Ўн олтинчи ўйин: “Игна ва ип”
Ўйиннинг мақсади: Эркинликни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Болалардан бирини бошқарувчи қилиб танланади. Қувноқ мусиқа остида бошловчи игна ролини ўйнайди, бошқа болалар эса ип ролини ўйнашади. Игна ролини ўйнаётган бола стуллар орасидан югуради, ип эса (қолган болалар бир-бирларини қўлларини ушлаб) унга эргашишади.
Илова: Агарда болалар ичида уятчан ҳамда лаёқатсиз ўйнаётган бола бўлса, у ҳолда игна роли унга берилади. Ўйин давомида у олдинда юриб, қолган болалар унинг орқасидан кетаётганини кўриб унда бошқарувчилик лаёқати ошади.
Ўн еттинчи ўйин: “Тақиқланган рақам”
Ўйиннинг мақсади: Ўзини-ўзи бошқаришни, тартибга солишни ривожлантириш, ҳисоблаш малакаларини мустаҳкамлаш.
Ўйиннинг бориши: Маълум бир рақам танлаб олинади, масалан «4». Болалар айлана бўйлаб туришади ва соат миллари бўйича галма-галдан санай бошлашади. 1,2,3, ... 4-рақамли болага гал келганда бола рақамини айтмасдан 4 марта чапак чалади.
Тақиқланган рақамлар сифатида: 4,7,11,14,15,18,21,23,25 (агар болалар 25 гача санашни билса) рақамлари бўлиши мумкин.
Ўн саккизинчи ўйин: “Тўхта”
Ўйиннинг мақсади: Ўзини-ўзи бошқаришни ва эркин ҳаракатларни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Марш мусиқаси янграйди. Болалар марш қилади. Мусиқа тўсатдан тўхтайди ва болалар ҳам марш қилишдан тўхтайдилар. 1-1,5 дақиқадан сўнг мусиқа яна янграй бошлайди, болалар эса яна ҳаракатланишади, 3-4 дақиқадан кейин мусиқа яна тўхтатилади, болалар яна тўхтайдилар ва ҳ.к.
3- синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантирувчи намунавий дастур қуйидагича тузилса, мақсадга мувофиқдир:
Ўқув фаолиятида мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун: “Аниқлаш” ўйинлари ва ҳ.к.
Анализ, синтез ва классификация жараёнини ривожлантириш учун: “Жуфт расмлар”, “Ортиқча ўйинчоқ” ўйинлари ва ҳ.к.
Ўқувчиларда кузатувчанликни ривожлантириш учун: “Мана шундай тур”, “Соя”, “Ойна”, “Рассом”, “Ким нима қилди?”, “Разведкачи” ўйинлари ва ҳ.к.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятида қобилиятларини мустаҳкамлаш учун: “Ҳаракатларни эслаб қол”, “Ўйлаш” ўйинлари ва ҳ.к.
Ўқувчиларнинг ўқув жараёнида хотираларини ривожлантириш мақсадида: “Ҳолатингни эслаб қол”, “Ўз жойингни эслаб қол”, “Бузилган телефон” каби ўйинлар[131].
Do'stlaringiz bilan baham: |