Профессионал таълим: 60411200-менежмент


Download 46.7 Kb.
bet1/2
Sana18.03.2023
Hajmi46.7 Kb.
#1280520
  1   2
Bog'liq
Bakalavr ХУЛОСА 60411200-Менежмент


Термиз Давлат университетига 2023/2024 ўқув йилида янги 60112400-Профессионал таълим: 60411200-менежмент бакалавр таълим йуналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд моддий-техника база, профессор-ўқитувчилар ва ўқув-методик таъминотга қўйиладиган минимал талабларни бажарилиши тўғрисида
ХУЛОСА
2023/2024 ўқув йилида очилиши кўзда тутилаётган 60112400-Профессионал таълим: 60411200-менежмент бакалавриат таълим йуналиши бўйича мавжуд моддий техник база, профессор- ўқитувчилар ва ўқув методик таъминот белгиланган талабларга (Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 27-мх ва 38-2021-сонли карори) мослиги ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
Мазкур мутахассислик учун иш берувчи ташкилотлар (Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси, Сурхондарё вилояти Қишлоқ хужалиги бошқармаси, Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё минтақавий маркази) дан келган талабномалар асосида бакалавриат йуналишида 65 та, қабул буюртмаси шакллантирилган.
Янги 60112400-Профессионал таълим: 60411200-менежмент бакалавр таълим йуналиши университетнинг Миллий либос ва санъат факультетида очилиши режалаштирилган, факультет алоҳида ўқув биносига эга, талабаларга ўрин етарли. Ҳозирги кунда факультет талабалари учун ишчи майдони (педагогика) 14,6 м2, (техника ва мухандислик) 13,6 м2 ни ташкил этади. Ўқув аудиторияларида ҳар бир талаба учун ажратилган майдон 2,2 м2, компьютер залида (синфида) 4,3 м2, чет тили хонасида 2,3 м2, ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиторияларида 2.6 м2, ахборот-ресурс марказида 1 м2 ни ташкил этади.
Профессионал таълим йўналишида кундузги 1 смена (173 нафар) иккинчи сменада 66 нафар, cиртқи таьлим йўналишида 376 нафар талаба таҳсил олади талабалари учун 105 дона компьютер техникаси ажратилган ҳамда интернет тезлиги 200 Мбит\сек ташкил қилади. Малака талабларида белгиланган амалий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши учун зарур лабаратория асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентарлар, техникалар ва хом ашёлар, ўқув дастурига кўра машғулотлар сонига мос. Ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органларининг ижобий хулосалари олинган.
Янги 60112400-Профессионал таълим: 60411200-менежмент бакалавриат таълим йуналиши дарс ўтадиган илмий даража ва унвонга эга профессор-ўқитувчилар 3,4 бирлик (4 нафар) ни ташкил қилиши кутилмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг асосий иш жойи бўйича ишлайдиганлар улуши 70,6% ни, ни кўрсатмоқда.
Мазкур бакалавр йуналиши ва магистратура мутахассислиги учун малака талаблари, ўқув режа, ўқув дастурлари мавжуд (таянч ОТМ– Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тарақққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган).
Ўқув режада бакалавр йўналишлари учун кредитлар миқдори 240 кредитни ташкил қилади.
Янги 60112400-Профессионал таълим: 60411200-менежмент бакалавриат таълим йуналиши бўйича амалдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлардаги мавжуд дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланиш кўзда тутилган, эҳтиёжга кўра келгусида мутахассислик фанларидан харид қилиш ва ишлаб чиқиш режалаштирилган, ўқув адабиётларининг электрон шакллари жамланган.
Минимал талаблар жадвали илова қилинади.
Илова 4 варақда.

Download 46.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling