Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)
Download 0.69 Mb.
|
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Ў қувчиларга психолог
- 3. МАКТАБДА ПСИХОЛОГИК ЛЕКЦИЯЛАРНИ ЎҚИШ
3.Болаларни оилада тарбиялашнинг умумий муаммолари, оилавий муносабатлардаги қийинчиликлар ва уларни боланинг психик тараққиёти ҳамда ўқишдаги ўзлаштиришга таъсири хақида гапириб беради. Ота-оналар билан суҳбат савол - жавоб ҳамда хоҳловчиларни психологик маслаҳатга таклиф этиш билан тугалланади.
4.Ўқувчиларга психолог мактабда нимаси билан фойдалилиги хақида тушунтиради, маьруза қилади. Мактабдаги иш режалари, ғоялари ҳақида гапириб беради (масалан, педагогик клуб ташкил этиш хақида). Ўқитувчилар олдида ўзини ижодий ҳамкорликка ҳамда махсулдор диалогга интилишини намоён қилиши зарур. Булардан ташқари ҳар бир чорак охирида психолог педагогик йиғилишларда бажарган ишлари хақида ҳисобот бериб боради. Ҳисобот даврида қанча гуруҳни машғулотлар ўтказилгани (қачон қаерда), қанча индивидуал маслаҳатлар берилгани, қанча марузалар ўқилгани хақида тўлиқ ҳисобот берилиши зарур. 3. МАКТАБДА ПСИХОЛОГИК ЛЕКЦИЯЛАРНИ ЎҚИШ Мактаб психологи психологик маърузаларни ўқиш мобайнида инсонлардаги психологияга қизиқишини қондириш мақсадида мактаб муаммоларини ҳал қилишда амалий психологиянинг имкониятлари хақида сўзлаб беради. Маъруза ўқишнинг ижобий томони шундаки, қисқа вақт ичида барча мактабдаги гуруҳлар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Психологик маърузалар ўқишда иложи борича тингловчилар бир хил бўлиши, умумий муаммолар баён этилиши лозим. Мактабда қуйидаги тингловчилар гуруҳлари ажратилади мактаб маъмурияти ходимлари, бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари, бошланғич ўрта ва юқори синф ўқувчилари, болаларининг ёшга мос равишда ота-оналари. Психологик маърузаларни ўқиш учун кўпинча ўқитувчилар учун қулай вақтни танлаш зарур. Ўқитувчи учун дарсдан сўнг маъруза ўқиш мумкин. Ота-оналар мажлисда маъруза тинглашлари лозим. Ўқувчилар эса синф рахбари билан келишилган холда дарсларнинг бирида ёки дарслардан сўнг маъруза тинглашлари мумкин. Психологик маърузалар 15 дақикадан бир соатгача давом этиши мумкин. Маъруза ўқиш учун мактабнинг мажлислар зали ёки бир синф хонаси танланади. Ўқитувчилар хонасида ёки директор хонасида маъруза ўқишга рухсат этилади. Психолог маъруза мавзуларининг дастурини тузишда тингловчилар таркиби ҳамда уларнинг қизиқишларини ҳисобга олиш зарур. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling