1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Download 0.53 Mb.
bet10/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1-синф методика

Учинчи ҳаракат. Ўнг оёғимизни ўнгга сурамиз ва жойига қайтарамиз, сўнгра чап оёғимизни чапга суриб, жойига қайтарамиз.
Тўртинчи ҳаракат. Ўтирамиз, турамиз; бошни ўнг тарафга бурамиз ва яна тўғрига қараймиз.
Ўн биринчи ўйин: “Ўйлаш”
Ўйиннинг мақсади: Иродани мустаҳкамлаш ва тинчлантиришни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Сокин куй чалинмоқда. Болалардан бири “қўзиқоринчи” (ўрмонга қўзиқорин теришга келган) қолганлари ўрмон дарахтлари бўлишади. “Қўзиқоринчи” дарахтлар орасида юрди ва адашиб қолади. Шу пайт мусиқа тугайди ва бола тўхтаб ўйлайди: “қаерга кетяпман?”. (Қўзиқоринчи ролини ҳар бир бола ўйнаши керак).
Ўн иккинчи ўйин: «Ҳолатингни эслаб қол»
Ўйиннинг мақсади: Мотор-эшитиш хотирасини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Ҳар бир бола ўзи жойида туради. Гуруҳ етакчиси фикрича, ҳамма болалар аниқ битта вазият, ҳолатни қабул қилиб олади (хохишига кўра). Етакчи болалар айланиб чиқиб, бир хил ҳолатни эгаллаган болаларга ҳолатларини ўзгартиришни таклиф этади.
Сўнг шўх мусиқа янграйди. Мусиқа кетидан болалар турлича ҳаракатлар қилади, югуради, рақс тушади (1-1,5 мин). Мусиқа тўсатдан тўхтаб қолгач, болалар югуриб ўзларининг аввалги вазиятларига қайтиб олишлари лозим.
Ўн учинчи ўйин: “Ўз жойингни эслаб қол”
Ўйиннинг мақсади: Мотор-эшитиш ва фазовий хотирани ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: Залда ҳар бир бола ўз жойини эслаб қолади. Масалан, бир боланинг жойи бурчак бўлса, иккинчисиники - стул, учинчисиники эшик ойнаси, тўртинчисиники зал маркази, кейин ҳамма болалар бошловчи қаршисига бир гуруҳ бўлиб тўпланиб, буйруқни кутади. Бошловчи «ўринга» деб буйруқ берганда болалар ўз жойларига югуриб боришлари керак.
Изоҳ: Бошловчи буйруғи ўрнига бирорта ритмик мусиқа қўйиш ҳам мумкин.
Ўн тўртинчи ўйин: “Бузилган телефон”
Ўйиннинг мақсади: Хотира ва идрокни ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши. Гуруҳдаги болалар ичидан хоҳлаган биттаси бошловчи қилиб сайланади. Қолган болалар орқасини бошловчига ўгириб олишади, ҳеч ким қарамайди. Бошловчи хоҳлаган боланинг олдига келиб, унга ўзи ўйлаб топган ҳаракатни намойиш этади, лекин ҳеч ким буни кўрмаслиги лозим.
Кейин бошловчи тескари ўгирилади ва четга чиқади. Кимга ҳаракат кўрсатилган бўлса, у хоҳлаган болани танлаб, ўша болага шу ҳаракатни кўрсатади ва ҳ.к. Шундан кейин болалар кўрсатилган ҳаракатни кўриб, доира ҳосил қилиб, бир-бирларига қараб туришади. Бошловчи ўзининг ҳаракатини кўрсатади ва ўйинни охирига етказган бола ҳам ўз ҳаракатини болаларга кўрсатади. Биринчи ва охирги ҳаракатлар таққосланади.
Ўйинга изоҳлар: Ҳаракатлар ҳар хил бўлиши керак. Агар болалар уялиб, хавотирланса, сиз уларга ўйин шундай бўлиши кераклигини тушунтиринг ва бу ўйин «бузилган телефон» ўйини эканлигини айтиб беринг.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling