Profi university ички меҳнат тартиби қоидалари


-боб. Иш вақти, дам олиш вақти ҳамда улардан фойдаланиш


Download 419.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana28.12.2022
Hajmi419.29 Kb.
#1070051
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4u-илова Ички тартиб

3-боб. Иш вақти, дам олиш вақти ҳамда улардан фойдаланиш 
 
30. Ходим иш тартиби ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз 
меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади. 
31. Университет ходимлари учун беш кунлик иш хафтаси жорий этилган 
бўлиб, 40 соатлик иш хафтаси ёки 8 соатлик иш куни, педагогик ходимлар учун 
36 соатлик иш хафтаси белгиланган. Айрим ходимлар меҳнат шартномасига 
кўра олти кунлик иш хафтаси тартибида ишлаши мумкин.
Хар кунги иш вақтининг бошланиши ва тамом бўлиши ҳамда дам олиш 
ва овқатланиш учун танаффус вақти қуйидагича белгиланади: 
Ходимлар 
тоифалари 
Иш 
вақтининг 
бошланиши  
Тушлик
танаффус  
Иш вақтининг 
тугаши  
Умумий тоифадаги 
ходимлар
09.00 
13.00 – 14.00 
18.00 
Профессор-
ўқитувчилар
09.00 
Ўқув жадвали 
асосида 
18.00 
Техник ва ёрдамчи 
хизматлар
ходимлари
Сменалик жадвал асосида
Қўриқлаш хизмати 
ходимлари
Сменалик жадвал асосида 
Ховли супурувчи-
боғбон 
07:00 
12:00 – 13:00 
16:00 
Беш кунлик иш хафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари 
– шанба ва якшанба.
Олти кунлик иш хафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни – 
якшанба. 
32. Зарурат туғилганда иш куни тартиби Касаба уюшмаси қўмитаси билан 
келишилган ҳолда Университет ректорининг буйруғи билан ўзгартирилиши 
мумкин. 
33. Профессор-ўқитувчилар учун иш вақтининг қисқартирилган вақти ва 
иш куни хафтасига 36 соатлик қилиб белгиланади ҳамда ўқув машғулотлари 
жадвалига кўра тартибга солинади. 


11 
34. Профессор-ўқитувчилар фаолиятини иш куни давомида барча турдаги 
ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий 
ва тарбиявий ишлар режаси асосида амалга оширади. 
35. Профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув машгулотлари жадвали, иш 
режаси ва навбатчилик жадвалининг бажарилиши ўқув ишлари бўйича 
проректор, деканлар ҳамда кафедра мудирлари томонидан назорат қилиб 
борилади. 
36. Қуйидаги ходимларга ҳам иш вақтининг қисқартирилган муддати 
белгиланади: 
- 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар – хафтасига 36 соат; 
- I ва II гуруҳ ногиронлари (профессор-ўқитувчилар олиб борадиган ўқув 
машғулотлари давомийлиги ва белгиланган хажми ўзгармаган холда) – 
хафтасига 36 соат. 
37. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул 
қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси, 
масофавий иш, мослашувчан иш жадвали ёки уйда ишлаш тартибига ўтказиш 
белгилаб қўйилиши мумкин. 
Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган (16 ёшга тўлмаган 
ногирон) боласи бор аёлнинг, жумладан, хомийлигида шундай боласи бор 
аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган 
шахснинг илтимосига кўра, тиббий хулосага мувофиқ, шунингдек, қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда уларга тўлиқсиз иш вақти 
белгилайди. 
38. Иш вақтидан ташқари ходимларни ишга жалб этиш қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
39. Йиллик таътилларнинг муддати, улар учун ҳақ тўлаш ва уларни 
ҳисоблаб чиқариш, шунингдек, таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини 
хисоблаб чиқариш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга 
оширилади. 
Профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат таътили, одатга кўра, талабаларнинг 
ёзги таътили вақтида июл-август ойларида берилади.
40. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил 
берилиши мумкин, унинг муддати томонларнинг келишувига биноан 
белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ 
бўлмаслиги керак. 
41. Ҳар йилги асосий таътил қуйидагича берилади: 
- биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин (қонунда кўрсатилган 
холатлар бундан мустасно); 


12 
- иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига 
мувофиқ иш йилининг исталган вақтида (қонунда кўрсатилган ҳолатлар бундан 
мустасно). 
Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш 
берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. 
42. Ходимнинг ёзма аризасига биноан таътил қисмларга бўлиб берилиши 
мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги 
лозим. 
43. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл 
қўйилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш 
йилида берилади ёки таътилни бошқа муддатга кўчириш қоидаларига риоя 
этилган ҳолда кейинги йилга кўчирилади. 
44. Ходимларнинг ҳоҳишига кўра йиллик таътилнинг энг кам муддатидан 
(ўн беш иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши 
мумкин. 
Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш 
кун олдин хабардор қилиниши керак. 
Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасидан олдинги охирги иш 
кунидан кечикмай амалга оширилиши лозим. 
45. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, жумладан, унинг муддати 
тамом бўлиши муносабати билан ҳам, ходимнинг ҳоҳишига кўра, ходим билан 
иш берувчи ўртасидаги келишувга мувофиқ йиллик таътилларни бериб, ундан 
кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш холлари назарда тутилиши мумкин. 
Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб 
хисобланади. 
Мазкур бандда назарда тутилган таътил даврида ходим меҳнат 
шартномаси ва унинг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги аризасини 
башарти меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг 
қонун ёки тарафларнинг келишуви билан белгиланган муддати тугаган бўлса, 
қайтариб олишга ҳақли эмас. 

Download 419.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling