Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet62/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

«ЎҚИТУВЧИ-СИНФ» ЦИКЛИ
"Эмоция " машқи
Машқ мақсади: ўқитувчиларда дадиллик ва ўқувчилар образли мулоқат, мулоқатда эгилувчанлик, эмоционал илиқлик ва ижобий муҳитни шакллантириш.
Гуруҳ ярим айлана тарзида ўтиради ва психолог ҳар бир қатнашчига психологик топишмок: юзнинг ҳолати, ҳаракат ёрдамида қайсидир эмоционал ҳолатни ўйнашни топширади. Гуруҳ бу ҳолатни топиши керак бўлади.
Психолог хар бир қатнашчининг топишмоқни топишини юз, қўл, овоз ва бошқаларни ишлатилишини ташкил қилади. Қатнашчиларда директор овозими ёки ўқитувчилар ҳолати борлигини аниқлаб беради.
«Менинг касбий ролим» машқи
Машқ мақсади: ўқитувчи билиши лозим бўлган синф билан мулоқотни ва ички холатларни самарали ҳал этиш.
Гуруҳ айлана бўлиб ўтиради ва психолог хар бир қатнашчига касбий коммуникатив сифатларни курсатувчи роль берилган карточкаларни тарқатади.
Карточкаларда қуйидаги сўзлар ёзилган бўлиши мумкин: «ёрдамчи, она, тарбиячи, сардор, идеал. Ўқитувчи билан ота-оналар ўртасидаги воситачи дўст, ўйин, интеллектуал, судья, ўртоқ кузатувчи, дарс берувчи.
Ҳар бир қатнашчи ўзининг позицион роли баён этилган карточкасини олади ва унга тушунарли бўлган ўқитувчининг ушбу позициясида тутган ўрнини айтади. Берилган рол позицияга қарши чиққанда кичик ўқувчилар билан мулоқотда фойдаланиш, мумкик бўлган позицияни баён этиш лозим. Вазият муҳокама қилинади, айниқса кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар олдида тутган ўрни хақида алоҳида тўхталинади.
Муҳокама гуруҳ ичида айлана тарзида ёки навбат билан фикрни билдириши мумкин. Гуруҳ муҳокамасида психолог ўқитувчилар диққатини кейинги вазиятга: ҳар бир ўқитувчининг шахсий икки ролини, ўқувчилар билан муносабатини, улар билан мулоқотда самимий ва очиқ кўнгил бўлиши лозимлигини уқтиришга ҳаракат қилиши лозим.
«Лақаб» машқи
Машқ мақсади: кичик мактаб ёши ўқувчиларининг бир-бири билан мулоқотга киришишини ўрганиш. Машқ бевосита «Ўйлаб топчи» машқи асосида ташкил қилинади. Ихтиёрий равишда гуруҳ бошлиғи танланади. У хонадан чиқади ва у йўқлигида гуруҳ кимнидир эслайди.
Бир гуруҳ ўқитувчилар шу синфда уни қандай тасаввур қилган бўлсалар, ё шундай лақаб берадилар. Бошловчининг вазифаси, гуруҳ кимни ўйлаган бўлса шу қатнашчини топишдан иборат.
Ўйин ўтказилгандан кейин гуруҳ вазиятни муҳокама қилади. Қайси лақаб энг иос тушади, қайси бири йўқ. Бу холатда бошқа қатнашчиларнинг фикрини эшитиш лозим. Бошловчининг ва лақаб қўйган ўқитувчининг фикрини билиш лозим.
Мактабларда ўқитувчиларга ўқувчиларнинг қандай лақаб қўйилиши жуда қизиқ муҳокама бўлади. Чунки ўқувчилар ўқитувчиларнинг хулқидаги ва характеридаги камчиликларини аниқ пайқашади ва бунга тўғри ёндашиш лозим.
«Тимсол топ» машқи
Ўқитувчиларга бошланғич синфда дарс материалларини тушунтириш қийинчиликлар туғдиради. Қайсидир болалар тез ва аниқ тушунишади, кимдир секин тушунади ва тушунтириш учун қайта-қайта такрорлаш лозим.
Ўқитувчи шунинг учун бир хил вазифани турли сўзлар билан тушунтириши лозим.
Машқ мақсади: ўқувчиларга ўқув материалини тушунтиришда ролга кириб ўтишни ташкил қилиш.
Ўқитувчилар гуруҳи айлана бўлиб ўтиради. Психолог ҳар бир қатнашчилар ўқув материалидан бир мавзуни ўзига аниқлаб олишни таклиф қилади. М: «тенглама, олма, айлана» кабиларга ўхшаш ўхшатмалар топиш.
Ўқувчилар ҳар бири ўзининг мавзусига тушунтириш беради. Олдин айтилган тушунчаларни қайтариш мумкин эмас. Натижада хар бир ўқув темасининг муҳокамасини «муҳокамалар банкига» йиғилади ва ҳар бир гуруҳ ундан фойдаланиш ҳуқукига эга бўлади.
«Назорат ва бошқариш» машқи
Ўқувчилар кичик синф болаларида яхши ўқув нормасини ташкил қилишнинг қийинчилиги тўғрисида кўп гапиришади.
Бир ўқувчи бесарамжон, бутун дарс давомида ҳаракатчан, бошқаси эса унинг акси, пассив ва тормозланувчан, учинчиси ўзига ишонмайди, ҳамма нарсани тушунса ҳам, билса ҳам жавоб беришга қўрқади.
Машқ мақсади: ўқитувчиларда синфий бошқариш ва назорат қилишнинг самарали йўлини ташкил қилиш.
Қатнашчилардан хохишга кўра ўқитувчи ролини ўйновчи гуруҳ йиғилади. Қолган гуруҳ қатнашчилари кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ролини ўйнашади. Ҳар бир ўқувчи психологдан карточка олади, унда унинг нима қилиши кераклиги қандай жавоб бериши ва бошқалар.
Қатнашчилар карточкани ўзи учун ўқиб жим ўтиришади. Карточкада шундай сўзлар ёзилган бўлиши мумкин.
«Ўқувчи аълочи, ўқув материалини яхши билади ва ташкилотчи Ҳаракатчан ва тушунувчан лекин диққати бўлинувчан.
Ўқувчи тўполончи, хар дарсда қўшнисига тинчлик бермайди.
Гиперактив ўқувчи бир дақиқа ҳам ўтира олмайди. Дарс материалини қийинчилик билан ўзлаштиради.
Пассив, тормозланувчан ўқувчи хар доим ойнага қараб ниманидир орзу қилиб ўтиради.
Ўзиниг кучига ишонмай, хатто жавоб беришга тайёр ҳолда ҳам ҳеч қачон қўлини кўтармайди.
Гуруҳ синфни ташкил қилади. Ҳар бир қанашчи ўзининг парта ёки столига ўтиради «Дарс саҳнаси яратилади. Ҳар-бир ўқувчи ўзининг ролини ўйнайди. Ўқитувчи ролини ўйнаётган қатнашчи 5-10 дақиқа илиқ психологик иқлимни ташкил қилишга ҳаракат қилиши керак.
Ўйиндан сўнг ушбу вазият муҳокама қилинади ва синфдаги вазиятни нормада ушлаб туриши учун кутилмаган вазиятларда ҳам яхши натижаларга эришиши учун нима қилиш керак деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиладилар.
Гуруҳ муҳокамасидан сўнг "Синфни 5 дақиқада қандай тинчлантириш мумкин. Бундай вазиятда қандай самарали ва фойдали усулларни кўрсатиш мумкин?" каби саволлар муҳокама қилинади.
Ушбу машқда ўқитувчи баҳоланади ва ўқитувчиларнинг психологик маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари тушунтирилади.
Ушбу машқда ўқитувчи ўқувчиларини бир вақтнинг ўзида ҳам назорат қилиш ҳам бошқариш хусусида фикр алмашинади.
« Мақсадда қатъий туриш» машқи
Машқ мақсади: ишда малакасини ошириш ва биринчи дарсданоқ куч ва энергиясини йўналтириш.
Ўқитувчилар гуруҳи қулай тарзда айлана бўлиб ўтиришади. Психолог уларга ўзини бўш қўйиб, кўзини юмишни айтади. Тинчлантирувчи, юмшоқ овоз билан кейинги текстнн айтади..
"Тасаввур қилинт, сизнинг бугун синфга киришга хохишингиз йўқ. Бор кучингизни «Агар» га қаратинг. «Агар мен яхши кайфиятда бўлганимда, қувонч билаи синфга кирар эдим. Мен кўчада кетар эканман, ўқувчиларим хақида ўйлайман ва уларни тезроқ кўришга келаман".

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling