Profi university ички меҳнат тартиби қоидалари


-боб. Бинолар ичидаги тартиб


Download 419.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana28.12.2022
Hajmi419.29 Kb.
#1070051
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4u-илова Ички тартиб

5-боб. Бинолар ичидаги тартиб 


15 
61. Ўқув биноларини зарур жихозлар (мебель, ўқув ускуналари ва 
бошқалар) билан таъминланиши учун Университетнинг Хизматлар сифати, 
стандартлаш ва сервисни назорат қилиш бўйича проректор ҳамда Таъминот 
бўлими масъул ҳисобланади. 
62. Бино ичига кириш хизмат рухсатномаси, электрон рухсатнома, 
вақтинчалик рухсатнома, талабалик гувоҳномаси (ID карта) ҳамда шахсни 
тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади. 
63. Иш вақти тугагандан сўнг хона ва аудитория эшикларининг калитлари 
бино хавфсизлигини таъминловчи Университетнинг қўриқлаш хизмати 
ходимига махсус журналга имзо қўйиш орқали топширилади. 
64. Бино хавфсизлигини таъминловчи Университетнинг қўриқлаш 
хизмати ходимининг иш вақти тугагандан сўнг ёнғин ва техника 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр ёриткичлар ўчирилганлиги, дераза 
ва эшиклар қулфланганлиги, ходим ва талабаларнинг ўз вақтида бинодан чиқиб 
кетганлигини текшириб чикади. 
6-боб. Иш ва ўқишдаги ютуқлар учун рағбатлантириш 
65. Ходимлар қуйидаги шаклларда рағбатлантирилади: 
− давлат ва жамият олдидаги алохида хизматлари учун давлат 
мукофотларига тавсия этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги ёки бошқа тегишли идораларга таклиф киритиш; 
− меҳнат фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатаётганлиги учун фахрий 
ёрлиқлар ва бошқа турдаги мукофотларга тавсия этиш
− Университет фаолият самарадорлигига муносиб ҳисса қўшиб 
белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажариб келаётган ходим ва 
талабаларни Университет ректорининг фахрий ёрлиғи ва дипломи билан 
тақдирлаш; 
− юбилей саналари муносабати билан моддий рағбатлантириш, эсдалик 
ва қимматбаҳо совғалар бериш; 
− касб байрами муносабати билан бир йўла бериладиган мукофотлар; 
− байрам саналари муносабати билан бериладиган мукофотлар ва бошқа 
шакллардаги рағбатлантириш чоралари. 
66. Иш ҳақи, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга оид қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар мазкур Қоидаларда 
белгиланган рағбатлантириш турларига кирмайди. 


16 
67. Талабалар ўқишда юқори кўрсаткичларга эришганлиги, илмий-
тадқиқот ишлари ва Университет ижтимоий хаётида фаол иштироки учун 
қуйидаги тартибда рағбатлантирилади: 
− ташаккурнома эълон қилиш; 
− пул мукофоти ёки эсдалик ва қимматбахо совға билан тақдирлаш; 
− фахрий ёрлиқ ва диплом билан тақдирлаш. 
Шу билан бирга, алоҳида иқтидорга эга талабалар, халқаро, республика 
ва Университет микёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт 
мусобақалари ғолиблари, шунингдек, Университет кенгаши томонидан 
белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (ота-онасининг вафоти, 
ногиронлиги, ижтимоий химояга муҳтожлиги ва ҳакозолар) талабаларга бир 
марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўлови берилиши мумкин. 
68. Талабаларни рағбатлантириш Университетнинг ёшлар билан ишлаш 
бўйича ректор маслаҳатчиси, кундузги ва сиртқи бўлимлари деканлари, 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти, Хотин-қизлар 
масалалари бўйича маслаҳат кенгаши тақдимномаси ёки тавсияномаси асосида 
Университет ректорининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. 

Download 419.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling