Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Нима қилиш керак? Бошқа одамларни қўллаб-қувватлаш учун қаердан куч топиш


Download 0.69 Mb.
bet25/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Нима қилиш керак? Бошқа одамларни қўллаб-қувватлаш учун қаердан куч топиш мумкин, агар сизнинг ўзингиз ёрдамга муҳтож бўлсангиз?


Аниқ ишлаб чиқилган рецептлар бу ерда йўқ бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳар бир инсон, табиий хар бир психолог - бу индивидуалликлардир. Бир инсонни 30 дақиқалик совуқ душдаги сув ўзига келтириши мумкин, бошқа бировни дераза олдидаги гулнинг очилиши ўзига келтириши мумкин.
Маълум бўлишича, мактаб ва амалий психология касбий психологик химоя воситаларисиз фаолият кўрсата олмайди.
Саҳнага чиқаётган актёрдай, психолог ҳам ўз хиссиётларини ифодалаб, ёмон ўйнаш мумкин эмаслигини билиши лозим. Кучли, хар доим ёрдамга тайёр, касбий формада бўлиши керак.
Мактаб психологининг индивидуал ёки гуруҳий иш усулини танлаши.
Албатта, мактабда иккала усул билан ҳам ишлашга тўғри келади, лекин танлаш имконияти мавжуд бўлса, сизнинг индивидуаллигингиз учун қайси усул кўпроқ мос келади, сиз қайси усулда кучли эканлигингизни қандай тушуниш мумкин.
30 ёшлардаги мактаб психологи ўқитувчилар ва ўқувчилар билан гуруҳий тренинглар ўтказади. Умуман тренинглар муваффақиятли ўтади, лекин машғулотлардан сўнг кучли чарчоқ сезади, касал бўлиб қолади. Унинг фикрича, ўзини ёмон хис қилиши иши билан боғлиқ. Нима учун?
Ҳақиқатдан ҳам аёл психологнинг фикри тўғри бўлиб, унда ҳаётни тонуснинг пасайиб кетиши у кўп шуғулланадиган психологик иш усули билан боғлиқ. Кузатишлардан маълум бўлишича, «инсон - инсон» соҳасида ишлайдиган мутахассисларда, психология ҳам ана шу фанлар соҳасига кириши, индивидуал ёки гуруҳий иш усулига лаёқат мавжуд бўлади.
Агар сиз табиатан гуруҳий ишларни ёқтирсангиз, чарчамасдан аъло даражада маърузалар ўқийсиз, узоқ давом этадиган семинар ва тренинглар ўтказасиз, индивидуал консультациялар бўлса, сизда бир мунча қийин кечади, кўп энергия куч талаб қилади. Агар сиз индивидуал ишга лаёқатли бўлсангиз, фаолиятнинг гуруҳий турларини унча ёқтирмайсиз. Мижозингиз билан индивидуал муносабатда бўлишни афзал кўрасиз.
Мактаб психологининг индивидуал услуби
Психолог мактабда ўзини қандай тутиши керак: қаттиқ қўлми ёки юмшоқми? Вазиятга боғлиқ равишда, ўзининг ва шеригининг мақсадига кўра психолог қаттиқ қўл ва юмшоқ бўлган турли услубларни эгаллаши лозим.
Психолог танлаш имкониятига эга бўлганда, ўз индивидуаллигидан келиб чикиб иш тутиши керак.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling