Profi university ички меҳнат тартиби қоидалари


-боб. Меҳнат ва ўқув интизомини бузганлик учун жавобгарлик


Download 419.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana28.12.2022
Hajmi419.29 Kb.
#1070051
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4u-илова Ички тартиб

7-боб. Меҳнат ва ўқув интизомини бузганлик учун жавобгарлик 
69. Университет ходимга меҳнат интизомини биринчи марта бузгани 
учун ёки ҳуқуқбузарликни эҳтиётсизликдан содир этган тақдирда қуйидаги 
таъсир чораларини қўллаши мумкин: 
- огоҳлантириш ва қатъий огоҳлантириш; 
- бир марталик мукофотдан маҳрум қилиш; 
- бир марталик рағбатлантиришдан маҳрум қилиш. 
70. Меҳнат интизомини бузганлиги учун Университет ходимга қуйидаги 
интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: 
- хайфсан; 
- ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган микдорда 
жарима. Мазкур Қоидаларнинг 27-бандида кўрсатилган холатлар бўйича ўртача 
ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган микдорда жарима 
(ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш меҳнатга оид қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя қилинган ҳолда амалга 
оширилади); 
- меҳнат шартномасини бекор қилиш. 
Ушбу бандда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллаш 
тақиқланади. 


17 
71. Интизомий жазо ва таъсир чорасини қўллаш Университет 
ректорининг буйруғи билан амалга оширилади. Айнан битта меҳнат 
интизомини бузганлик учун ҳам интизомий, ҳам таъсир чораси қўлланилиши 
мумкин эмас. 
72. Интизомий жазо чораси сифатида жарима илгари мазкур ходимга 
содир этилган ножўя хатти-ҳаракати учун хайфсан берилгани ёки 
берилмаганидан қатьий назар қўлланилади. 
73. Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда 
тушунтириш хати талаб қилинади. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан 
бош тортиши унинг содир қилган ножўя хатги-ҳаракати учун жазо қўллашга 
тўсиқ бўла олмайди. Ходим меҳнат интизомини бузганлик хусусида 
тушунтириш хати беришдан бош тортганлиги далолатнома билан 
расмийлаштирилади. 
Интизомий жазони қўллашда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг кай 
даражада оғирлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги 
иши ва хулк-атвори хисобга олинади.
74. Интизомий жазо чоралари бевосита ножўя хатти-ҳаракат 
аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб узоғи 
билан бир ой ичида қўлланилади. Бир ойлик муддатга ходимнинг касал ёки 
таътилда бўлган вақти қўшилмайди. 
75. Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой 
ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш 
натижасида аниқланганда эса содир этилган кундан бошлаб икки йил ўтганидан 
кейин жазони қўллаб бўлмайди. Жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу 
муддатга кирмайди. 
76. Интизомий жазо берилганлиги тўғрисидаги буйруқ ходимга маълум 
қилиниб, тилхат олинади. Ходим тилхат беришдан бош тортган ҳолда тегишли 
далолатнома билан расмийлаштирилади. 
77. Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун ходимга нисбатан фақат битта 
интизомий жазо қўлланиши мумкин. 
78. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан 
бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида 
интизомий жазога тортилмаса, жазо эълон қилинганидан кейин бир йил утгач, у 
интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда интизомий жазони 
олиб ташлаш тўғрисида буйруқ чиқарилмайди. 
79. Интизомий жазо ректор ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига 
биноан ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосига кўра бир йил ўтмасдан 
олдин ҳам олиб ташланиши мумкин. Ходимдан интизомий жазо муддатидан 


18 
олдин олиб ташланиши Университет ректорининг буйруғи билан 
расмийлаштирилади. 
80. Интизомий жазо устидан ходим меҳнатга оид қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин. 
81. Ходим томонидан Университет ва унинг мол-мулкига бевосита 
тўғридан-тўғри зарар етказилганда интизомий жазо қўлланилганлигидан қатьи 
назар, қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгарликка ҳам 
тортилиши мумкин. 
82. Интизомий жазо амал килиб турган муддат мобайнида ходим 
рағбатлантирилмайди. 
83. Мазкур Қоидалар, Университет Одоб-ахлоқ кодекси, Университет 
Устави, Университет кенгаши қарорлари, ректор буйруқлари, лавозим 
йўриқномаси, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва бошқа ички 
меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларни бузганлиги учун талабаларга: 
− Университет талабалари сафидан четлаштириш; 
− Ҳайфсан эълон қилиш; 
− узрсиз сабабларга кўра ўқув машғулотларини 50 соатдан 70 соатгача 
қолдирган талаба тегишли деканат томонидан огоҳлантириш; 
− узрли сабабларсиз 70 соатдан ортиқ дарс қолдирган талабага нисбатан 
ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилади. 
Интизомий жазо чоралари ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин бир 
ой ичида, содир этилган кундан бошлаб олти ой ичида талабанинг касал ёки 
таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмаган ҳолда қўлланилади, шунингдек
касал, таътил, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган 
даврда Университетдан четлаштиришга йул қўйилмайди. 
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан 
бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар талаба шу муддат ичида 
интизомий жазога тортилмаса, жазо эълон қилинганидан кейин бир йил ўтгач, у 
интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Бундай холатда интизомий жазони 
олиб ташлаш тўғрисида буйруқ чикарилмайди. 
Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо унинг намунавий хулқ-
атвори, ўқишидаги юқори кўрсаткичлари, илмий-тадқиқот ишлари ёки 
Университет ижтимоий ҳаётида фаол иштироки учун тегишли деканат, Илмий-
услубий 
бўлим 
ёки 
Ўзбекистон 
ёшлар 
иттифоқининг 
бошланғич 
ташкилотининг билдиргисига асосан ректорнинг буйруғи билан бир йил 
ўтмасдан олдин ҳам олиб ташланиши мумкин. 
84. Талабалар Университетнинг талабалари ўқишини кўчириш, қайта 
тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари 


19 
асосида Университет талабалари сафидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши 
мумкин: 
а) ўз ҳоҳишига биноан; 
б) ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати 
билан; 
в) саломатлиги туфайли (тиббий маълумотнома асосида); 
г) ўқув интизоми ва Университетнинг Одоб-ахлоқ кодекси ҳамда ушбу 
Қоидаларини бузганлиги учун; 
д) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 70 соатдан ортиқ 
қолдирганлиги сабабли; 
е) ўқиш учун белгиланган тўлов уз вақтида амалга оширилмаганлиги 
сабабли; 
ж) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати 
билан; 
з) суд қарорига кўра кириш имтихонларида белгиланган тартибни 
бузганлиги аниқланганда (ушбу холатда талабалар сафидан четлаштирилганлар 
талабалар сафига қайта тикланмайди); 
и) вафот этганлиги сабабли. 
85. Талаба мазкур Қоидаларнинг 84-г бандига кўра четлаштирилаётган 
пайтда Ўзбекистон ёшлар иттифоки бошланғич ташкилоти билан ҳам 
келишилиши мумкин. 
86. Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо 
чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда шикоят билан мурожаат этиши мумкин. 
87. Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот 
унинг шахсий ҳужжатлар тўпламида сақланади. 
88. Талаба Университетдан четлаштирилганда унга шахсий ҳужжатлари, 
белгиланган шаклдаги академик маълумотнома берилади ва унинг нусхаси 
шахсий йигмажилдга тикиб қўйилади. 
89. Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва 
туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда академик таътил берилиши мумкин. 

Download 419.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling