Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet32/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

5.Психолог - диагност мактабда психодиагностик методларга қизиқади. У доим турли синф ўқувчиларида тест синовларини ўтказади, хар бир ўқувчига индивидуал карта тўлдиради, унда тест натижаларини акс эттиради ҳамда ўқувчи тараққиёти динамикасини тасвирлайди.
Шуни таькидлаш жоизки, психодиагностик иш доимо ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар билан тўлдирилиши лозим. Агар мактабда икки психолог ишласа нур устига нур. Улардан бири диагностик ишлар билан, иккинчиси коррекцион ишлар билан шуғулланади. Биринчи психолог олган натижалар, иккинчи психологнинг тузатиш ишлари учун негиз бўлади, иккинчи психологнинг психокоррекция натижалари диагностик материални тўлдиради.
6.Психолог - эрудит мактабда психологик семинарлар ўтказиш ва лекциялар ўқиш билан шуғулланади. У ўқитувчилар орасида психологик билимларни оммалаштириш бўйича ишлар олиб боради.
Албатта бундай иш мактаб учун зурур, фақат бу билан чегараланиб қолмаслик керак. Лекция ва семинар ишлари психодиагностик тадқиқотлар ва коррекцион машғулотлар билан тўлдирилиши лозим.
7.Психолог - новатор мактабга ўзининг таълим ва тарбия хақидаги назарияси билан келади. Мактабни қайта қуриш, таълимнинг инновацион дастурларини татбиқ қилиш билан шуғулланади. Кўп ўтмасдан новаторлик фаолиятига лаёқатли ўқитувчилар дарсларини табиат қўйнида диалог ёки баҳс шаклида ўтказа бошлайдилар. Мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар ўз маърузалари билан чиқадиган илмий-амалий анжуманлар ташкил этилади, ўқувчилар учун уларнинг қизиқишлари бўйича турли клублар ташкил қилишди. Натижада қайта туғилган ва янгиланган мактабда жўшқин ва қизиқарли ҳаёт бошланади.
Лекин таълимнинг аньанавий шаклига ўрганиб қолган ўқитувчилар психолог новаторнинг фаолиятига қарши чиқадилар. Психолог новатор қатьий характер, мақсадга интилувчанлик қобилиятларини намоён қилиши зарур.
8.Психолог- ижодкор «қандай янгилик кераклигини» ҳаммага ўргатади, янги ҳаётий қадриятлар учун курашади. У қандайдир фалсафий ёки диний йўналишга қизиқади ва ўзини бошқа инсонлар учун ҳаёт ўқитувчиси деб ҳисоблайди. Секин-аста унинг фикрига қўшиладиган ўқитувчилар ва ўқувчилар чиқади. Бундай ғояларга берилган психолог ўзини ғамхўр деб ҳисоблайди, хатто ўзини юқори тутади. Агар директор бундай психологнинг фикрларини қўллаб қуватламаса, мактабда уни ёқтиришмаслиги мумкин.
7. ПСИХОЛОГ ТАНЛОВНИ АМАЛГА ОШИРАДИ
Психолог мактаб кутилмаларини ижтимоий-психологик тадқиқ қилгандан сўнг психолог ўз иши учун қандай методикалардан фойдаланиши, қандай ёш даври билан ишлашни танлайди. Бундай ҳал қилувчи қарорни қабул қилиш учун психолог қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади.
1. Билдирилган мактаб кутилмаларининг қайси бири хақиқий ва асосий ҳисобланади, қайсилари йўқ деган саволга жавоб топиши зарур. Биринчи гуруҳга психолог касби имкониятлари хақида тасаввурдан келиб чиқиб, кутилмаларни киритади. Иккинчи гуруҳга бошқа касблар билан қониқтириладиган кутилмалар киради.
2. Психолог касб имкониятлари билан ҳал қилинадиган биринчи гуруҳ кутилмаларини таҳлил қилиб психолог 2 та рўйхат тузади, рўйхатда кутилмалар аҳамиятига кўра сараланади.
Биринчи рўйхатда мактаб кутилмалари мактабнинг объектив эхтиёжларига кўра тузилади. Бунда мактабда биринчи навбатда ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар рўйхат бошида туради, иккинчи рўйхат у ҳал қила оладиган муаммолардан бошланиб, ҳал қилинишига кўзи етмайдиган муаммолар билан тугалланади.
3. Тузилган икки рўйхатни ўз олдингизга қўйинг. Мактабни қизиқтирадиган ва сиз ҳал қила оладиган муаммони топинг. Бу муаамоларга жавоб бериш учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг!.
1. Қоида: мактабда ишни объектив қийин ҳал қилишга йиллар керак бўладиган, бир психологнинг кучи етмайдиган, балки мутахассислар гуруҳи ҳал қиладиган муаммолардан бошламанг.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling