1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Download 0.53 Mb.
bet13/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-синф методика

3 - методика
«Баҳо олишга интилиш» методикаси
(Е.П.Ильин., Н.А.Курдюкова)
Кўрсатма: Бир қанча саволлар берилади. Уларга жавоб қайтаринг. Сизга ёққан жавоб тўғрисига «+» ( ҳа) ёки « -- » (йўқ ) белгисини қўйинг.



Саволлар

Ҳа

Йўқ

1.

Биринчи марта «2» баҳо олганингни эслай оласанми?







2.

Баҳоларинг синфдошларингнинг баҳоларидан сал пастлиги сени безовта қиладими?







3.

Ёзма ишдан олдин ҳаяжонланасанми?







4.

Ёмон баҳо олганинг тўғрисида сенга эълон қилишганида қизариб кетасанми?







5.

Агар ҳафта охирига келиб ёмон баҳо олсанг, бу сенинг дам олиш кунларингга таъсир қиладими?







6.

Агар сени анчадан буён жавоб беришга чақиришмаса, бу сени хавотирга соладими?







7

Олган баҳоларингга синфдошларингнинг муносабати сени қизиқтирадими?







8.

Яхши баҳо олганингдан сўнг, гарчи сендан сўрашмаслигини билсанг ҳам, кейинги дарсга яхшилаб тайёргарлик кўрасанми?







9

Сени келгуси дарс юзасидан жавоб бериш хавотирга соладими?







10

Агар баҳо қўйиш усули бўлмаса, сенга ўқиш қизиқ бўлармиди?







11

Агар жавобга баҳо қўймасликларини билсанг, жавоб берган бўлармидинг?







12

Баҳо олганингдан сўнг дарсларда фаоллик билан иштирок этасанми?







Натижаларни қайта ишлаш:
1,2,3,4,5,6,7,8, 9 гача бўлган саволларга «ҳа» деб жавоб берилган бўлса, 10,11,12 гача бўлган саволларга «йўқ» деб жавоб берилган бўлса, 1 баллдан - ҳисобланади. Умумий баллар ҳисобланиб чиқилади.
Хулоса:
Баллар қанчалик юқори бўлса, ўқувчида баҳога интилиш мотивацияси ҳам шу қадар юқори бўлади.
4 - методика
Фараз қил . . .” методикаси
(Боланинг мактабдаги ўқув жараёнига йўналганлик даражасини баҳолаш учун)
(Урунтаева Г.А., Афонькина Ю.А.)
Тадқиқотнинг ўтказилиши.Болага шундай ўйинни таклиф қилинг: мен сенга «Фараз қил» дея бошланадиган ҳар хил ҳикояларни айтиб бераман, сен эса ўзингни бош қаҳрамон ўрнига қўйиб, ҳикояларни давом эттирасан.


Биринчи ҳикоя: Фараз қилки, сенга: “Сен ҳали бироз кичкинасан, яна бир йил боғчада қолсанг ёки уйда бир йил ўтирсанг-да, мактабга кейин чиқсанг” деб айтишса, нима деб жавоб берар эдинг?
Жавоб:___________________________________________________________________________Учинчи_ҳикоя'>Жавоб:_____________________________________________________________________________Иккинчи_ҳикоя'>Жавоб:
_________________________________________________________________________


Иккинчи ҳикоя: Фараз қилки, 2 сентябрдан ҳамма боғчадаги тенгдошларинг мактабга боришди. Сен эса уйда қолдинг, мактабга ҳам бормадинг, боғчага ҳам. Шунда нима билан шуғулланардинг? Бошқа болалар ўқиётган вақтда сен нима иш қилган бўлар эдинг?
Жавоб:
_________________________________________________________________________
Учинчи ҳикоя: Фараз қилки, иккита мактаб бор. Биринчи мактабда болалар ҳар куни ўқишга боришади, ўқишни, ёзишни, санашни ўрганишади; иккинчи мактабда – ашула, расм, ўйин дарслари бўлади. Сен қайси мактабга борган бўлардинг?
Жавоб:
_________________________________________________________________________


Тўртинчи ҳикоя: Мактабни танлаш имкони бор деб фараз қил. Биринчи мактабда дарсларда жим ўтириш шарт, гаплашиш мумкин эмас. Ўқитувчи берган вазифаларни бажариш керак. Иккинчи мактабда эса бунинг акси - дарсларда озодлик ва эркинлик, ҳамма нима хоҳласа шуни қилади. Дарсда гаплашиб ўтириш ҳам мумкин. Вазифаларни бажариш шарт эмас. Агар сени койишса ҳам уйга бемалол кетаверишинг мумкин, сени ҳеч ким уришмайди. Қайси мактабни танлар эдинг?

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling