Profi university ички меҳнат тартиби қоидалари


-боб. Таълимни ташкил этиш тартиби, меҳнат ва ўқув интизоми


Download 419.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana28.12.2022
Hajmi419.29 Kb.
#1070051
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4u-илова Ички тартиб

4-боб. Таълимни ташкил этиш тартиби, меҳнат ва ўқув интизоми 
46. Университетда ўқув йили, одатга кўра, 2 сентябрдан бошланади. Ўқув 
машғулотлари ўқув режа ва ўқув дастурларига мос равишда тузилган дарс 
жадвалларига асосан олиб борилади. 
47. Ўқув машғулотларининг дарс жадвали бир семестр учун тузилиб, 
тегишли тартибда тасдиқланади ва семестр бошланишидан олдин талабалар
профессор-ўқитувчилар, деканатлар ва бошқа тузилмаларга юборилади. 


13 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
топшириғи, Университет кенгаши қарори ёки Ўқув-услубий бўлим тавсиясига 
биноан факультатив машғулотлар алоҳида жадвал асосида ўқув жараёнига 
киритилиши мумкин.
48. Талабаларга ўқув йили давомида икки марта умумий давомийлиги 8-
11 хафтага тенг бўлган таътиллар берилади. 
49. Университетда дарс машғулотлари кредит-модул тизимига мувофиқ 
50 дақиқа деб белгиланади. Дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусларга 10 
дақиқа ажратилади. 
50. Ўқиш икки сменадан иборат тартибда ташкил этилганда сменалар 
орасидаги танаффус 30-40 дақиқа этиб белгиланади. 
51. Ўқув йили икки семестрга бўлинади, улардан ҳар бири талабалар 
ўзлаштириши натижаларининг якунланиши билан тугалланади. 
52. Университет жамоат, ташкилий ва маъмурий ишларни бажаришда 
кўмаклашиш, талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини самарали йўлга 
қўйиш учун талабалар координаторларининг тавсиясига кўра гуруҳ сардорлари 
ўқув гуруҳининг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади. 
Гуруҳ сардорлари ўзининг иш фаолиятини Университет Устави, мазкур 
Қоидалар, Университетнинг бошқа ички ҳужжатлари асосида олиб боради.
53. Гуруҳ сардори ўз аризасига мувофиқ ёки зиммасига юклатилган 
вазифаларни талаб даражасида бажармаганлиги, гуруҳ сардори обрўсига путур 
етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун тегишли деканнинг 
тақдимига кўра муддатидан олдин вазифасидан озод этилиши мумкин. 
Гуруҳ сардорлари қуйидаги вазифаларни бажаради: 
- йиғилишларда талабалар номидан иштирок этиш; 
- ўқув-тарбиявий ишларни 
такомиллаштириш юзасидан тегишли 
деканатга таклифлар киритиш; 
- профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказилаётган ўқув машғулотлари 
сифати ва талабаларнинг билимини объектив баҳолаш юзасидан талабаларнинг 
фикр-мулохазаларини тегишли деканатга етказиш; 
- Университетнинг ўқув, илмий ва жамоат ишларида фаол қатнашаётган 
талабаларни рағбатлантириш юзасидан Университет Касаба уюшма қўмитаси 
ёки тегишли деканатга таклифлар киритиш; 
- ушбу 
Қоидаларда белгиланган мажбуриятларни бажармаётган 
талабаларга нисбатан чора кўриш юзасидан тегишли деканат, Университет 
Касаба уюшма қўмитаси ёки Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университет 
бошланғич ташкилотига таклифлар киритиш. 
54. Университет раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилари, бошқа 
ходимлари ва талабалари мазкур Қоидалар, Университет Устави, 


14 
Университетнинг Одоб-ахлоқ кодекси, Университет кенгаши қарорлари, ректор 
буйруқлари, лавозим йўриқномаси, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги 
низомлар ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга қатьий 
риоя этишлари шарт. 
55. Мазкур Қоидаларнинг 54-бандида кўрсатилган талаблардан ташқари 
ходимлар ва талабалар: 
− талаба ўқув машғулотларига узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган 
ҳолда бу ҳақида дарҳол тегишли деканни хабардор килиб, асословчи 
ҳужжатларни тақдим этиш; 
− Университет фаолият самарадорлигига дахлдор бўлиш ҳамда унинг 
раҳбарияти (ректор, проректорлар, деканлар, кафедра мудирлари, таркибий 
бўлинма раҳбарлари) ҳақида маълумотга эга бўлиш; 
− узрли сабабларга кўра иш (ўқиш)га келмаган ходим (талаба) таркибий 
бўлинма раҳбари (декани) ёки Ходимлар бўлимини огоҳлантириш ҳамда иш 
(ўқиш)га чиққан куни асословчи ҳужжатларни тақдим этиш; 
техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан сақлаш 
қоидалари ва меъёрларига риоя этиш; 
− Университет раҳбариятининг розилигисиз ўқув биноси ва 
аудиторияларга турли жихозларни, бегона шахсларни олиб кирмаслик ва олиб 
чиқмаслик. 
56. Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларни моддий 
жихатдан қўллаб-қувватлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилиши мумкин. 
57. Университетга хориждан ҳамда республиканинг узок худудларидан 
келиб таълим олаётган талабалар белгиланган мезонлар асосида комиссия 
хулосасига кўра ҳамда Университет ректорининг тегишли буйруғига асосан 
Университетнинг имкониятларидан келиб чиққан холда Талабалар турар 
жойларига жойлаштирилади. 
58. Талабалар турар жойларига жойлашиш учун талаба ариза билан 
мурожаат қилади ҳамда тегишли ҳужжатларни илова қилади. Мазкур мурожаат 
ўрнатилган тартибда деканат томонидан кўриб чиқилади. 
59. Талабалар турар жойларида истиқомат қилувчи талабалар, қоида 
тариқасида, белгиланган тартибда вақтинча хисобга олинади. 
60. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар Талабалар турар 
жойлари тўғрисидаги низом, мазкур Қоидалар ҳамда Талабалар турар жойлари 
хона ва жихозларидан фойдаланиш бўйича ички ҳужжат ва шартномаларда 
белгиланган ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради. 

Download 419.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling