1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Саккизинчи ўйин: “Ким нима қилди?”


Download 0.53 Mb.
bet9/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
1-синф методика

Саккизинчи ўйин: “Ким нима қилди?”
Ўйиннинг мақсади: Болаларда кузатувчанлик, идрок, хотира ва шу каби қобилиятларни шакллантиришдан иборат.
Ўйиннинг бориши: Болалар гуруҳидан 3-4 та бола танлаб олинади. Танланган болалардан бири бошловчи бўлади. Қолган болалар эса томошабинлар бўладилар. 2-3 та танлаб олинган болалар бошловчига навбатма-навбат қандайдир ҳаракатларни намойиш этишади. Бошловчи эса ҳам кўриб, ҳам ёдида сақлаб қолади. Ундан кейин эса бошловчи бу ҳаракатларни тартиб билан қайтариб бериши керак. Уларни қандай кўрган бўлса, шундай ижро қилиб бериши керак.
Ўйинга изоҳлар: Иложи борича ўйинни шўхроқ, мусиқа садолари остида олиб бориш лозим.


Тўққизинчи ўйин: “Разведкачи”
Ўйиннинг мақсади: Кузатишни, хотирани, коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: 1-вариант: Болалар гуруҳидан «разведкачи» ва «қўмондон» танланади. Бошқалар эса отряд аъзолари. Хонада стуллар ҳар хил қўйилади. Разведкачи стуллар орасидан айланиб ўтади. Қўмондон разведкачининг ҳаракатларини кузатиб боради. Сўнг у разведкачи кўрсатиб ўтган ерлардан отрядни олиб боради. Сўнг иккинчи разведкачи янги йўлни кўрсатади ва бошқа қўмондон бу ҳаракатларни қайтаради. Шу тахлитда ўйин давом этади.
2-вариант: Бу ўйин ҳам тахминан худди шундай олиб борилади, лекин бу гал қўмондон отрядни разведкачи бошлаган ва тугатган жойгача олиб боради.
Ўнинчи ўйин: “ Ҳаракатларни эслаб қол”
Ўйиннинг мақсади: Эшитиш хотирасини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Бошловчи болаларга ҳаракатларни кўрсатади, у уч ёки тўрт босқичдан иборат бўлади. Болалар бу босқичларда ҳаракатларни қайтаришлари шарт. Аввал у ҳаракатлар бошловчи кўрсатган тартибда, сўнгра эса аксинча тартибда бажарилади.
Биринчи ҳаракат. Ўтириш-туриш, қўлларни кўтариш ва тушириш.
Иккинчи ҳаракат. Қўлларни, кафтларни юқорига қилган ҳолда кўтарамиз (“ёмғир томчиларини йиғамиз”), кафтларни пастга қаратиб, қўлларимизни олдин ён томонга туширамиз, сўнгра қарама-қарши тарафга кўтарамиз.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling