Проф. Утебаев Тажибай, Ажинияз номидаги ндпи “Умумий педагогика ва психология” кафедра мудири


Download 61 Kb.
Sana27.10.2023
Hajmi61 Kb.
#1727997
Bog'liq
1. Жубатканова Ханым Расуловна


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ БУЗГУНЧИ ҒОЯЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ


Проф. Утебаев Тажибай,
Ажинияз номидаги НДПИ
Умумий педагогика ва психология” кафедра мудири
Жубатканова Ханым Расуловна,
Ажинияз номидаги НДПИ
Бошланғич таълим 2-курс талабаси


Аннотация: Юртимизда ижтимоий-маънавий ва диний вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, турли диний экстремистик оқимларга, терроризмга қарши курашни экстремизм, ақидапарастли, маънавий ахлоқсизлик, ижтимоий тармоқларда ўз урнини кўрсатмоқда. Мазкур макалода ўкувчи ёшларнинг бузғунчи ғояларини олдини олиш босқичлари ёритиб берилган.
Таянч сўзлар: бузгунчи ғоя, диний экстремизм, терроризм, глобаллашув.


Аннотация: Обеспечивая устойчивость социально-душечной и религиозной ситуации в нашей стране, борьба с терроризмом выполняется в экстремизме, фанатичной, духовной безнравственности, социальных сетях. Стадии предотвращения разрушительных представлений о молодых людях, которые учатся в этой модели, были выделены.
Ключевые слова: разрушительная идея, релегиозный экстремизм, терроризм, глобализация,


Annotation: Providing the stability of the socio-foolish and religious situation in our country, the fight against terrorism is carried out in extremism, fanatical, spiritual immorality, and social networks. Stages of preventing destructive ideas about young people who study in this model were highlighted.
Key words:destructive idea, religious, extremism, terrorism, globalization.

Ҳозирги кунда ёшларимиз орасида салбий фикрлайдиганлари ҳам йуқ эмас. Бугунги кунда бундай ёшларимиз турли хил салбий қарашлари, салбий фикрлари билан ўзларини намоён қилиб келмоқталар. Бундай нотуғри қарашлар, диний экстремизм, ақидапарастли, маънавий ахлоқсизлик, ижтимоий тармоқларда ўз урнини кўрсатмоқда. Дунёда кенг тарқалган терроризм ҳамда диний экстремизм жуда катта ўрин эгалламоқда.


Президентимиз Ш.Мирзиёев айтқанларидек “Диний экстремизм, терроризим, гиёхвантлик, одам савдоси, ноонуний миграция, оммавий маданият каби таҳдидлар қанчадан-қанча ойлалар, мамлакатлар бошига оғир кульфатлар олиб келмоқта. Ёшларимизни Ватанига қарши қуйиб, уларни хаётига зомин булмоқда”[1]. Ёшларимизга ахборот маълумотларини олишларини тақиқлаш билан муаммони ижобий ҳал этиб булмайди. Инсоният аввалги даврларда тубдан фарқ қиладиган ўта мураккаб бир замонда яшамоқтамиз. Давлат арбоблари, файласуфлар ва жамиятшунос олимлар, шарқловчилар ва журналистлар бу даврни турлича таърифлаб, ҳар хил номлар билан атамоқталар. Кимдир уни юксак технологиялар замони деса, кимдирлар таффакур асри, яна биров уни ахборотлашув даври сифатида келтирмоқта. Аммо, бу давр купчиликнинг онгини глобаллашув даври тариқасида таасурот уйғотмоқта. Бундай таъриф, менимча, кўп томондан масаланинг моҳиятини туғри ифодалайди. Нега десангиз, ҳозирги пайтда ер юзининг қайси чеккасида қандайдир бир воқеа юз бермасин, одамзот бу хақида дунёнинг бошқа чеккасида бўлса ҳам зудлик билан хабар топиши ҳеш кимга сир эмас.
Юртимизда ижтимоий-маънавий ва диний вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, турли диний экстремистик оқимларга қарши курашни янада фаоллаштириш ҳамда ёшларни бузгунчи ғояларга қўшилиб кетишининг олдини олиш мақсадида диний соҳа ходимлари қуйидагиларга аҳамият қаратиши зарур ҳисоблайдилар:
- жойларда ёшларимиз ичида дин билан боғлиқ жараёнлардан доимий равишда бохабар булиб юриш, вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар билан амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;
- ўқув муассассалари, маҳалла йиғинлари, кархона ва ташкилотларда ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш;
- таълим муассасаларида «Тинчлик энг олий неъмат», «Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ», каби мавзуларда давра суҳбати ва семинар-машғулотлар сон ва сифатини ошириш, тадбирларда диний экстремистик ва террористик гуруҳларнинг асл қиёфасини фош этувчи, жиноятлари акс этган видеотасвирлардан фойдаланиш;
- маҳаллаларда ҳушёрлик ва огоҳликни таъминлаш, ёшларнинг тарбиясида оила маъсулиятини оширишга қаратилган тадбирлар уюштириш ва бу каби ишларда фаол иштирок этиш, меҳнат мигрантлари билан уларни жиҳодий жамоалар таъсирига тушиб қолиши олдини олишга қаратилган суҳбатларда иштирок этиш;
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак манавият – енгилмас куч” китобида очиб берилган: “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳам жамиятидаги обру-эътибори аввалам бор фарзандларимизнинг униб-усиб, улғайиб, қандай инсон булиб ҳаётга кириб боришига боғликдир. Биз бундай уткир хақиқатни ҳеш қачон унутмаслигимиз керак”[4]. Бугунги кунга келиб дунё миқёсида, шунингдек, Узбекистон Республикасида ҳам бузгунчи ғоялар ёйилишининг олдини олиш, тарқалишини тухтатиш, зарарсизлантириш, дин масалаларини тушунтиришта ҳолисликни таъминлаш, турли ниятлар билан бузиб талқин қилишларнинг олдини олишга қаратилган маърифий ишлар тизими яратилди. Зеро, республикамизда, эътиқод эркинлигини таъминлаш масаласида барча имкониятлар яратиб берилган бир пайтда, маккор ва қупорувчи, найрангбоз кучлар, диний мутаассиб гуруҳлар ўз кабих режаларини амалга ошириш йулида халқ ичида, хусусан, ёшлар орасида бузғунчи ғояларни тарқатишга ўринишди.
Диний экстремизм- баъзи диний ташкилотлар ёки айрим диндорларнинг жамият қонун-қоидаларига мос келмайдиган мафкураси ва фаолияти. Диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфааатларига таҳдид солиб келмоқда. Жумладан, диний экстремистик оқим таркибига кириб қолган шахс:
- оиласи, қариндош-уруғлари ва яқин инсонларидан маҳрум булади;
- жамиятдаги ижтимоий мавқеаини йуқотади, чуқур илм олиш, яхши касб эгаси булиш ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш имкониятларидан айрилади;
- умри қамоқда ёки ўзга юртларда хор-зор ва саргардонликда утади.
Айрим сиёсатшунос олимлар, терроризим юзага келганига ҳали икки юз ийл хам булмаган деб хисоблайдилар. Масалан, В.Жаринов терроризм камида бир ярим асирни ўз ичига олади деб хисоблайди.[2] Е.И.Степанов терроризмнинг бошланиши, одатда XVIII асрдаги француз революциясига ҳамда 1917 йилда Россияда содир булган революциядан бошланади, деб хисоблайдилар. Аслида терроризм жуда эски замонлардан бошланган.
Терроризмда бошқа фикрлар ҳам мавжуд. Масалан, Н.Неймарк ҳозирги терроризмнинг келиб чиқишини Напалеондан кейинги тикланиш даври билан боғлайди. Терроризм тадқиқотчилари орасида бу ҳодисани Библия яратилган даврлар билан боғлайдиганлар ҳам йуқ эмас, улар ўз биродари Ҳобилни ўлдирган Қобилни дастлабки террорчи деб атайдилар (масалан, М. Иорданов). И. Александер, В. Чаликов каби мутахассислар терроризмни мутлақо XX аср охири феномени деб ҳисоблайдилар.[2,3]
“Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш”.
Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тоборо тез ва чуқур келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни объективтан олиш керак – бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиётини ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қушнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва худудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туруши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш қийин эмас.
Глобаллашув - бу аввало ҳаёт суръатларини беқиёс даражада тезлашуви демакдир. Глобаллашув жараёнида ҳам ижобий ва салбий томони мавжуд. Ҳозирги пайтда унинг ғоят уткир ва кенг камровли таъсирини деярли барча соҳаларда қуриш, ҳис этиш мумкин. Айни пайтда ҳает хақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тарақиёт маҳсулидан икки хил мақсадда фойдаланиш мумкин- эзгулик ва ёвузлик йулида. Таффакур ривожини куздан кечирадиган бўлсақ, ҳаётда инсонни камолатга, юксак марраларга чорлайдиган эзгу ғоя ва ёвуз ғоялар ўртасида азалдан қураш мавжуд бўлиб келганини ва бу кураш бугунга қадар давом этаётганини куришимиз мумкин.
Глобаллашув жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, у таъсир ўтказишнинг нихоятта ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат килаётганини ҳам кузатиши мумкин.[4]
Экстремистик оқимлар ўз сафига ёшларни жалб этишда интернетдаги ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Баъзи ёшларимиз “Интернет” орқали ўзини “Ислом давлати”деб атаётган террорчи ташкилот ақидапараст гуруҳлар таъсирига тушиб қолиши. Диний экстремизм ҳақидаги маърузаларини дискда ёки қўл телефони хотирасида сақлаб, тинглаб юриш ҳолатлари мавжуд. Айниқса, сунгги вақтда ҳатто ўсмир ёшларимиз ҳам Сурия, Ирок каби мамлакатлардаги жанггариларнинг фаолиятини тарғиб қилувчи материалларини телефонда қулма-қул қилаётганлари кузатилмокта.
Ахборот технологияларни, радиотелеведение, матбуот, уяли телефон тизимини тез ва кенг ривожланиб бориши, айниқса ҳали дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларимизнинг ҳаётий тарзига кириб бораёткаллиги жиддий таҳдид солмоқта. БМТ маълумотига кўра, ҳозирда интернет тармоғида болалар порнографиясини тарғиб қилаётган сайтларнинг сони 4 млрддан ортиқ экан.
Бугунги кунда мамлакатимизда уяли-мобил алоқа абонентларининг сони салкам 15 миллионга етган.[5] Халқимиз бу жараённи бир томондан ижобий баҳолайди, шунингдек ёшларимиз ҳаётидан замонавий ахборот технологиялари ютуқлари тобора ўрин эгаллаётганлигига қувонарли ҳодиса деб қараш мумкин. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам мавжуд. Телефонларга кўчирилган ва интернет тизими орқали эфирга узатилиётган видеолар ва ахборотларда тарқатилиётган минглаб ёшларимизнинг ахлоқий, ғоявий тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани, бу борадаги тарбиявий ишларни пухта йулга қуйиш, “Оммавий маданият”тажавузларига қарши мунтазам ва муросасиз курашишни, хушёр ва огоҳ,бўлишни такозо қилади.
Масаланинг жиддийлиги шундаки, компьютер вируслари билан бир каторда, инсонинг маданияти, маърифати, одоб-ахлоки учун бутинлай зид булган “маънавий-ахлокий” вирусларни хам “хакер”лар орқали ёшлар онгига узатмоқта. Бундай вирусларни таркатувчи “хакерлар” тўғридан-тўғри инсон онгини, инсон қалбини вайрон қиладилар. Мақсад:
-ёшларни рухий маънавий қашшоқ қилиш, интелектуал салаҳиятини йуққа чиқариш, шахсни шахс сифатида ривожланишига йул қуймаслик, бунинг замирида одамлар, миллатлар ўртасидаги эзгулик инсонийлик ва ўзаро дустлик, қариндошлик муносабатларининг ўрнига ёвузлик, душманлик уруғларини сепиштан иборат.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жойизки ёш авлоднинг тўғри таълим ва тарбия олишида педагогика ва унинг турлари катта аҳамиятга эга. Ўқувчи шахсининг ёш даврларини ҳисобга олган ҳолда ўргатилиб борилади. Буларга;
- Мактабгача таълим педагогикаси- боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини ўйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди ҳамда бола олти-етти ёшга етгунча мактабгача таълим муассасаларида болаларга тасвирий санъат, мусиқа, тил саводхонлигин ўргатиш орқали болада ўкишга қизиқиш юзага келади.
- Мактаб педагогикаси- педагогиканинг тамойиллари асосида ўқувчилар барча фанлар бўйича мунтазам билим-олишлари, уларда билим олиш ёҳтиёжининг юзага келиши, атроф муҳитга онгли муносабатда бўлиш шу Билан бирга тарбия турлари ҳам бериб борилади.
- Ҳарбий педагогика- ёш авлодни миллий туйғуда тарбия етишда ҳарбий педагогиканинг ҳам ўзига хос ўрни катта ҳисобланади. Асосан ўқувчи ёшларга она ватанга содиқ миллий истиқлол ғоялари руҳида тариялайди. Дунё шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги замонда, халқимизнинг маънавий қадриятлари, маданияти ва урф-одатларига содиқ қолишга тариялайдиган таълим тури ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1.Ш.Мирзиёв Халкимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган олий баходир. Т. “Ўзбекистон”
2. Жаринов. В. Терроризм и террористы. – Минск: Харвест, 2010.
3. Будницкий О.В. Терроризм глазами историка. Идеология терроризма / Вопросы философии. 2014.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008.
5. Телефон тажавузга айланмасин. Кўз илғамас тахдид. “Хукуқ ва бурч”
Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling