Профессионал таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш бўйича саволнома


Download 42.5 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi42.5 Kb.
#1297858
Bog'liq
Саволнома 28.05.2022


Профессионал таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш бўйича
САВОЛНОМА

1. Профессионал таълим муассасаларининг (техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари) мавжуд қувватлардан фойдаланиш самарадорлик ҳолати (1-жадвал).


2. Профессионал таълим муассасаларига жалб этиш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари (2-жадвал).
3. Иш берувчилар билан ўрнатилган ҳамкорлик ва улар билан амалда бажарилган ишлар ҳолати ҳамда ўрта бўғин мутахассисларга бўлган эҳтиёжларнинг ўрганилганлиги (3-жадвал).
4. Ўқувчиларнинг амалиёт ўташларини ташкил этиш ҳолати ва касбий кўникмаларни шакллантириш учун корхоналардаги амалиёт базаларини ҳолати. (4-жадвал)
5. Профессионал таълим муассасаларида тайёрланаётган касб ва мутахассисликларни ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларига ва иш ўринларига мослиги.
6. Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар қабул қилинган касб ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатларининг мавжудлиги
(5-жадвал).

  • малака талаблари ва ўқув режаларнинг мавжудлиги;

  • ўқув режадаги фанлар ва амалиётлар бўйича ўқув дастурлари билан таъминланганлиги.

7. Профессионал таълим муассасаларда ўқув жараёнини тўғри йўлга қўйилганлиги.

  • дарс жадвали талаб даражасида ишлаб чиқилганлиги

  • ўқув жараёни тасдиқланган дарс жадвал асосида олиб борилаётганлиги.

8. Олий таълим муассасаси томонидан техникумларга методик ёрдам кўрсатилиши, техникум ва ОТМ кафедраси ўртасида ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар. (6-жадвал).
9. Таълим муассасаларини ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминланганлиги ва сифат даражаси (7-жадвал).
10. Педагог кадрлар учун методик семинарлар ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар.
11. Профессионал таълим муассасасининг интернет тармоғига уланганлиги, ички локал тармоқнинг мавжудлиги, ахборот хавфсизлиги бўйича кўрилган чоралар (8-жадвал).
- локал тармоққа уланган компютерлар (фоизда);
- интернет тезлиги (шартнома асосида);
- ўқувчилар интернетдан фойдаланиш имконияти мавжудлиги (мавжуд бўлса қаерда ва қандай).
12. Профессионал таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари, муҳандислик коммуникация тармоқларининг ҳолати, охирги маротаба мукаммал ва жорий таъмирланганлиги ҳамда жорий ва мукаммал таъмир учун талаб этиладиган маблағ. (9-жадвал)
13. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан профессионал таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория жиҳозлари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, ўқитувчи ва ўқувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар. (10-жадвал)
14. Чет эл давлатларининг имтиёзли кредити ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан олинган жиҳозлар, устахона асбоб-ускуналарининг таълим муассасаларида сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланиш ҳолати
(11-жадвал).
15. Профессионал таълим муассасаларида тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар бўйича ўқув-лаборатория ва устахона жиҳозларининг мавжудлиги. (12-жадвал)
16. Профессионал таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича молиявий маблағларнинг ажратилиши ҳолати. (13-жадвал)
17. Касб-ҳунар мактабларининг ҳудуд (туман, шаҳар)лардаги умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш ишларини ташкил этганлиги.
18. Профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш, уларни янги таълим ресурслари билан таъминлаб бориш имкониятини берадиган алоҳида электрон платформани ишлаб чиқиш ва таълим дастурлари, ўқитиш материаллари ҳамда бошқа услубий қўлланмалардан масофавий тарзда фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги.
19. Профессионал таълим муассасаларида дуал таълимни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар. (14-жадвал)
20. Профессионал таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили қабулида амалга оширилган ишлар ва 2022/2023 ўқув йили қабулига тайёргарлик ҳолати.
21. Профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар давомати, дарс машғулотларига сабабсиз келмайдиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олиб борилаётган ишлар ҳолати. (15-жадвал)
22. Профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликлар содир этган ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ўқувчилар билан олиб борилган ишлар, ижтимоий хавфли гуруҳга кирувчи ўқувчиларнинг рўйхатлари ва психологик портретининг шакллантирилганлиги, белгиланган чора-тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги. (16-жадвал)
23. Профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича ташкил этилган тўгараклар (фан, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари, спаорт секциялари) фаолиятини йўлга қўйилганлиги. (17-жадвал)
Download 42.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling