3-4 - синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар
Биринчи ўйин: “Аниқлаш”
Ўйиннинг мақсади: ассоциатив хотирани ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Ўйинни олиб борувчи бирор-бир предмет тасвири туширилган иккита карточкани кўрсатади.
Ўйиндаги асосий масала - хаёлда тутилган икки предмет ўртасида “уларни боғловчи кўприк” бўлиб хизмат қиладиган сўзни ўйлаб топишдан иборат.
Ҳар бир бола навбати билан жавоб беради. Жавоб асосланган бўлиши шарт. Масалан, “ғоз” ва “дарахт” сингари икки сўз таклиф этилса, “кўприк” вазифасини қуйидаги сўзлар ўташи мумкин: “учмоқ” (ғоз дарахтга учиб чиқди), “беркинмоқ” (ғоз дарахт ортига беркинди), “ўтмоқ” (ғоз дарахт соясига ўтди) ва ҳ.к.
Иккинчи ўйин: “Жуфт расмлар”
Ўйиннинг мақсади: Тафаккур операцияларига тааллуқли анализ ва синтез жараёнларини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалар лотосидаги терма расмлардан фойдаланилади. Болалар икки гуруҳга бўлинади. Ҳар бир бола тўрттадан расм олади. Биринчи гуруҳдаги болалар навбатма-навбат ўзларидаги расмларда тасвирланган нарсани сўз билан ифодалаб беришга уринадилар. Бошқа болалар расм мазмунини ўзларича талқин қилиб, ўша боланинг расмига монанд деб ҳисоблаган расмларини кўрсатишади. Агар жавоб тўғри бўлса, иккала расм ҳам бир четга олиб қўйилади. (Масалан, умумий қутига). Агар нотўғри бўлса, биринчи бола ўзидаги расмни қайтадан батафсилроқ тасвирлаб беради.
Биринчи гуруҳдаги барча болалар ўз расмларини тасвирлаб беришганидан сўнг, роллар алмашинади. Энди иккинчи гуруҳдаги болалар ҳам навбатма-навбат ўз расмларини тасвирлашга киришади. Биринчи гуруҳдаги болалар эса, уларни топишади.
Ҳар бир бола эга бўлган тўрт расмга мувофиқ тўрт марта роллар алмашинуви амалга оширилади.
Учинчи ўйин: “Ортиқча ўйинчоқ”
Ўйиннинг мақсади: Анализ, синтез, классификациялаш каби тафаккур операцияларини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалар ўзлари билан биттадан ўйинчоқ олиб келишади. Гуруҳ болалари иккита гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ 2-3 дақиқа хонадан чиқиб туради. Иккинчи гуруҳ олиб келинган ўйинчоқларнинг иккитаси бир синфдан бўлиши керак, учинчиси эса бошқа синфдан.
Масалан: қўғирчоқ, қуёнча ва копток бир жойга қўйилади. Биринчи гуруҳ хонага киради ва маслаҳатлашади, ортиқча ўйинчоқни олади, айнан мос келмаганига улар рад жавобини олади.
Масалан: бу ортиқча ўйинчоқ копток бўлса у жонсиз, қўғирчоқ ва қуёнча жонли. Агар болалар учта ўйинчоқни жонлантирса ўйинчоқлар 4-5 тага етади, лекин 7 тадан кам бўлмаган ўйинчоқ бўлиши керак. Агар бу ўйинчоқлар суратли лотога алмаштирилса, бу ўйин «Ортиқча суратлар» дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |