Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Қуйидаги ҳар бир тингловчилар гуруҳининг қизиқишлари рўйхати келтирилади


Download 0.69 Mb.
bet38/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Қуйидаги ҳар бир тингловчилар гуруҳининг қизиқишлари рўйхати келтирилади.
1.Мактаб маъмуриятининг қизиқишлари
- Мактабдаги ўқув тарбия жараёнинг маҳсулдорлигини ошириш учун амалий психологиянинг имкониятлари қандай?
- Психолог табақалашган (дифференциалашган) таълимни ташкил қилишда ёрдам бериш мумкинми?
- Психолог махсус синфларни (масалан, иқтисодий педагогик, математик ва бошқалар) ташкил этишда ёрдам бериши мумкинми?
- Мактаб педагогик жамоасини қандай қилиб махсулдор бошқариш мумкин?
- Мактаб маъмурияти билан ўқитувчилар, ота-оналар орасида вужудга келадиган низоларни қандай ҳал қилиш мумкин?
2. Бошланғич синф ўқувчиларининг қизиқишлари
- Бошланғич синф ўқувчиларини тарбиялашда қайси дастур махсулдор?
- Ривожлантирувчи таълим методикасини ўзлаштириш учун қандай педагогик психологик адабиётларни ўқиш зарур.

  • Ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатни қандай ташкил этиш мумкин?

  • Ўқитувчи тарбияси қийин болаларга қандай ёрдам бериши мумкин?

- Бошланғич синфларни янги педагогик технология бўйича ўқитишни ўрганиш учун қачон қаерда семинарлар ташкил этилади?
3. Ўрта синф ўқитувчиларининг қизиқиши
- Ўсмирларни ўқишга қандай қилиб қизиқтириш мумкин?
- Дарсда тўполон қилиб ўтирадиган «қийин» ўсмирни нима қилиш керак?
- Аксил ижтимоий ҳаракат қилган ўсмирларга қандай чора кўриш мумкин?
- Ўсмирларнинг бўш вақтини қандай ташкил этиш мумкин?
- Чекаётган ўсмирларга қандай таъсир кўрсатиш мумкин?
-Ўсмирларнинг эрта бошланган мухаббатига қандай муносабатда бўлиш мумкин?
- Ишдан кейинги хориш ва чарчашни ўқитувчилар қандай қилиб йўқотишлари мумкин?


4. Юқори синф ўқувчиларининг қизиқишлари


- Юқори синф ўқувчиларига битирув имтихонларини топширишда қандай ёрдам бериш мумкин?
- Ўспиринларга қизиқиш ва лаёқатларни ҳисобга олган холда касб танлашда қандай ёрдам бериши мумкин?
- Юқори синф ўқувчиларини қандай қилиб ўқишга қизиқтириш мумкин?
- Илк ўспиринлик давридаги севгига қандай муносабатда бўлиш керак?
- Ўқувчиларнинг ота-оналари билан қандай қилиб, суҳбат ташкил этиш мумкин?
- Агар юқори синф ўқувчиси аксил ижтимоий ҳаракатни амалга оширган бўлса, педагогик таьсир воситаларидан қандай фойдаланиш мумкин



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling