3.Мактаб психологни судья сифатида кутади
Бу «психолог келгач, нима тўғри, нима нотўғрилигини ким айбдор, ким айбдор эмаслигини айтади», деган фикрларда ифодаланади. Бундай вазиятларда психологга турли илтимос ва шикоятлар тушади: ақлан орқада қолган болалар рўйхатини бериб, уларни текшириб, бошқа мактабга ўтказишни сўрашади: ўқитувчилар, низоли гуруҳларнинг пешқадамлари мурожаат қилиб, ўзларини томонига оғдирмоқчи бўладилар: психологни директор ҳам ўзининг «ўнг қўли» қилиш мақсадида яқинлашади: психологга фарзандларини хафа қилган ўқитувчилар устидан шикоят қилиб, ота-оналар мурожаат қиладилар.
4. Мактаб психологни гигиенани сақлайдиган мутахассис сифатида кутади
Мактаб психологи барча муаммоларни «тугатиб», уларни ҳам тузатишини кутади. Бундай ҳолларда асосан психологга ўқув тарбия жараёнининг мазмунини қайта ўзгартириш ҳақида ғоялари мавжуд педагоглар ҳам мурожаат қиладилар. Улар таьлим тарбиянинг турли инновацион концепциялари билан танишлар, мактаб маъмурияти уларни қўллаб-қувватлашмаган. Психолог олдида бу каби муаммоларда «нима қилиш керак?» деган доимий савол туради. Мактабда ўз ўрнини қандай топиш мумкин? Қандай қилиб касбий обрўга эришиш мумкин, қандай қилиб психологлар мактабга кераклигини исботлаш, шахсий фаолиятда кўрсатиш мумкин?
Психолог сиз ўзингизни ким деб ҳис қиласиз?
Мактаб психологлари хулқ-атворининг турли усулларини таққослаб, психологлар намоён қиладиган 8 хил хулқ-атвор усулларини ёки ижтимоий ролларни тавсифлаш мумкин.
1. Психолог воситачи мактабда нейтрал ҳолатни эгаллашга ҳаракат қилади. У ўз вазифасини уришиб қолган ва низолашаётганларини яраштириш, ўқитувчига ўқувчиси нима учун ёмон ўқиши ёки дарс қолдиришининг объектив ва субеъктив сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилади: ота-оналарга ўқитувчилар билан гаплашишни ёки директор таъсир кўрсатишини ваъда беради. Мураккаб вазиятдаги хар қандай ҳолатда у воситачи учинчи шахс сифатида намоён бўлади. Агар мактаб ҳаёти кучли низоли муҳитдан иборат бўлса, психологнинг воситачи ролини бажариши махсулдор бўлади.
Мактаб психологининг воситачилик яраштирувчилик функциясини бажаришда барчаси яхши, қабилида бўлмасдан, воситачилик техникаларининг маданиятли усулларини қўллаш ягона талаб ҳисобланади,
Do'stlaringiz bilan baham: |