Project gov uz


-§. Чўкма, шўрхок ва кўпчиган тупроқлар


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana10.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1256987
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
2.04.07-22-issiqlik-tarmoqlari

4-§. Чўкма, шўрхок ва кўпчиган тупроқлар 
257. Иссиқлик тармоқларини лойиҳалашда, қурилиш конструкцияларининг ўта 
чўкиши натижасида, қувурларнинг рухсат этилган ҳисобий қийматидан ортиқ эгилиши 
вужудга келмаслиги учун, бу ҳолатларни олдини олувчи чора тадбирлар назарда тутилиши 
керак.
258. Чўкиш бўйича I типдаги тупроқларда, шунингдек шўрхок ва кўпчиган 
тупроқлардаги бино ва иншоотларнинг пойдеворига параллел равишда ер остида 
ўтказилган иссиқлик билан таъминлаш тармоқлари горизонтал бўйича шу бино ва 
иншоотларнинг пойдеворигача бўлган минимал масофаси камида 5 m бўлиши керак. 
Диаметри D
у
= 500 mm ва ундан ортиқ бўлган қувурлар учун – 8 m, шунингдек чўкиш 
бўйича 
II 
типдаги 
тупроқлардаги 
масофа 
қуйидаги
8-жадвалга мувофиқ олинади.
Иссиқлик билан таъминлаш тармоқлари қуйидаги 8-жадвалда кўрсатилганидан 
камроқ масофада ўтказилганда, каналлар ва камераларни сув ўтказмайдиган 
конструкциялари ҳамда тасодифий ва фавқулодда йиғилган сувларни камералардан доимий 
равишда олиб ташлаш кўзда тутилиши керак.
8-жадвал
Чўкма тупроқ 
қатлами қалинлиги, m 
Қувурларнинг шартли диаметри, mm 
100 mm гача
100 mm дан 
300 mm гача 
300 mm дан 
кўпроқ 
Горизонтал бўйича энг кичик масофалар, m 
5 гача 
I типдаги чўкма тупроқлар билан бир хил 
5 дан 12 гача 

7.5 
10 
12 дан ортиқ 
7.5 
10 
15 
Канал ёки туннелнинг ташқи деворидан сув таъминотигача бўлган энг кичик 
горизонтал аниқ масофа чўкиш бўйича I типдаги тупроқларда 2,5 m, шунингдек чўкиш 
бўйича II типдаги тупроқларда сув қувурининг диаметри  = 500 mm дан кам бўлганда – 
3 m ҳамда D
у
= 500 mm ва ундан ортиқ бўлганда – 4 m қабул қилинади.
Зичлаш ёки мустаҳкамлаш йўли билан чўкиш хусусиятлари бутунлай йўқ қилинган, 
II типдаги тупроқларда қурилган бино ва иншоотларда ёки бинолар ва иншоотлар қозиқ 
(свая) пойдеворлари билан таъминланганда, горизонтал бўйича иссиқлик тармоқларининг 
қурилиш иншоотлари четининг ташқи юзасидан бинолар ва иншоотларнинг пойдеворигача 
бўлган масофа тупроқнинг чўкишини ҳисобга олмасдан олиниши керак.
Иситиш тармоғи қувурлари диаметри 100 mm дан ортиқ бўлса, қувурдан автомобиль 
йўлининг четигача бўлган горизонтал масофа 2 m дан кам бўлмаслиги керак.
259. Камералар асосининг тупроғи камида 1 m чуқурликда шиббалаш йўли билан 
зичлаштирилиши керак.
Тупроқни чўкиш миқдори 40 сm гача бўлса, каналлар асосидаги тупроқни 0,3 m 
чуқурликка зичлаш ва агар 40 сm дан ортиқ бўлса, траншея асосини бутун кенглиги бўйича 
камида 10 сm қалинликда битум билан ишлов берилган қумли тупроқ билан қоплаш лозим.
260. Ҳажмли иншоотлар учун қурилиш майдончалари қияликда жойлашган бўлса, 
ёмғир ва эриган сувларни дренажлаш учун ариқчалар билан таъминланган бўлиши керак.


44 
261. Ҳажмли иншоотлардан турли мақсаддаги бинолар ва иншоотларгача бўлган 
масофа қуйидагича қабул қилинади:
I типдаги чўкувчан тупроқларда, шўрхок ва кўпчиган тупроқлар мавжуд бўлганда – 
чўкувчан, шўрхок ёки кўпчиган тупроқ қатлами қалинлигининг 1,5 баробаридан кам 
бўлмаган;
II типдаги чўкувчан тупроқларда, сув ўтказувчан (дренажловчи) тўшама тупроқлар 
бўлганда – чўкувчан тупроқ қатлами қалинлигининг 1,5 баробаридан кам бўлмаган, 
шунингдек дренажланмайдиган тўшама тупроқларда эса чўкувчан тупроқ қатлами 
қалинлигининг 3 баробаридан кам (лекин 40 m дан ортиқ) бўлмаган.
Изоҳ: чўкувчи, шўрхок, кўпчиган тупроқ қатламининг ўлчами табиий рельеф 
юзасидан олинади ва кесиш ёки тўлдириш билан режалаштирилганда эса мос равишда 
кесиш ёки тўлдириш сатҳидан олиниши керак.
262. Иссиқлик пунктлари, насос станциялари ва бошқалар, шунингдек ҳажмли 
иншоотлар конструкциялари остидаги тупроқни 2,0 – 2,5 m чуқурликда зичланиши 
таъминланиши керак. Зичлаштирилган тупроқнинг контури иншоотнинг габарит 
ўлчамлардан ҳар бир йўналишда камида 3,0 m бўлиши керак.
Поллар (замин) нам ўтказмайдиган бўлиши ва нам ўтказмайдиган сув йиғилувчи 
чуқурча томон камида 0,01 нишабга эга бўлиши керак. Полларнинг деворлар билан 
туташган жойларида 0,1 – 0,2 m баландликкача нам ўтказмайдиган плинтуслар билан 
таъминланиши керак.
263. Иссиқлик тармоқларини чўкувчан, шўрхок ва кўпчиган тупроқларда 
лойиҳалашда, уларнинг ҳолати ва ишлаши устидан назоратни таъминлаш учун уларнинг 
асосий элементлари ва тугунларига эркин ўтиш имконияти назарда тутилиши керак.
264. Қувурлар ва каналларнинг иншоот деворлари орқали ўтиши, улар иншоотнинг 
ичида ва ташқарисида, пойдевордаги чўкиш, суффузион ёғингарчилик ёки тупроқнинг 
кўпчишиши мумкин бўлган горизонтал силжиш қийматининг 1/5 қисмини таъминлайдиган 
сальниклар ёрдамида бажарилади.
265. Бинога тиркаб ўрнатилган иссиқлик тармоғи каналининг асоси, пойдевор 
асосидан камида 50 сm баландликда бўлиши керак.
266. Бино пойдеворининг чўкиш қиймати 20 сm дан ортиқ бўлса, биноларга 
киришдаги каналлар мазкур ШНҚ нинг 8-жадвалида келтирилган масофада намлик 
ўтказмайдиган бўлиши керак. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling