Project gov uz


-боб. Иссиқлик тармоқларининг энергосамарадорлиги


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

15-боб. Иссиқлик тармоқларининг энергосамарадорлиги 
267. Иссиқлик тармоқларининг энергосамарадорлиги, барча истеъмолчилар қабул 
қилган иссиқлик энергиясини (кириш жойидаги узиб қўювчи жиҳозларда) манбадан 
берилаётган (чиқиш жойидаги узиб қўювчи жиҳозларда) иссиқлик энергиясига нисбати 
билан қуйидаги (25) формула билан аниқланади.
(25) 
268. Иссиқлик тармоқларининг энергосамарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар билан 
тавсифланади:
иссиқлик энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнидаги иссиқлик ташувчидаги 
йўқотишлар ва харажатлар;
йўқотилаётган иссиқлик ташувчи сабабли йўқотилаётган иссиқлик энергияси;
иссиқлик тармоқлари қувурларининг изоляцион конструкциялари орқали иссиқлик 
узатилиши туфайли йўқотилаётган иссиқлик энергияси;
иссиқлик тармоқларини тўлдириш учун берилаётган сув ҳажми;


45 
иссиқлик тармоқларидаги иссиқлик энергиясининг сарфи (иссиқлик миқдори);
иссиқлик манбаидаги иссиқлик тармоғининг сув юбориш қувуридаги иссиқлик 
ташувчи ҳарорати;
иссиқлик манбаидаги иссиқлик тармоғининг сув қайтиш қувуридаги иссиқлик 
ташувчи ҳарорати;
иссиқлик тармоғининг сув юбориш қувуридаги иссиқлик ташувчи сарфи;
иссиқлик таъминоти манбаларининг насос гурухлари учун сарфни ҳисобга олган 
ҳолда иссиқлик энергиясини етказиб бериш учун электроэнергия сарфи;
иссиқлик таъминоти манбаларининг насос гуруҳлари учун сарфни ҳисобга олган 
ҳолда иссиқлик энергиясини етказиб бериш учун электроэнергияни солиштирма сарфи.
269. Иссиқлик тармоқларининг энергосамарадорлиги, иссиқлик билан таъминлаш 
схемаларини ишлаб чиқиш ҳисобига таъминланиши лозим. Шулар жумласидан қуйидаги 
схематик тадбирлар амалга оширилади:
гидравлик режимларни оптималлаштириш;
иссиқлик тармоқларининг диаметрини оптимиллаштириш;
иссиқлик ташувчи ҳароратини оптималлаштириш;
иссиқлик тармоқларини гидравлик мувозанатлаштириш.
270. Иссиқлик тармоқларидаги изоляцияларини лойиҳалашда, энергияни тежаш 
тадбирлари сифатида лойиҳа хужжатларида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
қувурларни изоляциялашда кичик иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентига эга 
изоляцион ашёларни қўллаш;
фойдаланиш жараёнида иссиқлик изоляцияловчи қатламни сирғалиб тушмаслиги ва 
деформацияланмаслигини таъминловчи иссиқлик изоляцияси конструкциясини қўллаш;
жиҳозлар ва қувурларни иссиқлик изоляцияси конструкцияларининг таркибида, 
механик мустаҳкамликни ва эксплуатацион ишончлиликни таъминлаш мақсадида 
юкламаларни тақсимлаш мосламалари ва таянч элементлари кўзда тутилиши лозим.
Пенополиуретан изоляциясига эга ва олдиндан изоляцияланган пўлат қувурлар 
қўлланилганда масофадан туриб тезкор назорат қилиш тизимидан фойдаланиш лозим.
271. Иссиқлик 
тармоқлари 
каналлари 
ва 
камераларининг 
қурилиш 
конструкцияларини лойиҳалашда қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
иссиқлик тармоғидан тушган ва тасодифий сувларни камера ва каналлардан чиқариб 
юбориш учун дренаж тармоқларини ташкил этиш;
каналлар ва камераларнинг қурилиш конструкцияларини гидроизоляциясини 
таъминлаш;
каналларнинг шамоллатилишини ташкил этиш.
272. Беркитувчи арматураларда йўқотилаётган иссиқлик ташувчини камайтириш 
мақсадида, одатда шарли кранлардан фойдаланилади.
273. Лойиҳалаш ҳужжатларида қувурларни чўкмалардан ички ва ташқи коррозиядан 
ҳимоя қилиш учун қуйидаги тадбирлар кўзда тутилиши лозим:
катодли ҳимоя;
электродренаж ҳимоя;
протектор ҳимояси;
иссиқлик тармоғини тўлдирувчи сувини қарши оқим билан натрий катионлаш;
водород-катионлаш 
схемаларида 
юқори 
самарадорликка 
эга 
карбоксил 
катионитлардан фойдаланиш;
мембран технологиялар;
коррозия ва туз чўкмаларини ингибитори;
фаол сиртли моддалар;
тармоқ сувидан механик аралашмаларни олиб ташлаш;
тўлдирувчи сув таркибидан кислород ва карбонат ангидридни чиқариб юбориш.
274. Насос ускуналари учун ўзгарувчан частотали узатгич кўзда тутилиши лозим.


46 
ШНҚ 2.04.07-22 “Иссиқлик 
тармоқлари” шаҳарсозлик 
нормалари ва қоидаларига 
1-илова 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling