Ҳаво трассалари ҳалқаро, магистрал ва маҳаллий


Download 494.5 Kb.
bet1/12
Sana17.06.2023
Hajmi494.5 Kb.
#1543999
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
LK-жиззах аэродромдан курс ишига янги


Кириш
Ҳаво трассалари ҳалқаро, магистрал ва маҳаллий (маҳаллий ҳаво йўлларида) турларга бўлинади. Шунингдек, ҳалқаро аэропортларга ҳалқаро ҳаво трассаларида учадиган ҳаво кемаларини қабул қиладиган ва учирадиган, мамлакатимиз ва чет элларнинг йирик шаҳарларини бирлаштирадиган аэропортлар киради. Магистрал аэропортлар мамлакатимизнинг йирик маъмурий ва маданий марказларини туташтирадиган (республика ва вилоят аҳамиятидаги) ҳаво трассалари бўйлаб асосий ташишларни бажаради.
Маҳаллий аэропортларга ўлка, вилоят марказлари, туманлар марказларини ва алоҳида овулларни туташтирувчи йирик аҳоли пунктлари, ташувларининг аксар ҳажмини маҳаллий ҳаво йўлларида бажарадиган аэропортлар киради.
Авиа ташиш ҳажмларини класслар бўйича бўлиш (гуруҳлаш) аэропортларни кўп йиллик эксплуатация қилиш тажрибаларига, ҳавода ташишларни ташкил этиш ва таъминлашга, ҳамда истиқболдаги ўзгаришларга асосланилади. Аэропортларнинг бундай таснифланиши 1.1. жадвалда берилган.
Техник хизмат кўрсатиш худуди аэродром чегарасида шаҳардан келиш томонга жойлашади ва уни асосий мухандислик коммуникациялар эгаллайди. Техник хизмат кўрсатиш худуди чегараси шу худуд периметри бўйича жойлашган иморат ва иншоотларни лойиҳалаштириладиган тўсиқлари чизици бўйича қабул қилинади, бунга аэродромга ёндош томон кирмайди.
Алоҳида иншоотлар аэропорт ер участкасининг бир қисми бўлиб, ҳаво ҳаракатини бошқариш, радионавигация (кемалар ҳаракатини радио тўлқинлар билан идора қилиш), тозалаш иншоотларининг чиқиши, ёнилци мой материалларининг кўчиб юрувчи омборлари жойлашиши учун кўзда тутилади.
Аэродром олди худуди - бу аэродромга ёндош жой бўлиб, унинг тепасида, яъни ҳаво бўшлицида ҳаво кемалари манёвр қилишни бажаради.
Ҳаво алоқалари ҳалқаро, магистрал ва маҳаллийга бўлинади.
Ҳалкаро ҳаво йўлларига ҳалқаро авиалинияларида учишни бажараётган ҳаво кемаларини қабул қилиш, чиқариш ва хизмат қилиш учун мўлжалланган аэропортлар киради. Улар чегара божхона ва карантин назорати бўлимларига эга бўлади. Бундай гурух аэропортлари учун фуқаро авиацияси ҳалқаро ташкилотининг (ИКАО) қўшимча талаб ва тавсияларини инобатга олиш шартдир.
Магистрал - аэропортлар ҳаво трассалари бўйича ташишни асосий ҳажмини амалга оширади, йирик маъмурий ва маданий марказларни бирлаштиради.
Маҳаллий аэродромларга асосий ташиш ҳажми вилоят марказлари, йирик аҳоли пунктларини туман марказлари ва алоҳида пунктлар билан боцловчи маҳаллий ҳаво линиялари бўйича амалга ошириладиган аэропортлар киради.
Эксплуатацион вазифаси бўйича аэродром қуйидаги турларга бўлинади:
1) трассали - пассажир, юк ва почталарни ташувчи ҳаво кемаларини эксплуатацияси учун кўзда тутилади;
2) заводники - авиазаводлар ёки тузатиш корхоналарида чиқариладиган ҳаво кемаларини синов учишлари учун мулжалланган;
3) ўқув - ҳаво кемаларини ўқув машқларини таъминлаш учун мўлжалланган;
4) авиацияни ҳалқ хўжалигида қўллаш - авиация ишларини ҳалқ хўжалигининг турли тармоқларида бажариш учун: қишлоқ хўжалиги, ўрмон, аэрофотосъемка, эксплуатацияга хизмат қилиш, аҳолига медицина ёрдами кўрсатиш учун ва санитар тадбирларини ўтказиш ва бошқа ишларда қўллаш.

Download 494.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling