Республикамизда углеграфит материалларига талаб йилдан йилга ошиб бормоқда. Углеграфит материалларини ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё материалларини умумий холда, тўлдирувчи ва боғловчи компонентлар гуруҳига ажратиш мумкин. Тўлдирувчи компонентларга нефть ёки тошкўмир кокси, сажа, табиий графит ва антрацит киради, боғловчи копмонентларга тошкўмир ёки нефть қатрони, табиий ёки сунъий смолалар киради. Дунёда углеграфит электродини ишлаб чиқариш бўйича биринчи патент 1846 йилда олинган бўлиб, унда хом ашё сифатида кокс кукуни ва шакар қўлланилган. Кокс ва шакар кукунларининг аралашмаси прессланган ва юқори ҳароратда қиздирилган. Ишлаб чиқариш миқёсида турли углеграфит хомашёларидан олинган биринчи сунъий углеграфит материалини 1897 йилда Е. Ачесон ўзи ихтиро қилган печда олган. Ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатларда углеграфит материаллари кукун металлургиясининг технологик усулларида ишлаб чиқарилмоқда. Унга кўра хом ашё кукун материаллари олдиндан режалаштирилган нисбатларда аралаштирилади ва махсус пресс- шаклларда пресслаб тайёрланади. Прессланган ярим маҳсулот юқори 1500....2000 0 С ҳароратларда қиздирилади. Углеграфит материалларини маҳаллий хом ашёдан олишда Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонасида ишлаб чиқарилган нефт кокси ва нефт смоласидан фойдаланилди. Тобланган нефт кокси болғали тегирмонларда сўнгра шарли тегирмонларда майдаланди. Майдаланган кокс кукунларини 0,09 мм ва 0,04 мм элакдан ўтказилиб фракцияларга ажратилди. Майдаланган кокс фракцияларни керакли нисбатда олиниб, 50 0 С ҳароратда қиздирилган нефт смоласи билан аралаштирилди. Аралашмани 70 МПа босимда прессланиб, 10 -3 Па вакум муҳитида 1100 0 С ҳароратда пиширилди. Материални зичлигини ошириш мақсадида пиширилган ярим тайёр маҳсулотни нефт смоласида шимдирилиб, қайта пиширилди. Ярим тайёр маҳсулотни 1600 0 С ҳароратда 8 соат мобайнида охирги пишириш жараёни амалга оширилди. Олинган намунани электр қаршилиги 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Т.р Электр қаршилиги, ом Кимёвий таркиби, % Кукун фракцияси миқдори, % Кокс Нефт смоласи 0,09 0,04 1 12,8 90 10 75 25 2 15,4 85 15 60 40 3 18,2 80 20 50 50 Олинган намунадан 30х40 мм бўлган штабиклар тайёрланди ва унинг микроструктураси 2-расм да кўрсатилган. 2-расм. Углеграфит материалининг микроструктураси х200 203 Маҳаллий нефть кокси ва нефт смоласининг кимёвий ҳамда фракцион таркибини ундан олинадиган углеграфит материалнинг физик-механик хоссаларинига таъсир этиш даражасини аниқлаш билан боғлиқ бўлган дастлабки илмий татқиқот ишларини амалга оширилмоқда. Агарда республикамизда углеграфит материалларини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилса биргина “Ўзметкомбинат” АЖ корхонасини эҳтиёжини инобатга олган ҳолда маҳсулот таннархини камайтириш ва иқтисодий жиҳатдан арзон ва сифатли углеграфитли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тавсия этилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling