Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Мактаб психологининг касбий психогигенаси
Мактаб психологи - бу ўқитувчилар билан кириша оладиган педагогик жамоа томонидан тан олинган, ота-оналар ва ўқувчилар орасида касбий обрўга эга бўлган психолог амалиётчидир. Унга мактаб ҳаёти яқин ва тушунарли, у кўпгина психологик-педагогик жамоалар билан шуғулланишга психодиагностик ва психокоррекцион иш методларини эгаллашга тайёр. Бошқача сўзлар билан айтганда, мактаб психологи бу ҳар томонлама етук, билимли, универсал инсон.
Агар психолог назариётчи - психологларнинг семинарларига доимо қатнашиб, турли хил психологик ассоциацияларга аъзо бўлса, буларнинг бари унинг мутахассис сифатида ўсишига, мактаб ҳаётидаги одатий фактларга янгича қарашнинг шаклланишига олиб келади. Мактаб психологи нашр қилинган ишларни ўқиб, экспериментал тадқиқот натижалари билан қизиқиб танишиши мумкин. Мактаб амалиётига яқин фактларни билиш дунёқарашни кенгайтиради, мактабдаги ишларни ва ўз муваффақиятларини тўғри баҳолаш имкониятини беради. Шундай қилиб, психология мактабга керак. Қандай психология деган савол туғилади? Турли психология соҳаларидан мактабда амалий психология ва психопрактика кўпроқ керак. Назарий ва экспериментал психология мактабга эмас, мактаб психологига мутахассис сифатида ўсиши учун керак. Шундай қилиб, психологнинг ўз касбидаги махорати, ишни бошлашда ва кейин давом эттиришда энг асосий муаммо ҳисобланади. Психологнинг мактабдаги фаолиятининг муваффақияти шахсий ва касбий ўзини аниқлашига боғлиқ касбий ёрдамнинг махсулдорлиги мактабда касбий обрўга эга бўлишга ҳамда ўзининг мактабга, ўқитувчиларга, болаларга, ота-оналарга керакли эканлигини хис қилишга боғлиқ. Амалий психологнинг шахсий ва касбий ўзини аниқлаши йиллар давомида ҳаётий ва касбий тажрибанинг тўпланиши, ўз имкониятларини синаб кўриш, ички етуклик билан, ютуқлар билан қувониш, хато ва камчиликлардан ўкиниш хисси билан амалга ошади. «Психология қирқ ёшлиларнинг касби!» - деб бежиз айтишмайди. 4. Мактаб психологининг касбий психогигенаси Мактаб психологлари ўз касбларида кўпинча инсонлар ҳаётидаги қийин дақиқаларда иш олиб борадилар. Психологга хавотирланиш, қўрқиш, муаммолар, афсусланиш, хатолар, кулфатлар билан мурожаат қиладилар. Буларга қандай муносабатда бўлиш керак? Психолог бундай вақтларда ўзини қандай тутиши керак, шахсий муаммолар ва мижозлар муаммолари таъсирига берилмаслик, оптимист бўлиш, ички фаол тонусни қандай ушлаб туриш мумкин? Тасаввур қилинг: сизнинг олдингизга ўқувчилардан бирининг онаси келиб ўзининг шахсий муаммоси - кўп йиллик, бахтсиз, жавобсиз севгиси хақида гапириб берди. Бу севги унинг ҳаётини барбод қилган. У кўз ёшларини тўкар, тошдек қотиб, ҳаётга бефарқлик хақида гапирарди. Сизга ҳам (Сиз психолог бўлсангиз-да) рухан қийин, яқин кишингиз уйдан кетиб қолган. Бундай вақтларда сизнинг ҳам яшагингиз келмайди, бундай вақтда яна маслаҳат бериш керак. Мактабдаги хонанингизда - ўзини ўлдирмоқчи бўлган юқори синф ўқувчиси, янги мижоз ўтирибди. Унинг юзлари кўкимтир тамакини биридан - кейин бирини чекарди, оиласи, қизи, ўзи хақида бафуржа, батафсил гапирмоқда. У сизнинг ёрдам беришингизни жуда хохлайди. Сиз бор кучингиз ила йигит билан мулоқатга киришасиз. У тинчланиб уйига кетади. Сиз ўзингизни жуда чарчаган хис қиласиз, шахсий ташвишингиз сизга кучли таъсир қилади: уйингизда кўп ойлардан бери тузалмас касал, оғир дардли ўлаётган отангиз ётибди. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling