1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”
Тўққизинчи ўйин : “Қарама- қаршиликлар
Download 0.53 Mb.
|
1-синф методика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўнинчи ўйин: “Сурат – топишмоқ” Ўйиннинг мақсади
- Ўн биринчи ўйин: “Топишмоқни ўйлаб топ” Ўйиннинг мақсади
- Ўн иккинчи ўйин: “Қаерда бўлдик, нималарни кўрдик” Ўйиннинг мақсади
Тўққизинчи ўйин : “Қарама- қаршиликлар”
Ўйиннинг мақсади: Тафаккур ва нутқни ривожлантириш. Ўйиннинг бориши: Бошловчи болалар гуруҳига битта расм кўрсатади. Ўша расмдаги предметнинг мазмунан аксини англатувчи предмет номини айтиш ўйиннинг асосий мақсадидир. Масалан, бошловчи пиёлани кўрсатди дейлик. Болалар “дастурхон” дейишлари мумкин (пиёла қобариқ, дастурхон эса ясси), “сув” (сув - суюқ, пиёла эса - қаттиқ) ва шу тарзда давом эттириш мумкин. Ҳар бир бола навбатма-навбат ўз жавобини таклиф этади ва, албатта, нима учун айнан шу нарсани танлаганини исботлаб беради. Ўнинчи ўйин: “Сурат – топишмоқ” Ўйиннинг мақсади: Тафаккур ва нутқни ривожлантириш. Ўйиннинг бориши: Болалар гуруҳи ичидан бир етакчи танлаб олинади, қолганлар стулда ўтиришади, улар жумбоқни топишлари шарт. Ўқитувчида турли хил буюмларнинг кичкина суратлари солинган катта қути бўлади (бунда болалар лотоси расмларидан ҳам фойдаланиш мумкин). Етакчи бола ўқитувчининг олдига келади ва битта картинка олади. Қолган болаларга кўрсатмасдан расмдаги буюмни таърифлаб беради. Гуруҳдаги болалар ўз вариантларини айтишади. Биринчи бўлиб тўғри жавоб топган бола кейинги галда етакчилик қилади. Ўн биринчи ўйин: “Топишмоқни ўйлаб топ” Ўйиннинг мақсади: Нутқ ва тафаккурни ривожлантириш. Ўйининг бориши: Болалар гуруҳидан етакчи танланади. Унинг вазифаси топишмоқ ўйлаб топишдир. Гуруҳ аъзолари бу топишмоқни топиши лозим. Кейин бошқа топишмоқ ўйлаб топилади ва шундай давом этади. Олти ёшдаги болалар топишмоқ ўйлаб топишни яхши кўришади, ўйин жонли ўтади. Ўн иккинчи ўйин: “Қаерда бўлдик, нималарни кўрдик?” Ўйиннинг мақсади: Тафаккурни ва нутқни ривожлантириш. Ўйиннинг бориши: Катта хонада ёки тоза ҳавода ўтказиш керак. Ўйинда болалар иккита гуруҳга бўлинадилар. 1-гуруҳ: “Бобо ва неваралар” (бобо ва неваралар иккинчи гуруҳ айтган топишмоқнинг жавобини айтиши керак). 2-гуруҳ: Топишмоқ айтувчи гуруҳ. Гуруҳлар ўртасига чизиқ чизилади, ўша чизиқдан қочган болаларни ушлаш вақтида “бобо ва неваралар” чизиқдан чиқиши мумкин эмас. “Бобо ва неваралар” иккинчи гуруҳга қарамасдан орқасини ўгириб туради. Ўқитувчи ўша пайтда иккинчи гуруҳ билан қандайдир топишмоқ ўйлаб топади. Ўйлаб топилгандан сўнг “бобо ва неваралар”га иккинчи гуруҳ белги беради. Кейин диалог бошланади. -- Ассалому алайкум, соқоли узун-узун бобо, ассалому алайкум, неваралари. -- Ваалайкум ассалом, болалар! – болалар ва бобо жавоб беришади. -- Қаерда бўлдингизлар, кимларни кўрдингизлар?. -- Биз ўрмонда бўлдик ва тулкини кўрдик, лекин у ерда бизлар нима иш қилганимизни айтмаймиз, аммо кўрсатамиз. Топишмоқни иккинчи гуруҳ болалари ўз хатти-ҳаракатлари билан кўрсатадилар. Масалан, болалар ўрмонда эгилганча қўзиқорин ва меваларни теряптилар ва “ау, ау” дея товуш чиқаряптилар. Агар “бобо ва неваралар” топишмоқнинг жавобини тўғри топишса, иккинчи гуруҳ болалари жавобни аниқ қилиб кўрсатади, тўлдирадилар. Агар “бобо ва неваралар” топишмоқнинг жавобини нотўғри айтсалар, иккинчи гуруҳ болалари қочадилар. “Бобо ва неваралар” иккинчи гуруҳ болаларини тутишга ҳаракат қиладилар, лекин “бобо ва неваралар” чизиқдан ўтиши мумкин эмас. Бир - иккита топишмоқдан сўнг “бобо ва неваралар” иккинчи гуруҳ билан ўрин алмашадилар. Алмашган гуруҳ ўзига “бобо” танлайди. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling