Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Ҳаракатни идрок қилиш
Биз нарсаларнинг ҳаракациз, сокин ҳолатинигина идрок қилиб қолмай, балки фазода жой алмаштириб турган ҳолатини, нарсаларнинг ҳаракатини ҳам идрок қиламиз. Ҳаракатнинг ҳамма хиллари сингари, нарсаларнинг ана шу механик ҳаракатлари ҳам вақт давомида воқе бўлади. Шу сабабли, ҳаракат тез ёки секин бўлмоғи мумкин. Ҳаракатнинг тезлик даражасини обектив ўлчаш учун вақтнинг бир миқдори, масалан, бир сония олиниб, бу ҳаракатнинг тезлиги жисм шу вақт ичида босиб ўтган масофа билан аниқланади. Жисм бир сония ичида қанча катта масофа босиб ўтса, ҳаракат шунча тез ҳисобланади ва аксинча. Бинобарин, ҳаракатни идрок қилиш айни замонда ҳам фазони, ҳам вақтни идрок қилиш демакдир. Масалан, юраётган машинани кўриб турар еканмиз, биз айни вақтда унинг бизга нисбатан жойини ҳам ва бирор нуқтага нисбатан масофаси ўзгарган (яқинлашган ёки узоқлашган) вақтини ҳам идрок қиламиз. Идрок қилинаётган ҳаракатнинг тезлиги шу нарса ҳаракатининг обектив (ҳақиқий) тезлигига ҳамиша тенг баравар бўлавермайди. Айни бир хилдаги ҳаракат тезлиги, вазиятга қараб, ҳар хил идрок қилиниши мумкин: гоҳо илдамроқ, гоҳо секинлашгандек кўринади. Танамизга бевосита тегиб турган нарсаларнинг ҳаракатини биз тери сезгиси, мускул ва кўрув органлари воситаси билан идрок қиламиз. Бизга нисбатан муайян масофада турган нарсаларнинг ҳаракатини кўз билан кўриб идрок қиламиз. Ҳаракатни кўз билан кўриб идрок етиш икки хил усул билан: биринчидан, ҳаракатда бўлган нарсага кўзни узмасдан қараганда унинг сурати кўз тўр пардасида ҳосил бўлади, иккинчидан, кўзимизни ҳаракатда бўлган нарса томон юритиш, ҳаракатини кузатиб бориш билан воқе бўлади. Кўзимизни ҳаракатланувчи нарса томон юритиб идрок қилинган ҳаракатга қараганда, кўзимизни узмасдан (юритмасдан) идрок қилинган ҳаракат анча тез ҳаракатдек кўринади. Одатда, ҳаракат ана шу иккала усул билан бир йўла идрок қилинади. Икки усулнинг бирлашгани учун идрок қилинаётган ҳаракатнинг тезлиги анча аниқ билиб олинади. Ҳаракат идрокини нисбий ва ғайри нисбий идрок деб аталадиган икки хилга бўлиш расм бўлган. Ҳаракатни нисбий идрок қилиш дейилганда, биз ҳаракатланувчи нарса ва шу нарсанинг ҳаракати боғланган ёки ёнидан ўтган сокин нуқта ҳам айни вақтда биргаликда идрок қилинишини тушу-намиз. Ғайри нисбий идрок деб ҳаракатда бўлган нарсани бошқа нарсалардан айрим ҳолида идрок етишни айтилади. Обектив тезлиги баравар бўлса ҳам, нисбий ҳаракат анча тез, ғайри нисбий ҳаракат эса анча секин ҳаракатдек идрок қилинади. Ҳаракатнинг тездек ёки секиндек кўриниши шу ҳаракатнинг обектив тезлигига ҳамда ҳаракатда бўлган буюмнинг кўзимиздан узоқ-яқин бўлишига боғлиқ: у биздан қанча узоқ бўлса, унинг ҳаракати ҳам шунча секиндек кўринади. Идрок қилинаётган ҳаракатнинг тез ёки секиндек кўриниши буюмнинг муайян вақт давомида ўтадиган ҳаракатини идрок қилганда ҳосил бўладиган қараш бурчагининг катта-кичиклиги билан белгиланади. Ҳаракатда бўлган буюмларни идрок қилган пайтда қараш бурчаги катталашади. Қараш бурчаги ҳаракатланувчи буюм босиб ўтаётган фазо нуқталаридан бир-бирини кесиб кўзга келувчи нурлардан ҳосил бўлади. Муайян вақт ичида (масалан, бир сония ичида) ҳосил бўлган қараш бурчаги қанча катта бўлса, ҳаракат ҳам шунча тез ҳаракатдек идрок қилинади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling