10. Юқори синф ўқувчиларнинг қизиқишлари
- Мухаббат муамоларини қандай ҳал қилиш мумкин?
- Қандай касбни танлаш мумкин?
- Битирув имтихонларини қандай қилиб муваффақиятли топшириш мумкин?
- Йигит ва қизлар билаи эркин гаплашишга қандай ўргатиш мумкин?
- Юқорида келтирилганлар мактабдаги барча гуруҳларнинг қизиқишларини қамраб олмайди. Бу ерда психолог маърузаларни ўқишда хар бир гуруҳнинг қизиқишларини ҳисобга олса, махсулдор бўлишини таъкидлаш лозим.
4. ПСИХОЛОГ МАЪРУЗАЧИНИНГ ЎЗИНИ-ЎЗИ БОШҚАРИШ ПСИХОТЕХНИКАСИ
Психологик маълумотга эга бўлмаган тингловчилар учун амалий позициядан маърузалар ўқиш қуйидаги хусусияти билан фарқланади:
Биринчидан, амалий психология инсонларнинг руҳий ҳаётидаги ҳодиса ва фактларни тавсифлашга йўналтирилгани учун ўқитувчилар, ота-оналар, ўқувчилар қисқаси барчани қизиқтиради.
Иккинчидан, кўпчилик тингловчилар ўзларини амалий психология соҳасида билимдон ҳисоблайдилар. Хар бир инсоннинг ўз шахсий тажрибаси, қадриятлари, ўз фикрлари мавжуд.
Учинчидан тингловчилар, маьрузаларни «психологик» қизиқарли қилиб, эркин, иштирокчиларнинг фикрларини ҳисобга олиб ўтказишини кутади. Улар психологдан ёқимли, мазмунли мулоқотни, ҳаёт ва касб хақида фойдали янгиликларни кутишади.
Бахтга қарши кўпчилик амалий психологлар бу холатга аҳамият беришмайди. Агар психолог фақат маъруза ўқиш учун келган бўлса, бу вазият кечиримли бўлиши мумкин. Мактабда доимий ишлайдиган психологларда умуман бошқача вазифалар туради, у психологик маърузаларни «ўзича» қилиб ўқишга хаққи йўқ. Агар психолог аудиторияни мавзуси билан қизиқтира олмаса, унинг шахсий обрўси тушиб кетади, мактабнинг психологияга умумий муносабати пасайиб кетади.
Психолог касби - сўзлашув касбидир, мактабда психологик маърузаларни қандай ўқишга эътиборингизни қаратамиз.
Хавотирланиш ва қўрқувни қандай қилиб енгиш мумкин?
Аввало тингловчилар олдида ортиқча хавотирланиш ва қўрқиш нима сабабдан вужудга келишини аниқлаш даркор. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- оммавий маърузаларни ўқиш тажрибасининг етишмаслиги.
- сизнинг индивидуал хусусиятларингиз: уятчанлик, тортинчоқлик, юқори хавотирланиш, ўзига ишонмаслик.
- тингловчиларга қизиқарли бўлишга ишонмаслик?
- ҳиссиётларга хаддан ташқари берилмаслик.
- аввалги ўқилган маърузалардан бирининг яхши чиқмаганлиги.
- яна қандай сабабни кўрсатишингиз мумкин?
Сиз аудиториядан қўрқиш ва хавотирланиш вужудга келиш сабабини аниқладингиз? Кўпинча сабаб онгсизлик соҳасида жойлашади. Кўпчилик олдида нутқ сўзлашдан қўрқиш ва хавотирланишдан қутилиш учун дастлабки қадам ўзини-ўзи билиш орқали ижобий ўзини ўзгартириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |