Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими
Download 1.04 Mb.
|
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий
3-тоифа - техникумларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос келувчи, бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари асосида 11-синфни тугатган ёшлар ўқитилади.
2 йиллик таҳсилдан сўнг битирувчилар олий таълим муассасасида ўқиган касби бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Бу тизим олий маълумот олиш ниятида бўлган кўп сонли мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини яқин келажакда 50-60 фоизга етказиш учун хизмат қилади. Иккинчидан, кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда илк бор Миллий квалификация рамкаси, тармоқ квалификация рамкалари, касб ва мутахассисликлар бўйича профессионал стандартлар ҳамда табақалаштирилган таълим стандартлари ва дастурлари тасдиқланиб, жорий этилмоқда. Учинчидан, ўқитиш муддатлари ўзгарди. Хусусан, илгариги 3 йиллик бир хил қолипдаги стандартдан тўлиқ воз кечилди. Мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, табақалаштирилган ўқитиш муддатлари жорий қилинди. Қўшимча равишда профессионал таълим муассасаларини тугатган ёшларимизга келгусида олий таълимда ўқишини давом эттириш ва бутун умр давомида ўз малакасини ошириб бориш имконияти берилди. Тўртинчидан, таълим дастурлари ва шакллари ўзгарди. Энди таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашган ва меҳнат бозори талаблари асосида мослашувчан кадрлар тайёрлаш янги профессионал таълим дастурлари асосида жорий этилади. Ўз навбатида, ишчи касблар билан ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш тизими бир-биридан тўлиқ ажратилди ва алоҳида ўқув режа ҳамда дастурлар асосида ўқитилиши белгиланди. Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида 2 йилгача муддатда ўқитиш тизими жорий этилади. Мисол учун, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган халқаро “Associate degree” даражасида мутахассислар тайёрлаш бўйича камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари амалиётга жорий этилади. Таълим дастурлари якунлари бўйича битирувчиларга разряд кўрсатилган сертификат, гувоҳнома ва диплом берилади. Бешинчидан, таълим технологиялари ўзгаради. Бунда, юқорида таъкидлаганимиздек, аввало, Германия тажрибасида яхши самара берган “дуал” таълим принциплари жорий қилинади. Профессионал таълимнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий ёндашувга асосланган таълим дастурлари яратилди ва янги ўқув йилидан тадбиқ этиш бошланади. Профессионал таълим муассасалари базасида замонавий агротехнологияларга ўқитишни жорий қилиш, “симуляцион марказлар” фаолиятини йўлга қўйиш амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳат, бундан буён профессионал таълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари имкониятларидан келиб чиқиб, ўқувчиларни жалб қилган ҳолда иссиқхона, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, боғдорчилик, лимончилик, сабзавот етиштириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорлик ва кичик бизнес тармоқлари ташкил этилади. Олтинчидан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, коллежлар ва техникумлар меҳнат бозорининг хусусиятлари, иш берувчиларнинг технологик жараёнларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнида фойдаланиладиган фан (модуль) ва амалиёт дастурларини иш берувчилар билан бирга мустақил ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади. Бу дегани, энди ўрта бўғин мутахассислари олдиндан аниқ иш ўрнига иш берувчи қўйган малака талаблари асосида тайёрланади ва келгусида ўша иш ўрнига бориб жойлашади. Шунингдек, Ўзбекистонда илк марта жорий ўқув йилидан бошлаб, профессионал таълим муассасаларида тадбиркорликка йўналтирилган ўқув режалари тажриба синов-тариқасида жорий этилади. Еттинчидан, давлатимиз раҳбарининг “Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди”, деган сўзларидан келиб чиқиб, Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида инновацион муҳит, янги макон яратилди. Тизимда ишлайдиган ходимларни ислоҳотлар ижросига шай ҳолатга келтириш, билим, онг ва тафаккурни ривожлантириш мақсадида инновацион ёндашув асосида ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ушбу янги муҳитда таълим муассасалари директорлари ва ўринбосарлари орасидан стратегия, инновация ва цифровизация моҳиятини англаган, ислоҳотлар ижросини таъминлашга, онгини ўзгартиришга қодир бўлган захира кадрлар, кучли методист ўқитувчилар маълумотлар банки, портфолиолар банки яратилмоқда. Малака оширишнинг янги 18 та модули жорий қилинди. Педагогика принципларидан андрогогика принципларига ўтилади. Малака оширишга келган тингловчилар учун таълимни инновацион ривожлантиришга доир 17 та тақдимот тайёрланиб, тақдим этилди. 200 дан ортиқ визуаллаштирилган ва рақамлаштирилган янги электрон таълим ресурлари базаси яратилди. Бу муҳитда ўқиш, англаш, тафаккур қилиш, бунёд этиш, янги ғоялар, креативлик, ташаббускорликка рағбат уйғотиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд. Саккизинчидан, таълим тизимини жаҳон андозаларига тўлиқ мослаштириш, ишчи касбларнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон “WorldSkills” халқаро ҳаракатига қўшилди ва ушбу ташкилотга аъзо бўлди. Айни пайтда “WorldSkills” Ўзбекистон ассоциацияси фаолиятини янада ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Бу ташкилот билан ҳамкорлик ёшларимизда замонавий касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда халқаро меҳнат бозорида тенгдошлари билан баробар рақобат қилишларида муҳим аҳамият касб этади. Яна бир жиддий ўзгариш. Бугун бутун дунёда XXI аср компетенциялари сифатида талқин этилаётган “юмшоқ” (soft) компетенцияларни шакллантиришга алоҳида урғу берилади. Бу борада бир қатор нуфузли хорижий тадқиқот марказлари, жумладан, Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми томонидан тақдим этилган 2020 йил учун энг муҳим 10 та компетенция, Европа учун устувор таянч компетенциялар, Европа стандартлари доирасидаги Дублин дескрипторлари, Россия учун устувор таянч компетенциялар чуқур таҳлил қилинган ҳолда миллий менталитетимизга хос ва мос компетенциявий ёндашув жорий этилади. Янги тизим учун яратилаётган ўқув адабиётлари, китоб ва дарсликлар, электрон таълим ресурслари, инновацион, рақамлаштирилган таълим технологиялари, очиқ электрон ресурслар тармоғи, ўқув адабиётларини хорижий давлатлардан олиб келиш, қайта ишлаш, чоп этиш ва тарқатиш, келажак кутубхоналари, келажак аудиторияларини яратиш жараёнларида шу каби муҳим вазифалар доимий диққат марказимизда бўлади. Профессионал таълимнинг янги тармоғида фаолият кўрсатадиган директорлар, директор ўринбосарлари, ўқитувчи педагоглар, ишлаб чиқариш усталарини саралаш, танлаш, тайинлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг мақомини белгилаш ва меҳнатини рағбатлантиришнинг янги тартиблари ишлаб чиқилади. Профессионал таълим жараёнига сўнгги йилларда миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш натижасида Ўзбекистонда ишга туширилган инновацион ишлаб чиқариш қувватлари, саноат, ишлаб чиқариш, аграр соҳаларидаги йирик корхоналар, инновацион бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, АКТ, туризм ва хизмат кўрсатиш тармоқларида замонавий технологик линияларни бошқаришда катта тажрибага эга бўлган мутахассислар, иш юритувчилар, инженер-технологлар, агрономлар ва мастерлар жалб этилади. Таълимнинг энг муҳим вазифаси бўлиб, жамиятни замонавийлаштириш, мамлакатни ривожланишининг олдинги ўринларига олиб чиқишга қодир мутахассис ходимлар билан мустаҳкамлаш, соғломлаштириш, янгилаш ва тўлдириш ҳисобланади. Бунда замонавий бозор иқтисодиёти мутахассислар тайёрлашга янги талаблар қўймоқда. Ҳар бир иш ўрнида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда иштирок этиш, ўз тавсифи ва технологиявий жиҳатига кўра анча мураккаб маҳсулотнинг тез ўзгарадиган юқори сифатлилигини таъминлаш, ашёлар таннархи ошиб боришини иашлаб чиқариш усулларини такомиллаштириши ва сарфларни камайтириш йўли билан тизғинлашдан иборатдир. Асосий масала шундаки, бозор иқтисодиёти шароити ҳар бир иштирокчига фаол иқтисодий фикрлашга эришиш талабини қўймоқда. Инновация стратегиясида бу айниқса юқори аҳамият касб этади. Гап шундаки, бозор иқтисодиёти гарчи янгиликка қулайлик берсада, лекин ўзи бунга шароит ярата олмайди. Шунинг учун бозор муносабатларига жалб этилган барча мутахассис ходимларда стратегик фикрлаш, иқтисодий ривожланиш қонунларини тушуниш, янгиликни баҳолай билиш, мустақил қарор қабул қилиш, юзага келган қийинчиликни енга билиш, зарур бўлганда ўз қарорини асослаб тушунтириб бериш ва исботи билан ифодалаш муҳим сифат ҳисобланади. Таълим жараёнидаги инновацион ўзгаришлар, таълим тизимига ҳар қандай янгиликнинг киритилиши бевосита ўқитувчи фаолиятини янгилаш ва ўзгартириш орқали амалга оширилиши қайд этилган. Республикамиз таълим тизимидаги ислоҳатлар натижасида касбий таълим ишчи касбларига махсус тайёрлаш масаласига, таълим олувчи шахсида касбий маҳорат ва компетенция сифатларини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling