1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Download 0.53 Mb.
bet1/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1-синф методика




1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун
мўлжалланган психологик ўйинлар
Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”
Ўйиннинг мақсади: Тафаккур ва нутқни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Ўқувчилар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ болалари иккинчи гуруҳдан сир тутиб маълум бир предметни ўйлаб топади. Иккинчи гуруҳдаги болалар савол бериб ушбу предмет нималигини топишлари керак. Бу саволларга биринчи гуруҳ болалари “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб беради. Биринчи гуруҳ болалари саф бўлиб туришади. Уларнинг рўпарасида турган иккинчи гуруҳ болаларидан бири: “Унинг жони борми?” деб савол беради. Биринчи гуруҳнинг биринчи аъзоси “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб беради. Ундан сўнг, иккинчи гуруҳнинг иккинчи аъзоси: “Мен уни кўрганманми?” деб савол беради. Биринчи гуруҳнинг иккинчи аъзоси: “ҳа” ва ҳ.к. Ўйин шу тарзда давом этади. Предмет топилгандан кейин гуруҳлар ўз ўринларини алмаштиришади.
Ўйин жараёнига тааллуқли изоҳлар:

  1. Болаларга синтез ва классификация операцияларига доир “Унинг жони борми (ёки у жонсизми)?”, “У уйда борми?”, “У кўчадаги нарсами?”, “У ҳайвонми?”, “У одамми?” ва ҳ.к. каби саволлар берилади.

  2. Агар предмет 8-10 дақиқа ичида топилмаса, болалар зерикиб қолмасликлари учун унинг номини айтиш мақсадга мувофиқдир.

  3. Биринчи гуруҳ болаларига барчага маълум предметлар номини айтиш тавсия этилади.



Иккинчи ўйин: “Товушларни эшит”
Ўйиннинг мақсади: Диққат фаоллигини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Ўйин олиб борувчи олдиндан болалар билан келишади ва у бирор-бир клавишни босганда болалар бирор-бир ҳолатга киришларини айтади.
Ўйин олиб борувчи мусиқани чалаётганда болалар хона бўйлаб юришади (ёки доира шаклида юришлари мумкин).



Товуш


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling