Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Унинг асосий вазифаси
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ I ҚИСМ СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ I БОБ. СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Қўлланманинг биринчи бўлимида биз психология фани, шахснинг рухий олами, психик ходисалар, жараёнлар, психиканинг ишлаш механизмлари, уларнинг вужудга келиши, шаклланиши, шахс тараққиёти, унинг хиссий иродавий сифатлари ва индивидуал психологик хусусиятларининг қонуниятларини атрофлича ёритдик. Қўлланманинг ушбу иккинчи бўлимида спорт психологиясининг умумий масалалари ёритилган. Яъни, психологияни махсус тармоғи сифатида ўзига хос жиҳатлари, спорт фаолияти жараёнида спортчи рухиятини намоён бўлиш қонунуиятлари, спортчи шахсининг психологик хусусиятлари, техник, тактик, психологик ва иродавий тайёргарлиги, ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиси ва тренер шахсига психологик тавсиф, уларга қўйиладиган талаблар баён этилади. Спорт психологияси фани спорт фаолиятининг барча турларини бирдек қамроб олади ва ҳар бир спорт турининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб спортчи ва тренер ўртасидаги ўзаро муносабатларни психологик нуқтаи назардан таҳлил қилади. Шунингдек, спортда пайдо бўладиган муаммоли вазиятларнинг ечимини топишга кўмаклашади. Маълумки, психология фанининг ҳар бир махсус тармоғининг предмети шахснинг психикасини ўрганишдан иборат. Лекин ҳар бир тармоқ психикани ўрганишда ўзига хос хусусиятлари билан характерланади, чунки психиканинг ривожланиши, ҳаёт соҳасининг ҳилма – ҳил объектив шароитлари ва одамнинг фаолияти билан боғлиқдир. Ҳар қандай фан каби спорт психологияси ҳам ўз ўрганиш предметига, яъни соҳасига эгадир. Спорт психологияси ўрганадиган асосий объектлар бу - спортчи, спорт мураббийси (тренер) ҳамда спорт ҳаками (арбитр)дир. Спорт психологияси фанининг предмети спортчини тайёрлаш жараёнида унинг психикаси ва онгининг махсус йўналиши шаклланишини, шу билан бирга спорт мураббийси ва арбитр психологиясини ҳам ўрганади. Спорт психологияси спорт фаолияти шароитларида инсон психикаси эволюцияси қонуниятларини очиб беради ва бир-бирларидан фарқланувчи кўплаб спорт турларининг ўзига хос психологик хусусиятларини ўрганади. Спорт психологияси - бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт турлари бўйича мураббийлар, жисмоний тарбия ҳаракати ташкилотчилари- нинг психологик таълими таркибий қисмидир. Спорт психологияси фани умумий психология ва ижтимоий фанлар тўплами билан биргаликда талабалар онгида инсонпарварлик, чуқур дунёқараш, маънавий комиллик, ишонч, ватанга садоқат хиссини шакллантиришга, мутахассислик уқувини чуқур ва теран англаш, ўз имкониятларидан тўғри ва самарали фойдалана олишнинг психологик ва педагогик йўналишларини шакллантиришга ёрдам беради. Шунингдек, спорт психологиясининг қонуниятларини ўзлаштириш жараёнида талабалар эгаллаётган мутахассислик йўналишига доир билим, кўникма, зарур малакаларни эгаллаб ўрта мактабда фаолият юритувчи жисмоний тарбия ўқитувчисига, спорт турлари бўйича ўқув юртлари ўқитувчиларига, мураббий, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотчилари тренерларига тегишли бўлган касбий маҳорат асосларини эгаллаб боришади. Спортчи тренер сифатида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнида одамларни кузатишни, уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашни, уларга индивидуал ёндошишни тўғри ва самарали таъсир этиш усулларини ўрганадилар. Илмий ва илмий-амалий тадқиқотлар кўникмаларини эгаллайдилар, бу жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги педагог учун айниқса муҳимдир, чунки унинг фаолиятининг ўзи унинг тадқиқотчи-тажриба ўтказувчи бўлишини талаб этади. Спорт психологияси билимлари билан қуролланганлик турли спорт турлари бўйича терма жамоаларга комплекс хизмат кўрсатувчи илмий гуруҳлар тартибидаги мураббийларнинг муваффақиятли фаолиятини зарур шартидир. Спорт психологияси – психология фанининг амалий соҳасидир. Унинг асосий вазифаси – жисмоний тарбия ва спорт машқининг махсулдор усулларини илмий асослаш ва уларни эффектив қўллашга ёрдам беришдир. Спорт психологиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Спорт фаолиятининг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганиш. Ушбу вазифа спорт психологиясининг пайдо бўлишидаги ижтимоий ва психологик омиллар ролини, таъсирини шунингдек, ўз назарий базасига, феноменологиясига, услубларига эга махсус соҳага айланиши билан боғлиқ жараёнларини илмий асосларини ўрганади. Спортчи хатти – ҳаракатларини шаклланиш жараёнлари, уни ўраб турган ижтимоий муҳит билан алоқадорлик қонуниятларини ўрганади. 2. Спортчи, спорт мураббийси, спорт ҳаками шахсини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этиш. Шахс психологияси тушунчаси, спорт фаолияти билан шуғулланувчи инсон хатти-ҳаракатларининг бетакрорлиги, индивидуал ва ўзига хослигини ўрганиш, иккинчидан спорт фаолияти жараёнида спортчи рухиятини намоён бўлиши, унда юз берадиган психик ҳолатлар асосида ётувчи фарқ қонуниятларини ўрганиш. 3. Ҳаракат малакаларини ва сифатларини такомиллаштиришнинг психологик асосларини ўрганиш. Кўпинча спортда муваффақият қозонишнинг асоси сифатида – доимий такомиллашувчи махсус ҳаракатлар ва ҳаракат сифатлари намоён бўлади. Ҳаракат малакаларини шакллантириш, уларни автоматлаштириш зарурияти шунингдек жисмоний қобилиятларнинг намоён бўлиш шартлари, психологик усулларини ўрганади. 4. Мусобақа фаолиятининг муваффақиятини таъминловчи омилларни ўрганиш. Спорт мусобақалари - спорт фаолиятининг авж нуқтаси ва ҳал қилувчи омилидир, бу фаолият спортчилар психикасига юқори талаблар қўяди. Шу сабабли ҳам мусобақа шароитларида психиканинг намоён бўлиш қонуниятларини ўрганиш ва янада ривожлантириш, такомиллаштириш усулларини тадқиқ қилиш. 5. Спорт фаолиятини психологик жиҳатдан таъминлашнинг асосларини ўрганиш. (Спорт фаолиятини самарадорлигини таъминловчи психологик асосларини ишлаб чиқиш) деб номлаш мумкин. Спорт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида олиб бориладиган психологик тадқиқотларнинг амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Илмий изланишлар натижалари асосида спорт мураббийлари ва амалий психологлар учун зурур билим, тушунча бера оладиган ишланмалар, услубий тавсияномалар яратиш. 6. Фанлар тизимига спорт психологиясининг интеграциялашуви йўлларини ўрганиш ва унинг ютуқларини спорт фаолияти амалиётида қўллаш. Ушбу вазифанинг бажарилишига спорт психологияси тараққиёти истиқболларини ўзида акс эттирувчи замонавий илмий тадқиқотларнинг натижаларидан оқилона фойдаланиш. Спорт психологияси – психология фанининг энг ёш махсус соҳаларидан биридир. “Спорт психологияси” тушунчасининг ўзи ва махсус психологик билимлар ана шу соҳасидаги баъзи саволлар биринчи бор олимпия ўйинлари асосчиси Пьер де Кубертен мақолаларида пайдо бўлди. Унинг бу мақоласи ХХ асрнинг энг бошида нашр этилган ва тасвирлаш хусусиятига эга бўлган. 1913 йилда Лозаннада унинг ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро Олимпия қўмитасининг спорт психологияси бўйича махсус конгрессда у биринчи бор муҳокама этилди. Аммо ўша пайтда спорт психологияси муаммоларини ҳақиқий илмий ўрганиш мавжуд эмас эди, уни илмий психологик билимлар махсус соҳаси сифатида тан олиш ҳам содир бўлмади. Спорт хали яхши ривожланмаганлиги, спорт психологияси масалалари фақатгина алоҳида жамоатчилик арбоблари ва олимларни қизиқтирганлиги сабабли уни тан олиши хали мумкин эмасди. Лекин барибир Пьер де Кубертеннинг ташаббуси ва Лозанна конгресси спорт психологиясини ўрганишга маълум туртки бўлди ва уларни ўрганиш 1920-1940 йиллар давомида Германия ва АҚШда ҳамда бошқа мамлакатларда фаол олиб борилди. Спорт психологияси айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин жадал ривожланди ва ҳозирги кунда уни илмий ишлаб чиқиш дунёнинг кўпгина мамлакаларида амалга оширилмоқда. Бунга асосий сабаб спорт ютуқларининг бутун дунёда жадал ўсиб бориши ва спортнинг обрўси ошиши бўлди, айниқса спорт турлари бўйича жаҳон биринчиликлари ва олимпия ўйинларида бу яққол намоён бўлди. 1965 йилда спорт медицинаси Италия Федерацияси ташаббуси билан Римда яна спорт психологияси бўйича биринчи конгресс ташкил этилди. Бу конгрессда спорт психологияси Халқаро жамияти (СПХЖ) томонидан доимий фаолият юритувчи раҳбар органни ва ташкилот президенти сайланиши муҳим ҳодиса бўлди. Бу спорт психологиясини халқаро тан олинишини билдиради. СПХЖ ўз вазифаларини фаол бажаради. Рим конгрессидан кейин яна учта конгресс ўтказилади: 1968 йилда Вашингтонда; 1973 йилда Мадридда ва 1977 йилда Прагада. Мадрид конгрессида ташкилот президенти этиб Чехословакия вакили Мирослав Ванек сайланади. 1970 йилдан бошлаб ИССПнинг расмий органи нашр этилади – “спорт психологияси халқаро журнали”. СПХЖнинг ташкил этилиши спорт психологияси регионал бирлашмалари ташкил бўлишига ёрдам беради. 1967 йилда спорт психологияси Шимолий Америка ташкилоти юзага келади. 1969 йилда спорт психологияси Европа ассоциацияси (ФЕПСАК) ташкил топади. Шундан кейин турли йилларда Канадада, Япония, ФРГ, Англия, Франция, Бразилия, Австралия ва бошқа мамлакатларда спорт психологияси миллий ташкилотлари тузилади. Спорт психологияси бўйича ҳисоботлар XVIII ва XX Халқаро (бутунжаҳон) психологик конгресслари дастурларидан жой олади. 1972 йилда Мюнхен шаҳрида ўтказилган олимпия илмий конгресси, 1974 йилда Москвада ўтказилган “Спорт ҳозирги замон жамиятида” номли халқаро конрессда ҳисоботлар тингланади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling