Ўз бўлагини топпиш
Мақсад: ўзаро яқидан танишув ва жамоавийликни шакллантириш.
Керакли ресурслар: ҳар иккита иштирокчи учун биттадан турли ҳил табиат манзарали суратлар (мисол учун иштирокчилар 20 та бўлса, қо та сурат) ва қайчи.
Жараён: ҳар бир сурат тенг иккига бўлиниб чиқилади ва ўзаро аралаштириб юборилади сўнгра улар иштирокчиларга биттадан тарқатилади. Иштирокчилар бир-бирларидан сўраб ўзидаги суратнинг иккинчи яримини топишлари ҳамда ўша иккинчинчи бўлак эгаси билан танишишлари лозим. Бунда улар бир бирларини асосан исми, ёши, касби, қизиқишлари ва ҳоббисини билиб олишлари керак. Бунинг учун уларга (иштирокчилар сонини ҳисобга олиб) 10-15 дақиқа берилади. Шундан сўнг иштирокчиларнинг ҳар бири ўзининг суҳбатдоши билан бошқа иштирокчиларни олдига чиқиб, бир бирини ҳаммага таништириши керак бўлади.
Квадратлар
Мақсад: иштирокчиларни мантиқий фикрлашга мажбур қилиш орқали уларнинг диққат кўламини ошириш, мантиқий тафаккурни ривожлантириш, иштирокчиларни фаоллаштириш.
Керакли ресурсла: ёзуб доскаси (ёки флип чарт), ҳар бир иштирокчи учун биттадан оқ варақ ҳамда ручла.
Жараён: ҳар бир иштирокчига биттадан оқ варақ ва ручка тарқатидади ва иштирокчилардан доскага олдиндан чизиб қўйилган қуйидаги тўртбурчак шаклни чизиб олиш сўралади.
Топшириқ шуки, иштирокчилар ушбу расмда нечта тўғри тўртбурчак борлигини аниқлаши керак ва ким биринчи тўғри жавобни олиб келиб тренерга кўрсаца ўша ғолиб деб топилади. Лекин қолган иштирокчиларга ҳам яна мустақил ўйлаб кўришга вақт берилиши керак. Машғулот учун 5-10 дақиқа вақт ажратиш етарли.
Do'stlaringiz bilan baham: |