Profi university ички меҳнат тартиби қоидалари


Download 419.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana28.12.2022
Hajmi419.29 Kb.
#1070051
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4u-илова Ички тартиб




 
 
PROFI UNIVERSITY
Ички меҳнат тартиби қоидалари 
Мазкур Ички меҳнат тартиби қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар) 
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 
“Таълим тўғрисида”ги қонуни ва бошқа олий таълимга оид қонун ва қонуности 
ҳужжатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда PROFI 
UNIVERSITY университетидаги (кейинги ўринларда – Университет) меҳнат, 
илмий фаолият ва таълим-тарбия жараёнига оид бўлган муносабатларни 
тартибга солувчи локал норматив ҳужжат хисобланади. 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: 
ходим - белгиланган ёшга етган ҳамда олий таълим муассасаси билан 
меҳнат шартномасини тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, 
шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; 
меҳнат шартномаси - ходим билан Университет ўртасида муайян 
мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган 
ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа 
меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш 
ҳақидаги келишув; 
профессор-ўқитувчилар - кафедра мудири, профессор, доцент, катта 
ўқитувчи, ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган ходимлар; 
талаба - таълим олиш учун Университетга белгиланган тартибда қабул 
қилинган ҳамда илм-фан, тарбияни қабул қилувчи шахс. 
2. Ушбу Қоидалар Университетнинг ички меҳнат тартиби, Университет, 
раҳбарият, ходим, талабанинг бурчлари, шунингдек, ишга қабул қилиш, меҳнат 
шартномасини ўзгартириш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш, таълим ва 
тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби, меҳнат ва таълим интизоми, иш вақти, 
дам олиш вақти ва ундан фойдаланиш, шу билан бирга иш ва ўқишдаги 
ТАСДИҚЛАЙМАН
"PROFI UNIVERSITY" 
хусусий университети
Навоий филиали ректори
.................. О.А. Филиппов
6.09.2022 йил



ютуқлар учун рағбатлантириш, меҳнат ва ўқув интизомини бузганлик учун 
жавобгарлик, Университет ҳудуди ва бинолар ичидаги тартиб ҳамда иш 
берувчи билан ходим ва талабалар ўртасида юзага келадиган бошқа ҳукукий 
муносабатларга оид масалаларни тартибга соладиган асосий ички норматив 
ҳужжат хисобланади. 

Download 419.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling