Психиканинг тараққиёти режа
Download 27.58 Kb.
|
13-mavzu. Psixologiya nazariyasi va tarixi
1-жадвал
Инсон психикаси – психика тараққиётининг энг олий босқичидир. Homo sapiens – ақлли инсондир. Онг фаолият жараёнида шаклланиб, у биргаликда ҳаракатларни бажариш (масалан, овқат излаш) асосида юзага келиб, у тубдан ибтидоий инсон ҳаёт тарзини ўзгаришига шароит яратди. Инсоннинг биологик-морфологик хусусиятлари қарийб 40 минг йил давомида барқарор бўлган бўлсада, инсон психикаси фаолият жараёнида ривожланади. Меҳнат фаолияти ривожлантирувчи характерга эга бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширилиб, ўз маҳсулида намоён бўлади, яъни инсон яратган нарсаларида унинг маънавий кучи ва қобилиятлари ўз аксини топади. Шундай қилиб, инсониятни юқори маънавий маданияти деганда инсониятнинг психик ривожланишининг юқори кўрсаткичлари тушунилиши мумкин. Меҳнат – бу инсонни табиат билан боғлайдиган, уни табиатга таъсир кўрсатадиган жараёнидир. Меҳнат фаолиятига қуйидагилар киради: Меҳнат қуролларини тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш. Меҳнатнинг маҳсулдорлиги ва меҳнат жараёнларининг мақсадга йўналганлиги. Меҳнатнинг меҳнат маҳсулотлари бўйича тасаввурга бўйсуниши –меҳнат ҳаракатларининг восита ва характерини қонун сингари белгиловчи меҳнат мақсади. Меҳнатнинг ижтимоий характери уни ўзаро муносабатлар жараёнида амалга оширилиши. Меҳнат ташқи оламни ўзгартиришга қаратилгандир. Меҳнат қуролларини тайёрлаш ва уларни қўллаш тафаккур, нутқ, тил, инсонлар орасидаги ижтимоий-тарихий муносабатларни юзага келишига хизмат қилди. Жамиятнинг тарихий ривожланиш жараёнида инсон ўзининг ҳулқ-атворини усул ва йўлларини ўзгартирди, табиий лаёқат ва олий психик функцияларни бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказди, идрок, хотира, тафаккурни тарихий формаларини шакллантирди, ёрдамчи воситалар нутқ белгиларидан бевосита фойдаланилди. Олий психик функцияларнинг бирлиги инсон онгини юзага келтирди. Инсоннинг психик ривожланишининг даражаси ўзи, бошқа кишилар ва маълум бир гуруҳлар билан қиёсланувчи билим, кўникма ва малакалар мажмуидан иборат. Психик ривожланишнинг шартлари унинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган омиллардан иборат. Ривожланиш шартларига инсоннинг болалигидан бошлаб атрофдаги одамлар, улар орасидаги муносабат моддий ва маънавий предметлари киради. Download 27.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling