Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


«Ўз образингиз» хулқ атворингизнинг қуйидаги қисмларидан ташкил топади


Download 0.69 Mb.
bet43/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

«Ўз образингиз» хулқ атворингизнинг қуйидаги қисмларидан ташкил топади:
1- ташқи кўриниш (кийим, юз ифодаси, товуш тембри, ўзини тутиш);
2- аудитория олдида психологик ролни намоён қилиш, бу ролга хиссий бўёқ бериш;
3- нутқингиздаги асосий қадриятларнинг йўналиши (сизни нима қизиқтиради ва сиз нимага қарши курашасиз);
4- ўз чиқишингизни бошлайдиган дастлабки сўзлар;


Энди «Ўз образингиз»нинг барча қисмларига тўлиқроқ тўхталиб ўтамиз.


Психологнинг ташқи кўриниши
Кийимингиз, таранишингиз, қандай тақинчоқлар тақишингиз (агар психолог аёл киши бўлса), косметикадан фойдаланиш хақида тўхталиб ўтамиз.
Агар сиз ўқитувчилар олдида нутқ сўзлайдиган бўлсангиз,

  • кийимингиз, ёрқин рангли бўлмаслиги, иложи бўлса - костюм,

-соч турмагингиз - оддий, косметикадан озроқ фойдаланинг,
- тақинчок жуда қиммат кўзга ташланадиган бўлмаслиги зарур.
- чехрангиз - хотиржам, «ўқитувчилардек қаттиққўл».
- нутқингиз - дидактик мантиқий тузилишга эга бўлиши даркор.
Мактаб амалиётидан бир мисол келтирамиз. Аёл психолог мактабда ўқитувчилар учун амалий психология бўйича семинар ўтказмоқда. Фарзандларни моддий бойликларга эмас, маънавий бойликларга қизиктириш, турмушда, кийимда ўз-ўзини чегаралашнинг фойдаси хақида гапирмоқда.
Бунда психолог ўқитувчилар олдида охирги модада кийиниб, бор тақинчоқларини тақиб, кўз-кўз қилмоқда. Ўқитувчилар аудиториясининг психолог маърузачига муносабати умуман салбий бўлади: баъзилари умуман қабул қилмаса баьзилари кўнгилга олмайди.
Ўқитувчилар психологга нима учун бундай муносабатда бўлдилар, сиз нима деб ўйлайсиз?
Бундай салбий муносабатнинг шаклланиши икки сабабга боғлиқ:
1- маьрузанинг мазмуни психологнинг ўз образига мос эмаслиги ва психолог нутқ сўзлаётган аудиторияга унинг ташқи кўриниши мос эмаслиги.
Агар сиз оддий, давлат мактабида ота-оналар учун нутқ сўзлаётган бўлсангиз, ташқи кўринишингиз жиддий бўлиши керак. Тингловчиларга хотиржам, билимдан инсон эканлигингизни намоён қилишингиз керак. Очиқ, ишонч билан сўзлаш, тингловчиларга фарзандларингиз тарбияси бўйича қийин вазиятлар бўлиб туриши, уларни бемалол ҳал қилишингизни тушунтиришингиз зарур.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling