1-синф ўқувчиларининг ўқув мотивларини шакллантириш учун мўлжалланган психологик ўйинлар Биринчи ўйин: “Топиб кўрчи”


Download 0.53 Mb.
bet12/16
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1403720
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-синф методика

2 -методика
«Билим олишга интилиш» методикаси
(Е.П.Ильин., Н.А.Курдюкова )
Кўрсатма: Бир қатор саволларга жуфт жавоблар берилган. Иккита жавобдан бирини танлаш керак. «а» ёки «б» ҳарфи сиз танлаган жавоб ҳисобланади.
Саволлар
1. Ёмон баҳо олиб уйга келгандан сўнг:
а) дарров дарсга ўтирасан ва ёмон жавоб берган мавзуни қайтарасан;
б) жавоб берилмаган предмет бир кундан сўнг бўлишини ўйлаб, телевизор кўришга ёки компьютер ўйнашга ўтирасан.
2. Яхши баҳо олгандан сўнг:
а) кейинги дарсга тайёрлана бошлайсан;
б) сендан сўрамаслигини билганинг учун яхши тайёргарлик кўрмайсан.
3. Ўзингнинг баҳоингдан эмас, берган жавобингдан қониқмаган пайтинг бўладими?
а) ҳа;
б) йўқ.
4. Сенингча, ўқишнинг аҳамияти нимадан иборат?
а) янгиликни билиш;
б) малол келадиган фанларни ўқиш.
5. Дарсга қандай тайёргарлик кўришинг баҳоларингга таъсир қиладими?
а) ҳа;
б) йўқ.
6. Ёмон баҳо олганингдан сўнг қаерда хато қилдим, деб ўйлаб қоласанми?
а) ҳа;
б) йўқ.
7. Ўқитувчиларнинг қўйган баҳоси сенда уй вазифасини бажаришга ҳоҳиш уйғотадими?
а) ҳа;
б) йўқ.
8. Таътилдан сўнг ўқишга осон кириша оласанми?
а) ҳа;
б) йўқ.
9. Ўқитувчининг касаллиги сабабли дарс бўлмаётганига ачинасанми?
а) ҳа;
б) йўқ.
10. Синфдан - синфга ўтганингда ва янги китоблар олганингда, бу китоблар мазмуни билан қизиқасанми?
а) ҳа;
б) йўқ.
11. Сен ўқиш ёки касал бўлишдан қайси бири яхши деб ҳисоблайсан?
а) ўқиш;
б) касал бўлиш.
12. Сен учун қайси бири зарур: баҳоми ёки билим олишми?
а) баҳо;
б) билим.
Хулоса
1,2,3,4,5, 6, 8,9,10, 11 - саволларнинг “а” варианти учун 1 баллдан 7 , 12 саволларнинг “б” варианти учун ҳам 1 баллдан берилади. Ҳар бир жавобга калитига қараб 1 балл берилади. Тўпланган баллар қанчалик юқори бўлса, билим олишга интилиш мотиви ҳам шунчалик юқори бўлади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling