129 та, шундан 17 та магистрал, 25


Download 16.84 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi16.84 Kb.
#1513342
Bog'liq
2 5379778311578718051


Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлган жами 129 та, шундан 17 та магистрал, 25 та хўжаликлараро, 80 та хўжалик ички каналлар ва 7 та коллекторлар мавжуд. Умумий 417,5 км ташкил этувчи ушбу каналларнинг 37 та (80,5 км қисми) кўмилиб кетган бўлиб, айни вақтда уларни тиклаш имконияти мавжуд эмас.
Бошқармаси томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллик якунлари режа асосида тасарруфида бўлган магистрал, хўжаликлараро, хўжалик ички каналлар ва коллекторларнинг 280,3 км қисмида тозалаш, қирғоқ минтақасида мустаҳкамлаш учун 3003,5 м3 соз тупроқ ётқизиш ва 125,3 м3 бетонлаш, 647 дона дарахтларга шакл бериш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1982,5 п.метрга хавфсизлиқ панжаралари ва каналларда 9 та сув ўлчаш рейкаси ўрнатиш, 8 та гидротехник ҳамда 2 та гидроузел иншоотларда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилган ҳолда махсус техникалар ёрдамида умумий ҳисобда 11860 м3 чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар Дастури ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорларига мувофиқ ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, ушбу кунгача Юнусобод тумани «Юқори Қорақамиш» кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» коллекторининг 1,2 км, Гулсарой кўчасидан Дамаши каналига қуйилиш нуқтасигача бўлган 0,6 км, Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг «Қорасарой» кўчасидан «Келес йўли» кўчасигача бўлган 2,4 км, Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Темур Малик» кўчасидан «Дўрмон йўли» кўчасигача бўлган 2,3 км, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари чегарасидаги «Байналмилал» кўчасига туташ қисмидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Оқтепа» майдонидан «Оқтепа» гидро электр станциясигача бўлган 1,0 км, Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи “Салар” каналининг Дўрмон йўли кўчасидан Зиёлилар кўчасигача бўлган 1,6 км, Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Темур Малик» кўчасидан «Дўрмон йўли» кўчасигача бўлган 2,3 км, “Баратхўжа” каналининг Яшнобод тумани "Қўйлиқобод" маҳалласидан ўтувчи 0,2 км, “Қорасув” каналининг Қарноқ кўчасидан Паркент кўчасига бўлган 1,0 км ва шу каби канал ва коллекторларда жами 17,3 км қисмларида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари амалга оширилди:
Шунингдек, Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Бойсун» кўчасидан «Фарғона йўли» кўчасигача бўлган 1,5 км, Миробод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг «Фарғона йўли» кўчасидан «Фитрат» кўчасигача бўлган 1,1 км, “Анхор” каналининг Чилонзор тумани Муқумий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган 1,7 км, “Салар” каналининг Бобур кўчасидан Кичик халқа автомобиль йўлигача бўлган 2,4 км, жами 6,7 км қисмларида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари давом этмоқда.
Шу билан бирга 2021 йилнинг иккинчи ярмида 2022-2024 йилларда Тошкент шаҳридан оқиб ўтадиган 61,76 км узунликдаги каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича манзилли Дастури Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига киритилди.
Download 16.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling