Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet63/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

«ЎҚИТУВЧИ-ЎҚУВЧИ» ЦИКЛИ
«Бола» машқи
Машқ максади: ўқитувчиларда болаларга нисбатан ҳиссий ижобий муносабатни шакллантириш. Гуруҳ иштирокчилари айлана бўлиб ўтирадилар ва навбат билан “бола” сўзига (бошланғич синф ўқувчиси) таъриф берадилар. Таъриф: «Бола бу» сўзлари билан бошланиши керак. Ҳар бир иштирокчи таърифни ўзига ёққан сўзлар билан тугатиши мумкин.
Психолог муҳокамада кўпроқ ижобий таърифларга эътибор беради.


« Учрашув» машқи
Машқ мақсади: ўқитувчиларда болалик хотираларини фаоллаштириш, ҳиссий идрокни тарақий эттириш, «болалик комплексини» шакллантириш. Гуруҳий машғулотни ташкил қилиш медиатив сеанс типи бўйича амалга оширилади. Ўқитувчилар ўз жойларига қулай жойлашиб" оладилар. Улар ярим айлана шаклида жойлашадилар, психолог улар олдида тик туради. «Ўзингизни эркин, бўш хис қилинг, бир неча дақиқа тинч нафас олинг». Психологик сўз билан таърифланг, образ ва картинкаларни қайта эсга тушириш сўралади.
Кейин психолог қуйидаги сўзларни айтади: "Тасаввур қилинг, ўз уйингиздасиз. Одатда дам оладиган, шинам, ўзингизни яхши ҳис қиладиган жойда ўтирибсиз. Сиз учун мухим бўлган учрашувга ичдан тайёрланяпсиз. Сиз диққатингизни бир жойга тўплаб, ўзингизга эътиборлисиз. Энди сиз фикран ўрнингиздан туриб эшикка томон йўл оласиз. Эшикни очиб зиналардан секин тушасиз. Қоронғу падъездан чиқиб, кўчага ёзги қуёшли кундаги ёруғликка отланасиз. Кўчада сизнинг оддингиздан бола чиқиб қолди. У сизга борган сайин яқинлашмоқда, яхшилаб қарасангиз-бу бола бошланғич синфда ўқиган вақтдаги сизнинг ўзингиз, бу қиз қандай қийинчиликларга, юз ифодаси, кайфияти қандайлигига қаранг. Унга тўлиқрок қарашга ҳаракат қилинг. Унга сиз учун мухим бўлган саволларни беринг, ундан жавобни эшитишга ҳаракат қилинг.
Шундан сўнг аста-секин қайрилинг ва ўз хонангизга шошмасдан қайтинг. Умумий муҳокама қуйидаги таянч саволлар асосида ўтказилади.
«Болаликдаги ва сизнинг ички хаёлингиздаги образларни тасвирланг» Қандай савол бердингиз ва қандай жавоб олдингиз? Тасаввур ва хаяжонларингизни тасвирланг.
« Менинг болалигим» машқи
Машқ мақсади: Ўқитувчиларда болалик хотираларини фаоллаштириш.
Гуруҳ айлана шаклида ўтиради, психолог иштирокчилардан болаликдаги энг қувончли ва энг хафа бўлган таасуроти ҳақида гапиришни сўрайди. Гуруҳий муҳокама болаликда бошдан кечирилган воқеа туфайли психотравма олган ўқитувчиларга психологик ёрдам кўрсатишга қаратилган. Маълум бўлишича, ёшликда бошдан кечирилган қаттиқ драмматик ҳодиса ўқитувчини ўқувчиларга муносабатига таъсир қилади. Гуруҳда болаликдаги таассуротларни муҳокама қилиш ва гуруҳни қўллаб-қувватлаш туфайли ўқитувчи ўзининг салбий хотираларидан фориғ бўлади.


«Менинг биринчи ўқитувчим» машқи
Машқ мақсади: Ўқитувчиларда педагогик рефлексия қобилиятини ривожлантириш, шахсий тарбиявий таъсир оқибатларини баҳолаш ва тахлил қилиш. Психолог гуруҳ иштирокчиларига ўзининг биринчи ўқитувчиси болаларга қандай муносабатда бўлган, дарсни қандай тушунтирганлиги хақида гапириб беришни сўрайди.
Умумий муҳокамада психолог гуруҳ иштирокчилари эътиборини ўз фаолиятларида биринчи ўқитувчисининг услуби ва муҳокамасини такрорлашга ёки болаларга муносабатда адолатли ва мулойимроқ, нимададир унга нисбатан яхши бўлишга интилишга қаратиш лозим.
Ўқитувчиларда шахсий болалик хотираларини қайта эсга тушириш негизида болаларни хис қила олишни ривожлантириш муҳим.


«Менинг энг қийин ўқувчим» машқи
Машқ мақсади: Ўқитувчиларда болаларга нисбатан ҳиссий ижобий муносабатини ривожлантириш, қийин ўқувчилар билан мулоқат бўйича тажриба алмашинувини ташкил этиш.
Гуруҳ ишгирокчилари айлана бўлиб жойлашишади ва ўзларининг қийин ўқувчилари хақида, унинг ташқи кўриниши, дарсларда ўзини тутиши ўқиш, у билан қандай қийин вазиятлар вужудга келгани ва хоказолар хақида фикр алмашадилар. Ҳикоя қилувчи қийин ўқувчига таъсир қилиш йўллари ҳақида гапиради. Гуруҳ ўз амалий-тажрибасидан келиб чиқиб, таъсир кўрсатишнинг маҳсулдор воситаларини топишга ёрдамлашади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling