Психология ва спорт психологияси


Психология фанининг тамойиллари


Download 5.36 Mb.
bet7/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Психология фанининг тамойиллари
Психология фани психик ҳодисаларни илмий жиҳатдан ўрганишда қуйидаги тамойилларга суянади. Детерминизм тамойили. Бу тамойилга биноан психика яшаш шароити билан белгиланади. Яшаш шароитининг ўзгариши билан психика ҳам ўзгаради. Инсон туғилгандан кейин қандай шароитда яшаса, унга яшаш муҳити қандай таъсир қилса, қандай таълим-тарбия олса у шу шароит, муҳитда шаклланади, унинг онги ҳам шу муҳит таъсирида ривожланади. Чунки, инсон онгининг пайдо бўлиши, шакллари ва тараққиёти ҳаёт учун зарур бўлган моддий нарсалар ишлаб чиқариш усуллари тараққиётининг қонунлари билан белгиланади. Шунингдек, ижтимоий тарихий характерга эга еканлигини тушуниш инсон онгининг ижтимоий турмушга боғлиқлигини кўрсатади. Инсоннинг яшаган муҳити унинг онгини қандайривожланишига таъсир қилади. У шу муҳитда шаклланади.
Онг ва фаолиятнинг бирлиги тамойили
Бу тамойилга биноан онг ва фаолият бир-бирига қарама-қарши ҳам емас, айнан бир нарса ҳам эмас, улар бир бутунликни ташкил қилади. Инсон фаолият кўрсатар экан унинг мазмунини, мотивларини, қандай бажариш кераклигини онгида режалаштиради ва улар ёрдамида теварак-атрофни қуршаб олган муҳит билан муносабатга киришади.
Онг ва фаолиятнинг бирлиги тамойили психологларнинг фаолиятни ўрганиш орқали хатти-ҳаракатлардан кўзланган мақсадга муваффақиятли еришишини таъминловчи ички психологик механизмларни, яъни психиканинг обектив қонуниятларини очишларига имкон беради.
Психика ва онгнинг фаолиятда тараққий этиши тамойили
Бу тамойилга биноан психика ва онг фаолиятда ривожланади ва у фаолият натижасидир. Инсоннинг психик тараққиёти ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолияти билан боғлиқдир. Бу фаолиятларсиз психик тараққиётни тасаввур қилиш мумкин эмас.
Масалан: бола ўйин орқали ўзаро муносабатларга киришади, нутқни эгаллайди, нарса ва ҳодисаларни идрок қилади, хотирасида сақлайди, тасаввур қилади, фикр юритади, хаёл қилади. Ўйинда характер шаклланади. Ўз-ўзини англайди. Фаолият жараёнида ота-боболарининг ижтимоий тажрибаларини ўрганади. Бу эса тараққиётнинг фақат инсонгагина хос бўлган махсус шакли сифатида юз беради.
Онг фаолиятда намоён бўлиб, фаолиятда таркиб топади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling