21
94. Мазкур Қоидалар билан барча ишга кирувчилар ва
талабалар имзо
орқали Ходимлар бўлими томонидан таништирилади.
95.
Ҳар бир ходим қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар,
Университетнинг бошқа ички ҳужжатлари ва меҳнат
шартномасида
белгиланган ҳуқуқларини қонунчиликда назарда тутилган воситалар ва усуллар
орқали ҳимоя қилишга, ўзининг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаганда
мустақил равишда ёки университет Касаба уюшмаси қўмитаси орқали иш
берувчига мурожаат қилишга ҳақлидир. Ушбу мурожаат белгиланган тартибда
кўриб чиқилиб, натижаси ҳақида ходимга маълум қилинади.