Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саламов Р.С. Ташкент 2014 К И Р И Ш
УДК
ББК Тақризчилар: Психология фанлари доктори, профессор Ғозиев Э.Ғ. Психология фанлари доктори, профессор Умаров Б.М. Педагогика фанлари доктори, профессор Саламов Р.С. Ташкент 2014 К И Р И Ш Mustaqillik sharofati tufayli millat genofondini shakllantirish, sog`lom turmush tarzini kuchaytirish va barkamol avlodni tarbiyalash vositasi hisoblangan jismoniy tarbiya va sport milliy istiqlol g`oyasining strategic quroliga aylanib bormoqda. Жамиятда яшайдиган ҳар бир инсон мустақил шахс бўлиб, унинг ҳар бирини ўзига хос характер, қобилият, кайфият ва ички ҳиссий кечинмаларига эга. Маълумки, ҳар қандай индивид шахс бўлиб шаклланиши учун энг аввало ўз менлигини англаши керак бўлади, яъни унинг жисми эмас, балки, руҳий олами ва тафаккури ўзгариши шаклланиши зарур. “Барчамизга маълумки, инсон ўзлигини англагани, насл – насабини чуқурроқ билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, улғая боради. Бу илдиз қанча теран бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар юксак бўлади1”. Яъни инсон ўзининг кимлигини англашга интилишидан, ўз руҳий дунёсини ва ўзгалар руҳиятини билиш истаги пайдо бўлишдан, табиат ва жамият ҳодисаларини тушунишга эҳтиёж сезишдан, ўтмиш, ҳозирги замон, келажак ҳақида мулоҳаза юритишдан эътиборан психология фан сифатида ривожлана бошлади. Ҳозирги кунда жамиятда психологик билимлар билан қуролланган мутахассисларга нисбатан ижтимоий буюртманинг кўпайиши булғуси мутахасисларни ҳозирги замон талабига жавоб берадиган даражада тайёрлашни тақозо қилмоқда. Истиқлол шарофати туфайли илмий ёндашувларга, олдинги методологик муаммоларга холисона муносабатда бўлиш имконияти вужудга келди. Мамлакатимиз президенти Ислом.Каримов асарларида, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонун» ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да, «Миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкураси» ҳужжатларида мутахассислар олдига улкан талаблар ва масъул вазифалар юкламоқда. Ана шу вазифаларни амалиётда ўз ифодасини топтиришда психология фани муҳим роль ўйнайди. Хеч бир жисмоний машқлар, жисмоний хатти-ҳаракатларни психиканинг психомотор, ақлий интеллектуал, когнитив, хиссий-иродавий соҳаларининг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун психология фани ҳам спортчилар фаолияти самарадорлигини оширишда бевосита ва бавосита ўрганадиган фанлар сирасига киради. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган талабалларга “Психология ва спорт психологияси” фани умумкасбий фанлар қаторида ўқитилади. Мазкур ўқув қўлланма ҳам психологиянинг бошланғич ва асосий тармоғи бўлган умумий психология ва спорт психологияси фанининг намунавий ва ишчи ўқув дастури асосида тайёрланган. Унда жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган учинчи босқич талабаларининг “Психология ва спорт психологияси” фани билан танишириш, уларга спорт фаолиятида зарур бўладиган психология спорт психологиясига оид билимларни бериш, керакли кўникма ва малакаларни шакллантириш назарда тутилган. Ўқув қўлланма икки бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлим “Психология” деб номланиб, у ўз таркибига бешта қисмни олади. Биринчи қисмда психологиянинг умумий масалалари, иккинчи қисмда шахс психологияси, учинчи қисмда билишнинг психик жараёнлари, туртинчи қисмда шахснинг ҳиссий – иродавий ҳолатлари, бешинчи қисм шахснинг индивидуал хусусиятларининг психологик қонуниятларини илмий-назарий асослари ёритилган. Иккинчи бўлим “Жисмоний тарбия ва спорт психологияси” курсини ўқитишга асосланган. Ушбу бўлим икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда спорт психологиясининг илмий-назарий манбаалари, иккинчи қисмда спортчиларнинг мусобақаларга тайёрлашнинг психологик жиҳатлари ёритилган. Ҳар бир қисм ўзининг мазмун моҳиятидан келиб чиқиб алоҳида бобларга ажратилган. Ушбу ўқув қўлланма мамлакатимиз ва россиялик психолог олимлар Э.Ғ.Ғозиев, В.М.Каримова, Б.Р.Қодиров, П.И.Иванов, П.А.Рудик, Г.Д.Гарбунов, А.В.Радионов, А.Ц.Пуни, З.Г. Гаппаровларнинг “Психология” ва “Спорт психологияси” фанига оид дарслик ва қўлланмаларидан ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Педагогика ва психологияси” кафедраси профессор – ўқитувчилари педагогика фанлари номзоди, профессор З.Г.Гаппаров, биология фанлари номзоди, доцент М.А. Турсунова ва катта ўқитувчи З.Т. Сайитметоваларнинг кўп йиллик тўплаган (илмий тадқиқот ишлари асосида) бой илмий меросидан кенг фойдаланган ҳолда тайёрланди. қўлланмадаги мавзулар Ўзбекстон давлат жисмоний тарбия институтида тайёрланадиган 5610500 – Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) 5111000 – Касб таълими Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича ишлаб чиқилган давлат таълим стандартларига асосланган ҳолда тузиб чиқилган. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling