1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Download 0.53 Mb.
bet2/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1-синф методика

Хилма-хил ҳолатлар

Регистрнинг пастки клавишини босамиз

“Йиғлаётган мажнунтол” ҳолати (оёқлар елка кенглигида, қўл ва елка пастга эгилган, бош чап елка томон эгилган)

Регистрнинг юқори клавишини босамиз

“Дарахт” ҳолати (оёқнинг товонлари бирлаштирилади, панжалари эса икки ёнга қаратилади, оёқ текис тутилади, қўллар тепага кўтарилиб, бошни орқага ташлаб, қўл бармоқларига қаратилади).



Учинчи ўйин: “Алфавит ҳарфлари”
(Ҳарфларни танийдиган болалар учун)
Ўйиннинг мақсади: Диққатни ривожлантириш жараёни.
Ўйиннинг бориши: Ҳар бир болага алфавит ҳарфлари берилади. Бошловчи ҳарф номини айтади, ўша ҳарф болалардан қайси бирига берилган бўлса, ўша бола битта чапак чалади.
Тўртинчи ўйин: «Тўрт шеър»
Ўйиннинг мақсади: Эшитиш ва ҳаракат анализаторлари билан боғлиқ диққатни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалар стулда доира шаклида ўтиришади. Бошловчининг буйруғи билан болалар қўллари билан маълум бир ҳаракатни амалга оширишади.
Қўлларнинг ҳаракати:
“Ер” - болалар қўлларини пастга туширишади.
“Сув”- болалар қўлларини тўғрига узатишади.
“Ҳаво” - болалар қўлларини тепага узатишади.
“Олов” - болалар қўлларини оловга ўхшатиб ўйнатишади.


Бешинчи ўйин: “Эшит ва бажар”
Ўйиннинг мақсади: Диққат ва хотирани ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Бошловчи бир нечта ҳаракатни айтади, лекин уларни кўрсатмайди. Бу машқни 1-2 марта қайтаришга рухсат этилади. Кейин болалар шу машқларни бошловчи кўрсатган ҳолатда бажаришлари лозим.
1-машқ. Бошни олдин ўнгга, кейин тўғрига буриш, яна бошни пастга эгиш ва кўтариш керак.
2-машқ. Ўнг қўлни тепага кўтариш, кейин чап қўлни тепага кўтариш, кейин икки қўлни пастга тушириш керак.
3-машқ. 90- даража ўнг томонга бурилиш, ўтириш ва туриш керак.
4-машқ. Ўнг оёқни кўтариш, чап оёқда туриш, ўнг оёқни қўйиш, чап оёқни кўтариш ва ҳ.к.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling