Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факултети «Фалсафа ва миллий ғоя» кафедрасининг навбатдан ташқари №4 сон йиғилиш баённомасидан


Download 30.85 Kb.
bet2/2
Sana03.02.2023
Hajmi30.85 Kb.
#1154485
1   2
Bog'liq
Жўракулов Вохид Илмий рах билан маърузаси Кафедра кучирмаси Word

Йиғилиш раиси доц. А.Самадов

Йиғилиш котиби Р.Қаршиева
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Юридик факультети «Фалсафа ва миллий ғоя» кафедрасининг навбатдан ташқари №4 сон йиғилиш баённомасидан


К Ў Ч И Р М А
Самарқанд шаҳри 19.05.2022 йил


Қатнашдилар: Барча кафедра аъзолари.


КУН ТАРТИБИ:
4.в). Таянч докторант Журакулов Вохиджон Нурдуллаевич фалсафа фанлари бўйича фан доктори PhD илмий даражасини олиш учун “Жадидлар таълимотида анропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти” диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича илмий раҳбар ф.ф.д., проф. С.Каримов билан биргаликда маърузаси тўғрисида.
Эшитилди: кафедра мудири проф.С.Каримов сўз олиб кафедрамизда ташкил этилган Илмий-услубий семинаримизнинг навбатдаги йиғилишида кафедрамиз таянч докторант Журакулов Вохиджон Нурдуллаевич фалсафа фанлари бўйича фан доктори PhD илмий даражасини олиш учун “Жадидлар таълимотида анропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти” диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича илмий раҳбар ф.ф.д., проф. С.Каримов билан биргаликда маърузасини тингласак.
Сўзга чиқди: Жаҳон илмий-фалсафий тафаккури тараққиёти тарихидан маълумки, вужудги келган маънавий-ахлоқий онгнинг ўзгариши оқибатида ёш авлодни мафкуравий, ғоявий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва аждодлар томонидан яратилган маънавий меросни ўрганиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.
XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Туркистон тарихида «жадидлар» номи билан аталган маърифатпарвар зиёлилар зулм натижасида ўлка халқининг саводсизлик, қашшоқлик, жаҳолатга маҳкум бўлганлигини теран англаб етдилар.
Жаҳон фалсафий тафаккури тараққиётида содир бўлаётган илм-фандаги ўзгаришлар асосида буюк мутафаккирларнинг маънавий меросини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш янгидан янги илмий тадқиқотлар олиб боришга сабаб бўлмоқда. Зеро, мутафаккирларнинг ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, фалсафий ғоя ва таълимотлари бугунги кунда жамиятни маънавий таҳдидлардан ҳимоялашда, ёш авлод фалсафий онгини юксалтириш ва мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашда илмий-концептуал аҳамиятга эга.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлайдики, “ ...Беҳбудий ва Авлоний, Ҳамза ва Мунавварқори, Фитрат ва Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Усмон Носир каби минглаб жадид боболаримизни уйғотди. Уларнинг халқ эркинлиги ва саодати йўлидаги эзгу фикр ва эзгу сўз ва эзгу амаллари учун улкан маънавий омил бўлди” [1.18] Шундай илмий мерос, концептуал фикрлар мажмуасига жадидларнинг илмий-фалсафий мазмун касб этадиган асарлари, жадидчилик таълимотининг бугунги давр нуқтаи назардан амалий фаолияти мисол бўла олади.
Шунингдек, XIX асрнинг охири ва XX бошларида Туркистон ўлкасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаёт бу ҳудудда маърифатпарварликнинг юқори босқичи бўлган жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиши ва тадрижий ривожланишига олиб келди.
Савол: доц. Л.Жўраев. Сиз бу мавзуни ёритишда қандай методлардан фойдалангансиз.
Жавоб: илмий манбалардан фойдаланишда, материалларни туркимлаштиришда ва мустақил хулосаларни умумлаштириш жараёнида фалсафий тадқиқотнинг тарихийлик, танқидийлик, анализ, синтез методларидан фойдаланилди. Мақоланинг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёев асарлари, Фармонлари, давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асарида баён қилинган концептуал ғоялар ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жадидлар меросини, миллий тарихимиз, мамлакатимиз маънавий, илмий тарихидаги буюк воқелик Биринчи, иккинчи Ренессанс давридаги илмий ютуқлар, ижтимоий ва иқтисодий тараққиётга мансуб дунёвий билимлар муаллифлари асарларини чуқур таҳлил қилиш ҳақидаги тавсиялари ва учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга оид бағишланган Қарорлари муҳим аҳамият касб этади. Жадидчилик харакати ва таълимотининг вужудга келишининг тарихий ва ғоявий асосларини умимлаштириш мақсадида, ушбу тарихий феномен тадқиқига бағишланган, нуфузли журналларда эълон қилинган мақолалар илмий манба сифатида олинди. Шунингдек жамият тараққиётининг янги даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан интернетда эълон қилинаётган, жадидчилик ҳаракатининг турли қирралари мазмунини очиб беришга қаратилган фикрлар, Ўзбекистонлик ва хориждаги файласуфларнинг мулоҳазаларидан фойдаланилди.
Савол: доц. М.Аллаярова мавзуингизда олинган натижалар.
Жавоб: жадидчиликнинг пайдо бўлиш сабаблари, тадрижий ривожланиш жараёни, ундаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, миллий истиқлол ғоялари тадқиқ қилинган. Шунингдек, жадидларининг маърифатпарварлик ғоялари, жамиятни ислоҳ қилиш, инсон манфаатлари масалалари тўғрисидаги қарашлари, уларнинг ижтимоий характери, фалсафий мазмуни илмий тадқиқотда ўз ифодасини топган. Жадидларининг маърифатпарварлигида мужассам бўлган илғор ғоялар ва уларнинг ҳосиласи ҳисобланадиган ижтимоий-фалсафий тафаккурнинг ўзаро боғлиқлик ва алоқадорлик механизми ёритилган.
Савол: доц. Р.Рошқувватова мавзуингиз мухокамасини ёритиб беринг.
Жавоб: XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида Туркистондаги мураккаб ва зиддиятли ижтимоий шароитларда пайдо бўлган илғор ижтимоий-фалсафий тафаккур хусусан ўзбек адабиётида намоён бўлди. Янги ижтимоий-фалсафий тафаккур бир томондан, ўрта аср феодал тузум идора-усули бузилиб бораётгани, иккинчи томондан эса, мамлакатда капиталистик муносабатларнинг кундан-кунга ўсаётганлиги даврида вужудга келди. Жадидчиликка хос бўлган ижтимоий-фалсафий тафаккур татар тарихчиси Яҳё Абдуллин таъбири билан айтганда, у "капитализмнинг дунёга келиши ва демократик ҳаракатларнинг эзилган миллатлар ўртасида уйғониши билан чамбарчас боғланиб кетади. Қрим ва Қозон зиёлилари ўртасида бошланган бу ҳаракат тез орада Туркистон кенгликларига ҳам ёйилди". [29]
Манбаларда эътироф этилишича, жадидчилик XIX асрнинг иккинчи ярмида Боғчасарой ва Волга бўйи татарлари орасида чор мустамлакачилари зулмидан норозилик ҳаракати сифатида пайдо бўлган. Шу асрнинг охирларида эса унинг таъсири натижасида Туркистон жадидчилиги вужудга келди. Туркистон жадидчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши сабаблари, унинг жамиятнинг ижтимоий-маърифий ҳаётида ўйнаган ролига объектив баҳо бериш ва тўғри тавсифлаш учун тарихий шароитлар, омиллар қай даражада таъсир кучига эга бўлганлигини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Чор ҳукумати томонидан Марказий Осиёни забт этиш бошланди ва ниҳоят ўлкада мустамлака тартиби ўрнатилди. Ўша даврда, Марказий Осиёда халқ оммасини эксплуатация қилиш кучайди, миллий-мустамлакачилик тартиби ўрнатилди. Чоризм маориф, маҳаллий матбуот, адабиётни юксалтиришга қарши қаратилган тадбирлар ишлаб чиқди, озодлик, эркинлик, дунёвий билим ғоялари билан суғорилган маърифатпарварликка қарши курашди. Таъкидлаш жоизки, бу ўша давр тарихида муҳим рол ўйнаган жадидчиликни ҳам четлаб ўтмади. Файласуф олим Р. Шамсутдинов “Жадидчилик ҳаракатини, унинг майдонга келиш ва ривожланиш босқичларини, умуман, жадидчиликни мустасно қилиб, ўша давр тарихини тўласинча тиклаб бўлмайди. Ваҳоланки, ҳозиргача ёзилган тарихимизда жадидчилик умумий тарихий жараёндан юлиб олинди, нари борса уни салбий воқеа, реакцион миллатчилик ҳаракати, деб баҳолаб келдик» дея эътироф этади. [26. -Б. 56]
Жадид маърифатпарвари Ф.Хўжаев томонидан Марказий Осиёда жадидлар ҳаракатининг тарихи тўғрисида ёзилган дастлабки асарлари муҳим аҳамиятга эгадир.Муаллиф мазкур асарларида жадидчиликнинг ижтимоий манбасига аниқлик киритишга интилди, маърифатпарварлик ҳаракатининг миллий кадрлар тайёрлашдаги ўрнига алоҳида урғу берди.
Марказий Осиёда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш, ундан хом-ашё манбаи ва мол сотиш бозори сифатида фойдаланиш мақсадида бу ўлкада генерал-губернаторлик бошқарув тизимига асосланган ҳарбий маъмурият тузилди.
В.В. Бартольднинг ёзишича “...генерал-губернаторлик 1867 йил 11 июль фармони билан таъсис этилган”. [8] Ушбу фармон асосида Туркистон ўлкасинингқуйидаги Еттисув, Сирдарё, Самарқанд округларида ҳарбий губернаторлик ташкил этилди.
Туркистон генерал-губернаторлиги халқнинг мустамлакачилик сиёсатидан норозилиги эканлигиданхабардор бўлган ҳолда, эҳтимоли бўлган халқ ғалаёнларини бостириш мақсадида ҳарбий кучларни ҳар доим шай ҳолатда сақланган. Буларга қарамасдан, Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши,мамлакат иқтисодини юксалтиришда аввалги хонлик тузумига нисбатан бирмунча “қулай” заминни ҳам вужудга келтирди.
Қўқон хонлигининг тугатилиши, Бухоро амири ва Хива хонлигининг бутунлай мағлубиятга учраши, темир йўллар қурилиши, янги иқтисодий алоқалар, литография, босмахоналарнинг вужудга келиши, рус олимлари томонидан Марказий Осиёда турли илмий жамиятларнинг тузулиши ҳамда ижтимоий ҳаётда шу каби муҳим омилларнинг вужудга келиши мустамлака Туркистоннинг илғор кишилари фикрини уйғотди. Улар ўлканинг илм-фан, маърифат ва техника тараққиёти жиҳатидан қолоқлигини, Европадан анча орқада қолиб кетганлигини тушуниб етдилар.
Хулоса ўрнида,Туркистон ўлкасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаёт XIX асрнинг охири ва XX бошларига келиб маърифатпарварликнинг юқори босқичи бўлган жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди.
Жадидлардунёқарашининг шаклланишига таъсир этган мавжуд муҳит уларнинг эрк, мустақиллик, озодлик, фаровон ҳаёт, миллатпарварлик, баркамол авлодни тарбиялаш каби эзгу мақсадларга эришувларини чегаралаган эди. Жадидларнинг борлиқнинг умумназарий масалалари, хусусан, инсон ва унинг моҳияти, оламни билишда ақлнинг роли каби рационалистик қарашлари жамият тараққиёти ва миллат тақдири билан боғлиқ фалсафий муаммолар билан ҳамоҳангдир.
Жадидлар ўзларигача мавжуд бўлган исломий қоидаларда мавжуд бўлган ғоя ва қарашлардан фойдаланиб гуманистик, ижтимоий-фалсафий ғояларни илгари сурдилар.
Жадидчиликнинг фалсафий-маънавий меросини ўрганиш, ундан самарали фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилди. Жадидлар томонидан яратилган умуминсоний қадриятларни ўрганиш ва ўзлаштириш таълим ва тарбияни инновацион такомиллаштириш ва амалга оширилишига хизмат қилади.
Шундан сўнг йиғилиш раиси ф.ф.д.проф. С.Каримов сўзга чиқиб кафедранинг таянч докторанти Журакулов Вохиджон Нурдуллаевич фалсафа фанлари бўйича фан доктори PhD илмий даражасини олиш учун “Жадидлар таълимотида анропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти” диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича қилинган маърузаси ижобий деб тасдиқлашни сўзга қўйди. Ҳамма бир овоздан маъқуллади.
Кафедранинг таянч докторант Журакулов Вохиджон Нурдуллаевич фалсафа фанлари бўйича фан доктори PhD илмий даражасини олиш учун “Жадидлар таълимотида анропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти” диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича қилинган маърузаси юзасидан
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

  1. Таянч докторант Журакулов Вохиджон Нурдуллаевич фалсафа фанлари бўйича фан доктори PhD илмий даражасини олиш учун “Жадидлар таълимотида анропологик қарашларнинг ижтимоий-фалсафий моҳияти” диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича илмий раҳбар ф.ф.д., проф. С.Каримов билан биргаликда тайёрлаган маърузаси ижобий деб тасдиқлансин.

  2. Ушбу маърузани тасдиқлаш илмий –услубий кенгашдан сўралсин.

Йиғилиш раиси: проф.С.Каримов


Йиғилиш котиби: Р.Қаршиева
Download 30.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling