Прогнозлаштиришда эконометрик моделлардан фойдаланиш


L микдорга таъсир этувчи омиллар


Download 156 Kb.
bet4/6
Sana06.12.2020
Hajmi156 Kb.
#160973
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Прогнозлаштиришда эконометрик моделлардан фойдаланиш


1.L микдорга таъсир этувчи омиллар:

а) иш куни, хафтаси, йилининг давоми;

б) ишчи кучининг ёш таркиби;

в) ишчи кучининг жинс буйича таркиби.



2.МУга таъсир этувчи омиллар:

а) умумий таълим даражаси;

б) касбий таълим даражаси

в) куникма даражаси (касб буйича ишлаган вакт);

г) мехнатга хак тулаш даражаси ва тизими.

Ишлаб чикариш фондлари (моддийлашган мехнат):

1.К микдорига таъсир этувчи омиллар:

а) фондларнинг канча вакт ишлатилиши ва потенциал кувватлардан фойдаланиш даражаси;

б) фондларнинг айланма тезлиги.

2.Ишлаб чикариш фондлари бахоланишига таъсир этувчи омиллар:

а) фондлар технологик даражаси ва маънавий эскириш даражаси;

б) фондларнинг тармоклараро таксимланиши;

в) фондларнинг худудий таксимланиши;

г) ишлаб чикариш кулами.

Омилли ёндашувнинг ривожи ишлаб чикариш функцияси усули такомиллашувидан кура, иктисодий ва статистик ишлар чукурлашувини кузда тутади.

Омил тахлил ва прогнозлашда тармоклараро нуктаи назарларга ёндашиш максадга мувофикдир. Биринчидан, тармокларнинг омиллар ва хусусиятлари роли кучаяди, оралик харажатлар (хом ашё, ёкилги, электрэнегия, яримфабрикатлар) мухим ахамият касб этади.

Иккинчидан жонли мехнат ва ишлаб чикариш фондларини дифференциялаш имкони пайдо булади (масалан, иш кучини касблар ва малака даражасига караб гурухлаш). Учинчидан бир тармок усиши бошка тармок усишига асос булгани учун, омил тахлил таркибий тахлил билан бирикиб кетади.


2. Умумий талабни прогнозлаш
Ялпи талаб – бу, барча хужалик субъектлари (хукумат, уй хужаликлари, фирмалар), товар ва хизматлар истеъмолчилари сифатида турли нарх даражаларида бу субъектлар канча товар ва хизматлар сотиб олишларини курсатувчи моделдир.

«Макроиктисодиёт» курсида Ялпи талабнинг нарх ва нархдан бошка омиллари мавжудлиги маълум. ЯММни харажат буйича аникловчи ва Ялпи талаб- AD ни хисобга олувчи баходан ташкари омиллар курсаткичлари ухшашлигига эътиборни тортади:

ВНПкСКJgКGКXn,
Бу ерда: С-шахсий истеъмол харажатлари;

Jg-ялпи ички хусусий инвестициялар;

G- хукуматни товар ва хизматлар хариди;

Xn-соф экспорт.


Ялпи талаб истеъмол, инвестицион, давлат харажатлари ва соф экспорт йигиндисидан иборат. Агар бу нархсиз омилларни кушса, нархлардаги (уртача тортилган нарх) товар ва хизматларга ЯТни топамиз. ЯММ ва AD орасида фарк нима? Гап шундаки, истеъмол харажатлари (С)- ЯММ элементи сифатида каралганда, сотилган, яъни талаб килинган товар ва хизматлар тушунилади. Бу холда тахлил ва прогнозланганда шахсий истеъмол харажатлари ва истеъмол харажатлари каби тушунчалардан фойдаланиш мумкин. ЯММнинг истеъмолчисини топмаган кисми ЯММ хисобида ялпи ички хусусий инвестицияларга товар ва хизматлар захиралари узгариши инвестицияси сифатида киради. Захира ошиши ишлаб чикариш (таклиф) сотувдан (талаб) ошганини билдиради ва бу фарк ЯММ хисоб - китобида хисобга олиниши керак.

Агар захиралар камайса, бу йил ишлаб чикариш сотув хажмидан камлигини, яъни утган йил захиралари сотилганини билдиради. Бунда ЯММни захиралар камайиши микдорига камайтириш лозим. Бундан ташкари узок муддат фойдаланиладиган товарлар харажатларига факат уларнинг амортизацияси киритилади. Бу хам шу йилда, хам утган даврларда сотиб олинган товарларга тегишли. Узок муддат фойдаланиладиган товарларнинг сотилмаган кисми захираларга инвестиция сифатида киритилади.


3. Истеъмол талабини пронозлаш
Макродаражада киска ва урта муддатли прогнозлашда истеъмол талаби (ИТ)ни моделлаштириш устивор урин эгаллайди. Чунки, ИТ ЯИМнинг катта кисмини белгилайди, ишлаб чикариш структурасига, нархларнинг умумий даражаси (инфляция)га, иктисодиётнинг турли секторларидаги нархларнинг динамикасига таъсир курсатади. ИТнинг макроиктисодий функцияси ахоли талаб килувчи товар ва хизматлар хажмининг талабини белгиловчи асосий омилларга (ахолининг соф-ихтиёридаги даромади, нархлар даражаси, жисмоний шахсларга соликнинг даражси, кредит ставкаларининг узгариши) богликлигини курсатади.

ИТнинг функцияси умумий холда куйидагича булади:



Cnк (),

Бу ерда:


Ц- бойлик (ёки реал касса колдиклари), импорт хариди, % ставкаси самараси оркали талабга таъсир этувчи нархлар даражасининг узгариши;

Д0-жорий шахсий ихтиёридаги даромад (иш хаки, рента, % дивиденд, транспорт туловлари ва бошкалар),%;

Д-1-утган йилги даромад (шахсий бойлик хажми, ликвидли колдиклар хажми, яшаш жойлари билан таъминланганлик);

ДК1-келгусида кутилаётган даромадлар (кутилаётган инфляция ёки дефляцияни хисобга олган холда реал даромадлар);

КР- истеъмолчиларнинг кредит карзлари;

И-жисмоний шахсларга соликнинг даражаси;



ПР-кредит % ставкаларининг узгариши.

Узок муддатли моделларга ахоли сонининг, жинсий ёки структурасининг узгариши омилини кушиш мумкин.

Киска муддатли прогнозга Кейнсча вариантдан фойдаланиш мумкин:

Cnкf(Д0),

Яъни узгармас нархларда киска муддатли даврда ИТ факат жорий йилдаги шахсий ихтиёридаги даромадга боглик булади.

Турли давлатларда миллий иктисодиёт куринишига ва бошкарувда кулланиладиган назарий тамойилларга караб бир-биридан омилларнинг туплами билан фаркланувчи шахсий истеъмол харажатлари (шахсий истеъмол) модели ёки ИТ модели ишлаб чикилади.



Мисол сифатида АКШда ишлаб чикилган макроиктисодий чизикли моделни куриш мумкин:

Ск0,47К0,999С-1К0,17У-1-7,134РС,

Бу ерда: С-шахсий истеъмол, млрд. доллар (узгармас нархларда);

С-1-утган (базис) йилдаги шахсий истеъмол;

У-1-базис йилдаги МД;



РС-шахсий истеъмол товарларининг нархлар индекси.

АКШнинг деярли баркарор юкори ривожланган тизимида МДнинг усиши оддий экстрополяция усули оркали МД трендидан фойдаланиши билан аникланади ва у етарлича мавжуд омил булиб чикади.


Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling